1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


Тизим фаолияти учун зарур бўлган баъзи жадваллар ва асосий



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet154/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   217
Тизим фаолияти учун зарур бўлган баъзи жадваллар ва асосий 
майдонлар 
Иқтисодий йўналишлар 
Соҳа 
Йўналиш коди 
Соҳа коди 
Йўналиш номи 
Соҳанинг номланиши 
Тушунтириш матни 
Талаб этиладиган билим 
даражаси 
Соҳа компетенцияси 


288 
Билим даражаси 
Билим коди 
Компетенция 
Билим номланиши 
Компетенция коди 
Зарур билимлар 
Зарур ўқувлар 
Меҳнат шартлари 
Меҳнат шартлари коди 
Йўналиш 
Ўқувлар 
Зарур билим даражаси 
Ўқув коди 
Зарур ўқувлар 
Ўқувнинг номланиши 
Ҳулоса
сифатида шуни айтиш мумкинки, ушбу маълумотлар 
базасини бошқарувчи тизимни тадбиқ этиш натижасида ишлаб 
чиқилаѐтган квалификация меъѐрларини эркин бошқариш ва узлуксиз 
таълим жараѐнига тадбиқ этиш имконини беради. Шунингдек, бу тизим 
иш таклиф этувчилар ва иш изловчилар ҳамда квалификация меъѐрларини 
ишлаб чиқувчи ташкилотлар ва мутахассисларни узлуксиз тайѐрлаш 
ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни тартиблашга имконини беради.
ТАЛАБАЛАРНИ ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШ ВА 
ПЕДАГОГИК ЖАРАЁНДАГИ ИЖОДКОРЛИК, ИЗЛАНУВЧАНЛИК 
МЕХАНИЗМЛАРИ 
 
Шоназаров Ж. У. - ҚарМИИ катта ўқитувчиси 
Жалилова Ш. - ҚарМИИ талабаси 
 
Ҳар бир инсон учун ҳаѐтда касбни аниқ танлаш, унга бўлган 
қизиқишни орттириш, маҳоратли бўлиш, ўз касбининг фидойиси бўлишига 
етаклайди. Маҳоратли касб эгасининг маънавий дунѐси бой, ишлаш 
қобилияти теран бўлади ва у ўз меҳнати ѐрдамида ўзига ҳам, бошқаларга 
ҳам катта фойда келтиради. Шунинг учун касбий маҳоратни 
шакллантириш, тарбиялашга ва ниҳоят уни такомиллаштиришга интилиш, 
керакли маълумотлар, ахборот(билим)лар, малакалар билан тўлдириб 
бориш шу куннинг, қолаверса таълим ислоҳотларининг долзарб 
масаласидир. 
Чунончи, эгалланажак касб-корга тайѐрланаѐтган ҳар бир 
мутахассис-ўқитувчи нафақат ўз ихтисослиги бўйича маълумотларга эга 
бўлади, балки педагогик – психологик тайѐргарликни қўлга киритиб, 
маънавий ва жисмоний жиҳатдан камол топади, ижтимоий – иқтисодий 
тараққиѐтда фаол иштирокчи бўлиб вояга етади. Ўзининг ақл – заковати, 
илмий салоҳияти, маънавияти, тарбияси билан миллий шарқона тарбия 


289 
мезонлари асосида азиз ва жонажон Ватани учун ѐниб яшайдиган шахс 
бўлиб шаклланади ва таълим ислоҳотлари ҳужжатларида белгиланган 
вазифаларини бажаришга ўз ҳиссасини қўшади. Айнан мана шундай эзгу 
мақсадларни бажаришдек масъулиятли ва шарафли касблардан бири 
ўқитувчилик касбидир.
Зеро, ўқитувчи ѐш қалблар камолотининг меъморидир. Бугун у 
ѐшларни ғоявий – сиѐсий жиҳатдан чиниқтириб, табиат, жамият, педагогик 
тафаккур тараққиѐти, қонуниятларини ўргатар экан, аввало, у ѐш авлодни 
келажак меҳнат фаолиятига тайѐрлаши, касб – ҳунар эгаллашларига 
кўмаклашиши ва жамият учун муҳим бўлган ижтимоий – иқтисодий 
вазифани ҳал этишга чоғламоғи даркор. Ушбу маъсулият ўқитувчидан ўз 
касбининг моҳир устаси бўлишни, ўқувчи - ѐшларга тарбиявий таъсир 
кўрсатиб, уларнинг қизиқиши, қобилияти, истеъдоди, эътиқоди ва амалий 
кўникмаларини ҳар томонлама ривожлантиришнинг оптимал йўлларини 
излаб топадиган касб эгаси бўлишни талаб этади.
Педагогик жараѐннинг самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқитувчи-
мураббийнинг педагогик-психологик билимдонлиги, касбий маҳорати, 
педагогик одоб ва педагогик ижодкорлигига боғлиқ. Педагогнинг 
маҳорати унинг билим доирасида, нутқида, кийиниш маданиятида ўз 
аксини 
топади. 
Ёш 
авлодни 
баркамол 
қилиб 
тарбиялашда 
педагогларимизнинг 
ўрни 
беқиѐсдир. 
Шундай 
экан, 
ўқитувчи-
мураббийларимизнинг малакасини ошириш, дунѐқарашини кенгайтириш, 
замонавий талаблар асосида дунѐвий билимларни мукаммал ўрганишига 
кўмаклашиш мақсадида Республикамизда бир қанча амалий ишлар олиб 
борилмоқда. Бунга мисол сифатида Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон 
миллий кутубхонасини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим. Ушбу 
кутубхона нафақат талабаларнинг билим доирасини кенгайтиришга, балки 
ўқитувчи-мураббийларнинг ҳам билимини оширишга катта ѐрдам 
бермоқда. Ана шу кутубхонада ўзбек адабиѐтининг ижод намуналари 
билан бир қаторда, жаҳон адабиѐтининг дурдона асарлари ҳам ўрин олган 
бўлиб, талабалар ҳамда ўқитувчи-мураббийларнинг ўз билимларини 
ошириш ҳамда дунѐ қарашини кенгайтиришларида алоҳида аҳамият касб 
этмоқда.
Кутубхонанинг яна бир қулайлиги - унинг глобал тармоққа 
(интернет тизимига) уланганлигидир. Бу эса ўз навбатида, узоқ 
вилоятларда таълим олаѐтган талабалар ҳамда таълим бераѐтган 
педагогларимиз учун кенг имкониятлар яратмоқда. Бундан ташқари, 
ҳозирда 
Ўзбекистон 
Республикаси 
интернет 
порталлари 
ҳам 
педагогларимизнинг илмий ҳамда сиѐсий билимларини чуқурлаштиришга 
кўмаклашмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали 
ҳисобланган gоv.uz, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳужжатларини ўзида 
мужассамлаштирган 
lех.uz 
сайтлари 
педагогларимизнинг 
сиѐсий 
билимларини мустаҳкамлаб, қонун тизимидаги янгиликлардан хабардор 


290 
қилишга хизмат қилса, edu.uz ҳамда ziyonet.uz сайтлари эса педагог-
олимларимизнинг таълим тизимидаги янгиликлардан доимий равишда 
бохабар бўлиб туришларига кўмаклашади.
Мамлакатимиз таълим тизимидаги ислоҳотлардан яна бири сифатида 
республикамизнинг хорижий давлатлар билан ҳамкорликда олиб бораѐтган 
амалий ишларини ҳам таъкидлаб ўтишимиз жоиздир. Ҳозирда кўплаб 
педагогларимиз хорижда ўз малака ва билимларини ошириш, инновацион 
лойиҳалар ҳамда хорижлик педагоглар билан тажриба алмашиш 
имкониятига эга бўлмоқдалар. Бунга мисол қилиб, Германиянинг DAAD 
ташкилоти томонидан немис тили ўқитувчилари учун тақдим этиладиган 
таълим алмашинуви дастурлари, Aмерика Қўшма Штатларида бир неча 
ойлик малака ошириш учун инглиз тили ўқитувчиларига тақдим 
этиладиган TEA (Teaching Exellene and Achievement Program), Японияда 
малака ошириш имконини берувчи JET (Japan Exchange and Teaching 
program) дастурларининг барчаси педагогларимизнинг касб маҳоратини 
оширишда катта амалий аҳамиятга эга бўлмоқда. Шу каби тадбиқий 
ҳамкорлик дастурлари доираси педагогларимизнинг етарли даражада 
билим, малака ва касбий салоҳиятини ривожлантириш учун кўплаб 
имкониятлар яратилган. Бундан ўз ўрнида фойдалана олган киши, 
ўйлаймизки, ―маҳоратли педагог‖ номига сазавор бўлади. 
Ҳозирги фан ва техника жадал равишда ривожланаѐтган, ахборотлар 
кескин ошиб бораѐтган бир даврда ўқитувчи педагогик маҳоратини 
тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади. Агар, илгари фаннинг бирор 
соҳасида рўй бераѐтган йирик кашфиѐт қарийиб ўн, ўн беш йиллик 
самарали ва киши зўрға ишонадиган воқеа ҳисобланган бўлса, ҳозирги 
вақтда ҳар йили, ҳатто ҳар ой ичида фан, техника соҳасида шундай янги - 
янги кашфиѐтлар рўй бермоқдаки, билимларнинг илгари номаълум бўлган 
янги йўналишлари майдонга келмоқдаки, бунинг учун ҳар бир касб эгаси, 
жумладан ўқитувчи ўз маҳорати устида мунтазам ишлаш керак бўлади. 
Демак, педагогик маҳорат эгаси бўлиш учун ўқитувчи ўзида ҳам 
илғорликни, ҳам новаторликни (бунѐдкорликни), ҳам ижодкорликни 
(тадқиқотчиликни) тарбиялаши лозим.
Педагогик маҳоратнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири, унинг 
ўқитувчи шахси ва касбий фазилатларининг ўзаро боғлиқлигидадир. 
Ўқитувчи инсон сифатида шахсий фазилатларга эга бўлиши билан бирга, 
касбий, яъни ихтисослик фазилатларига эга бўлиши лозимлигини тажриба 
кўрсатмоқда. Ҳусусан, шахсий сифатлар тизимида: миллий мафкуравий 
онглилик, миллий одоблилик, фаросат, нозик дидлик, ўз касбига садоқат ва 
виждонийлик, 
ташаббускорлик, 
болажонлик, 
талабчанлик, 
адолатпарварлик, педагогик одоб, тадбиркорлик, қатъийлик, ҳар қандай 
вазиятда ўзини идора қила олиш, миллатлараро мулоқот маданияти
кузатувчанлик, 
самимийлик, 
топқирлик, 
келажакка 
ишонч, 
хушмуомалалилик ва шу каби фазилатлар мисолида ифодаланган бўлса, 


291 
касбий сифатлар тизимида: педагогик зийраклик, Ўзбекистоннинг ўз 
истиқлол ва тараққиѐт йўлининг моҳиятини, 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish