1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet142/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   217
ELITE PANABOARD
ИНТЕРАКТИВ ЭЛЕКТРОН ДОСКАДАН 
ФОЙДАЛАНИШНИНГ ДИДАКТИК АСПЕКТЛАРИ 
Каримходжаев А. –ЎзМУ доценти
Исмоилова О. –ЎзМУ талабаси 
 
Замонавий 
электрон 
таълим 
муҳити 
педагогикасида 
фойдаланиладиган илғор ахборот технологиялари орасида 
электрон 
интерактив доска
ҳам ўзининг бетакрор имкониятлари билан алоҳида 
ўрин тутади. Интерактив доска, уни дарснинг қайси қисмида ва қандай 
мақсадда фойдаланилишидан қатъий назар, маълумотларни кўргазмали 
тақдим этиш қуроли бўлиб хизмат қилади. Интерактив доска ѐрдамида 
ўтилган дарс ўқувчилар томонидан юқори қизиқиш билан кутиб олинади, 
ўқувчилар хотирасида мустаҳкам ўрнашади. Интерактив доскадан 
эффектив фойдаланишни ўрганиш зарурати долзарбдир, акс ҳолда улар 
қимматбаҳо ва бефойда жиҳоз сифатида бир четда қолиб кетади ва унга жо 
қилинган имкониятлар ўз самарасини бермайди.
Интерактив доска ўрнатилган куниѐқ дарслар ажойиб тарзда 
тушунарли ва маънодор бўлиб қолади десак, хато қиламиз. Интерактив 
доска ўқитувчи қўлида оддий доска, бўр, плакат, жадваллар каби бир 
ускунадир холос. Бу ускуна берадиган ―жило‖ бутунлай ўқитувчининг 
маҳоратига, ижодига, дарсларни қизиқарли, тушунарли ва эсда қоларли 
қилиб ўтишга интилишигагина боғлиқ. 
Panasonic Elite Panaboard доскалари икки хил дастурлар билан 
таъминланган – ўрганиш учун махсус тайѐргарлик талаб этмайдиган, 
бироқ имкониятлари чекланган Elite Panaboard Software (Elite Panaboard 
Book ва Elite Panaboard Software) ва кўпимкониятли, лекин қўллаш учун 
маҳорат талаб қиладиган EasiTeach Next Generation дастурлари.
Интерактив электрон досканинг мазкур дастурларидан қуйидаги уч 
вариантда фойдаланиш мумкин: 
1.
Дарс учун интерфаол ўқув материалларини тайѐрлашда 
(бунинг учун электрон доска ишлатилиши шарт эмас, ихтиѐрий 
компьютерга ўрнатилган дастурий таъминот етарлидир); 
2.
Аввалдан тайѐрланган интерфаол ўқув материалини электрон 
доскада унинг кенг имкониятларидан фойдаланган ҳолда дарсда баѐн 
қилиш; 
3.
Доскада интерфаол бўлмаган ўқув материалларини (турли 
рақамли таълим ресурслари, PowerPoint ва шунга ўхшаш дастурларда 
тайѐрланган тақдимотлар) баѐн қилиш учун доскадан фойдаланиш. 
Elite Panaboard Book дастури интерфаол материаллар тайѐрлаш 
дастури бўлиб, содда интерфейсли етарлича забардаст ускунадир. Оддий 
тақдимотдан фарқли ўлароқ, Elite Panaboard Bookда тайѐрланадиган 


266 
интерфаол тақдимотда экрандаги иҳтиѐрий объектларни бошқариш, 
суриш, катталаштириш ва бошқа амалларни эркин бажаришдан ташқари 
мавжуд галерея элементларидан фойдаланиш мумкин. 
Тақдимот саҳифаларида қуйидагилардан фойдаланилади: 

Галереядаги тасвирлар 

Файлда жойлашган тасвирлар (шу қаторда gif-анимация файллари) 

Видео ва Флеш-анимациялар 

Матн 

Қўлѐзма шарҳлар 

Дастурнинг расм чизиш ускуналари ѐрдамида чизилган шакллар. 
Хуллас, электрон таълимнинг анъанавий таълимга нисбатан қуйидаги 
афзаллик қирраларини ўзида акслантиради: 

таълим муассасаларида электрон дарслик ва қўлланмалар, тўлиқ 
матнли электрон ресурсларнинг мавжудлиги таъминлайди; 

электрон таълим тармоғи орқали муассасалараро миқѐсида исталган 
электрон кўринишдаги ахборотлар алмашинувини ташкил этиш 
ишлатилади; 

электрон ўқитиш тизимида таълим стратегиясини тузишда 
қўлланилади; 

ҳар бир ўқувчи учун ўқув материалларини якка тартибда тақдим 
этиш имконини яратади; 

таълим жараѐнидаги сарф-харажатларнинг камайишига ҳисса 
қўшади; 

таълим тизимини амалга оширишда зарурий баҳолаш ва бошқариш 
сифатини таъминлайди. 
Ҳозирча университетимизда мавжуд бўлган ушбу интерфаол 
электрон доскадан аксарият ҳолда фақатгина проектор сифатида 
фойдаланилаяпти холос. Умид қиламизки, унинг кенг имкониятларини 
намойиш қиладиган ўқув материаллари ҳам тез кунларда тайѐрланади, 
жумладан физика фани бўлимларидан. 
Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда талабаларга сифатли таълим 
беришни ташкил қилишда илмий-техника тараққиѐти маҳсули бўлган 
замонавий ахборот технологиялари ва унинг моддий асоси компьютерлар 
хизматидан кенг фойдаланиб электрон дарслик ва қўлланмалар ташкил 
этиш ва интернет манбаларидан ҳамда масофадан ўқитишнинг дастурий 
воситаларидан фойдаланиш давр талаби бўлиб қолмоқда. Бунинг учун 
жаҳон андозаларига жавоб берувчи ахборот технологияларини таълим 
жараѐнига тадбиқ этиш зарур. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish