7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги 666-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 432-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 5-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 8-модданинг номи ва биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 10-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат ер кадастрини юритиш қуйидагилар орқали таъминланади:
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг тегишли бўлинмалари томонидан бажариладиган аэрокосмик суратлар олишни, топография-геодезия, картография тадқиқотларини амалга ошириш, ерларни инвентаризациядан ўтказиш, ерларни миқдор жиҳатдан ҳисобга олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатига олиш;
ерларнинг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш;
жорий тадқиқотлар, суратга олишлар ҳамда ерларни инвентаризациядан ўтказиш материалларидан фойдаланган ҳолда ер-кадастр ахборотига оид маълумотлар банкларини яратиш ва сақлаб туриш.
Давлат ер кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органлари томонидан амалга оширилади.
Давлат ер кадастрини юритиш қуйидаги йўл билан амалга оширилади:
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни ва ер участкаларига доир битимларни давлат рўйхатига олиш;
кадастрга оид суратга олиш;
ер участкаларининг эгаларидан, улардан фойдаланувчилардан, ижарачилардан ва ер участкаларининг мулкдорларидан маълумотлар олиш, уларнинг тўғрилигини текшириш, ер кадастрига доир ҳужжатларга жорий ўзгартишлар киритиш.
Давлат ер кадастрини юритишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қуйидагилар амалга оширилади:
тупроқшунослик, агрохимия, геоботаникага оид ва бошқа изланишлар ҳамда тадқиқотлар;
ерларни миқдор ва сифат жиҳатдан ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш».
Do'stlaringiz bilan baham: |