1. Табиий ресурслар / Ер



Download 173,12 Kb.
bet6/10
Sana25.02.2022
Hajmi173,12 Kb.
#462814
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЎРҚ-708 16.08.2021

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги 171-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 19-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 1, 1-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 432-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 10-моддаси биринчи қисмидаги ва иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 7, 389-модда, № 8, 469-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 21-модда иккинчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органлари»;
2) 732-модданинг биринчи ва тўртинчи қисмларидаги «ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрда қабул қилинган «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 273-модда; 2017 йил, № 8, 383-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 3-модданинг:
еттинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (бундан буён матнда Кадастр агентлиги деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси» деган сўзлар «Кадастр агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 7-модданинг тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитасига» деган сўзлар «Кадастр агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 8-модданинг тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитасига» деган сўзлар «Кадастр агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 9-модданинг тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитасига» деган сўзлар «Кадастр агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 11-модданинг тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитасига» деган сўзлар «Кадастр агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 13-модданинг:
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Кадастр агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси» деган сўзлар «Кадастр агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 14-модданинг биринчи, учинчи ва бешинчи қисмларидаги «Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси» деган сўзлар «Кадастр агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 16-модданинг:
иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси» деган сўзлар «Кадастр агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитасига» деган сўзлар «Кадастр агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси» деган сўзлар «Кадастр агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 17-модданинг тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси» деган сўзлар «Кадастр агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 19-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси» деган сўзлар «Кадастр агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Download 173,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish