ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ТАДБИҚ ЭТИШДА
ЎҚИТУВЧИНИНГ РОЛИ
Джураева Л.Т. - ТДАУ доценти
Умматова Ҳ.С. - ТДАУ ассистенти
Ҳозирги замон таълимининг барча жараѐнлари талабаларни
мустақил фикрлашга, мустақил ижод қилиш ва янгиликка интилишга
ўргатишдан иборатдир.
Айнан шу мақсадни кўзлаган олий мактабдаги инновация
жараѐнлари характери киритилаѐтган янгиликларнинг хусусиятларига,
ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларга боғлиқдир. Дарс жараѐнида
янгилик киритиш - ўқитувчи ва талабаларнинг инновацион фаолиятлари
хусусиятлари қандайлиги билан белгиланади. Бундан келиб чиқадики,
инновацион фаолиятда энг муҳим масалалардан бири ўқитувчи шахсидир.
Ўқитувчи – новатор, сермаҳсул ижодий шахс бўлиши билан бир қаторда,
кенг қамровли қизиқишга эга, креативликни, машғулликни севувчи
ҳаракатчан инсон бўлиши керак. Устоз сифатида ички дунѐси бой,
педагогик янгиликларга ўч ва уларни ўз фаолиятига, ўқитадиган фанига
мослаштириб, ижодий ўзгартириб қўллай оладиган бўлиши лозим.
Инновационлик ҳам педагогик жараѐн. У нафақат инновация
қўлланилаѐтган дарснинг дидактик қурилмасига, балки ўқитувчининг
касбий маҳорати ва руҳий қиѐфасига ҳам тааллуқлидир. Инновационлик
ўқитувчидан талабалар билан мулоқотга эркин кира олиш, ушбу жараѐнга
ҳар бир талабани жалб эта олиш билан бир қаторда очиқликни, бошқалар
фикрини тез ўқиши ва танлаб олишини ҳам билдиради. Ўқитувчининг
инновацион фаолиятида турли хилдаги қарашларнинг тўқнашуви содир
бўлади. Бу қарашлар охир натижада ўзаро бир-бири бирини инкор
қилмасдан кўзланган мақсад сари олиб бориши фикрларни бойитилишини
амалга ошишини кўзда тутади. Ўқитувчининг инновацион фаолиятини
самарали амалга ошиши бир қатор шарт-шароитларга боғлиқ. Унга
ўқитувчининг талабаларга нисбатан билимлиги, тажрибаси қўл келиши,
акс фикрларга нисбатан беғараз муносабат билдириб, тўғри йўл сари
етаклай олиши зарур. Инновацион жараѐнда вужудга келадиган турли
ҳолатларда рационал вазиятнинг тан олинишини талабаларга уқтиришга
тайѐрлиги киради. Бунинг натижасида ўқитувчи ўз билим ва илмий
фаолиятини таъминлайдиган кенг қамровли эҳтиѐж (мотив)га эга бўлади.
Ўқитувчи фаолиятида ўз-ўзини фаоллаштириш, ўз ижодкорлиги, ўз-ўзини
билиши ва яратувчилиги каби мотивлар муҳим аҳамият касб этади. Бу эса
ўқитувчи шахсининг креативлигини шакллантириш имкониятини беради.
Янгилик киритишнинг муҳим шарти дарс жараѐнида шаклланаѐтган
мулоқотнинг янгидан–янги вазиятини вужудга келтира олишдир.
Мулоқотнинг янги вазияти - бу ўқитувчининг ўз мустақиллик мавқеини,
256
атрофдаги олам ва одамга, дунѐга, ўқитаѐтган фанга, ўзига ва касбига,
билим ва маҳоратига бўлган янги муносабатни ярата олиш қобилиятидир.
Ўқитувчи ўз нуқтаи назарларига ўралашиб қолмайди, у педагогик
тажрибаларнинг бой шакллари орқали очилиб, мукаммаллашиб боради.
Бундай вазиятларда ўқитувчининг фикрлаш усуллари, ақлий маданияти
такомиллашиб боради, ҳиссий туйғулари ривожланади. Ўқитувчи шогирд
қалби ва онгининг инженери бўлиши билан бир қаторда ўз руҳиятининг
инженерига ҳам айлана боради.
Янгилик киритишнинг яна бир шарти - бу ўқитувчининг маданият ва
мулоқотга шайлиги. Ўқитувчининг инновацион фаолиятга тайѐрланиши
икки йўналишда амалга оширилади.
-
янгиликни идрок қилишга инновацион шайликни шакллантириш;
-
янгича ҳаракат қила олишга ўрганиш.
Инновацион фаолият бўйича олиб борилган тадқиқотлар ва ҳозирга
қадар тўпланган тажрибалар ўқитувчининг инновацион фаолиятга
ҳозирлиги меъѐрларини белгилаб берди. Бунинг учун ўқитувчи
инновацион фаолиятга бўлган заруриятни англаб етиши керак. Эркин
ижодий фаолиятга жалб қилинишига шайлик ва дарсдан кўзланган
мақсадларни инновацион фаолият билан мослаштира олиши зарур.
Инновацион жараѐнда вижудга келиши мумкин бўлган ҳар қандай ижодий
муваффақиятсизликларни енгишга қодир бўла бориши лозим.
Инновацион фаолиятни ижро этиш учун технологик жиҳатдан
таъминланганлик ва уни қўллай олишга шай бўлиши талаб қилинади.
Инновацион фаолиятнинг касбий мустақилликка таъсири ва касбий
рефлекцияга бўлган қобилиятини ривожлантира бориши керак.
Ўқитувчи инновацион усуллардан фойдалана билиши ва амалга
ошира олиши лозим. Инновация-лотинча сўз бўлиб, ―янгилик киритаман,
татбиқ этаман, ўзгартираман‖ деган маънони билдириб, у қуйидаги
усуллардан иборат. Моделлаштириш (тренировка), намойиш қилиш, кичик
гуруҳларда бўлиш, ақлий ҳужум, танқидий тафаккур, дебатлар, ролли
ўйинлар, ахборот технологиялари ѐрдамида дарс ўтиш.
Ўқитишнинг инновацион усулларидан фойдалана билиш ва амалга
оширишда ўқитувчи қуйидагиларни билиши лозим: инновацион
технология тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти; таълим мақсадини амалга
оширишда инновацион технологияларнинг ўрни ва роли; фанлар бўйича
инновацион технологияларни қўллаш принциплари; таълимий ва
ишчанлик ўйинлари; муаммоли ривожлантирувчи таълим методлари;
талабаларнинг мустақил фаолиятларини ташкил қилиш ва таъминлаш
йўллари; талабаларнинг мустақил ишлаш маҳоратини ошириш усуллари;
кўргазмали ўқитиш усуллари; имитация ўқув-машғулотлари; таълим-
тарбияни фаоллаштирувчи усуллар.
Табиий фанларни ўқитишда қандай воситалардан фойдаланиш ва
қандай усуллар асосида қонун ва ҳодисаларни баѐн этишни
257
лойиҳалаштириш
таълим
самарадорлигини
оширишнинг
асосий
мезонидир.
Таълим-тарбия
жараѐнини
тўғри
ташкил
этиш
ўқитувчиларнинг биринчи навбатдаги вазифаларидан биридир. Ҳар бир
педагог шуни доим эсда тутиши керакки, дарс ўқув-тарбия жараѐнининг
асосий шаклидир. Устозлар талабаларга сабоқ берар эканлар қандай
инновацион усуллардан фойдаланишларидан қатъий назар, асосий мақсад
келажакда рақобатбардош, замон билан ҳамнафас қадам ташлай оладиган
етук мутахассис кадрларни етиштиришни асосий мақсад эканлигини ѐдда
тутишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |