1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


МИЛЛИЙ КВАЛИФИКАЦИЯ МЕЪЁРЛАРИ ТИЗИМИДА



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet153/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   217
МИЛЛИЙ КВАЛИФИКАЦИЯ МЕЪЁРЛАРИ ТИЗИМИДА 
МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ХУСУСИДА 
 
Шарипов З.З. – ТАТУ ўқитувчиси 
Латипов Н.Қ. – ЎзМУ ўқитувчиси 
Каримходжаев А. – ЎзМУ доценти 
Бугунги кунга келиб дунѐнинг барча чеккаларида таълим соҳаси ва 
меҳнат бозори ўртасида ўзаро киришиб кетишига жуда катта эътибор 
берилмоқда. Дунѐда квалификация тизимларини ишлаб чиқишга қизиқиш 
кескин кўтарила бошлади ва бу квалификация тизимлари миллий ўзликни 
ва формал таълимнинг сифат даражасида бошқаришнинг дастаги сифатида 
кўрилмоқда. 
Бизнинг мамлакатимизда ҳам таълим бериш натижаларига 
йўналтирилган 
профессионал 
ўқитишнинг 
малакавий 
таълим 
стандартларига ўтиш жараѐни фаол ривожланмоқда. Ушбу мавзу ичида 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 
3-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим йўналишлари ва 
мутахассисликлари Классификатори ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2015-йил 19 июндаги 164-Қарори билан 
тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 
ишлаб чиқилган Хизматчи ва ишчиларнинг асосий лавозимлари 
Классификатори, шунинг бир қатор соҳа ва йўналиш таълим 
стандартларини айтиб ўтиш лозим. Булар турли соҳа ҳизматчи ва 
ишчиларининг квалификация ҳусусиятлари (характеристика) мажмуаси 
сифатида ҳам кўрилиши мумкин. Давлат аҳамиятидаги ушбу ва шунга 
ўхшаш бошқа расмий ҳужжатлар асл моҳиятига кўра тўкис миллий 
квалификациялар меъѐрлари ва тизими учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат 
қилади. 
Ўзининг келажакдаги иш ўрнини тасаввур қилиши мумкин 
бўладиган мактаб ўқувчиси танлайдиган касби ҳақида, ўз фаолиятида 
зарур бўладиган билимлар ҳақида маълумот олиши жараѐнини 
осонлаштириш — давр талабига айланди. ERASMUS Plus дастури 
доирасида олиб борилаѐтган NURSLING лойиҳаси Ўзбекистон 
Республикаси миллий квалификация тизимини яратиш масалаларига 
бағишлангандир. Мазкур тизимнинг асосий компонентаси олий таълим 
муассасалари ва иш берувчилар орасидаги мулоқотни таъминловчи 
маълумотлар базасидир. Ушбу маълумотлар базасини ва уни бошқариш 
дастурини ишлаб чиқиш асосий масалалардан биридир. 
Ушбу маълумотлар базаси ўзининг асосий вазифаси сифатида 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 
Хизматчи ва ишчиларнинг асосий лавозимлари Классификатори ва 


287 
Ўзбекистон Республикаси таълим стандартлари ўртасида кўприк 
вазифасини ўтиш ва шу билан тез ва ортиқча қийинчиликсиз 
мутахассислик ва зарурий билимлар орсида боғлиқликни яратишни ўзига 
мақсад қилиб қўйган. 
Ташкил этилаѐтган маълумотлар базаси ва уни бошқариш тизими, 
бир тарафдан, асосан иш берувчилар (корхона, вазирлик ва бошқа давлат 
ва хусусий корхона раҳбарлари ҳамда кадрлар бўлимлари бошлиқлари) ва 
иш жойини изловчилар (институт ва университетларнинг битирувчилари 
ва вақтинча ишсиз қолган олий маълумотлилар) учун мўлжалланган бўлса, 
иккинчи, асосий мақсад — бу миллий меҳнат бозори ичида квалификация 
тизимларини халқаро меъѐрларга мослигини таъминлаш йўли билан ички 
меҳнат ресурсларини халқаро миқиѐсга чиқаришни мақсад қилиб қўяди. 
Кўриниб турибдики, лойиҳалаштирилган тизим бир нечта интерфейсга эга 
бўлади, булар орасида асосий фойдаланувчи бўлган Иш таклиф этувчи, 
Иш изловчи, Талабларни шакллантирувчи ходим, шунингдек, Олий ва ўрта 
махсус 
таълим 
вазирлиги 
ва 
ўқув 
марказларининг 
йўналиш 
мутахассислари ва Меҳнат вазирлиги инспекторларининг ишчи 
ўринларини кўрсатиб ўтиш мумкин. 
Талабларни 
шакллантирувчи 
ходим 
касб 
йўналишининг 
спецификациясидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир квалификация учун 
керакли талабларни тизимга киритиб боради. Бу талабларни ўз вақтида 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва ўқув марказларининг йўналиш 
мутахассислари ҳамда Меҳнат вазирлиги инспекторлари назорат қилиб 
борадилар. Натижада ҳосил бўлган талаблар асосида Иш таклиф этувчи ўз 
талабларини маълум критерийлар асосида шакллантиради ва шу талаблар 
асосида талабгорларни танлайди. Иш изловчи ўз навбатида мавжуд 
талаблар 
асосида 
ўзининг 
имкониятлари, 
иш 
тажрибаси 
ва 
қобилиятларини таклиф этади ѐки бор ишчи ўринлардан бирини танлайди. 
Квалификация меъѐрлари халқаро талабларга мослиги сабабли ушбу тизим 
мос халқаро тизимлар билан осонлик билан уйғунлашади. 
Мавжуд стандартлар ва талаблардан келиб чиққан ҳолда 
маълумотлар базаси таркибидаги жадваллар ва уларнинг майдонлари 
кўриб чиқилди. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish