1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


СОЦИАЛ ТАРМОҚЛАРНИНГ ЎҚУВЧИЛАР ДУНЁҚАРАШИ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet110/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   217
 
СОЦИАЛ ТАРМОҚЛАРНИНГ ЎҚУВЧИЛАР ДУНЁҚАРАШИ 
ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИРИ 
 
Шодмонов Ш.А.– ЎзМУ таянч докторанти 
 
Бугун ишонч билан айта оламизки, оммавий коммуникация 
воситалари ҳаѐтимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Ҳозирги 
кунда ахборот аудиторияга нафақат ижобий, балки салбий таъсир ҳам 
ўтказмоқда. Бундай жараѐнда ахборотларни танқидий баҳолаш ва таҳлил 
қилиш ва саралашни тақозо этади. Ахборотлардан тўғри ва унумли 
фойдаланишни аввало оилада, сўнг мактабда ўргатиб бориш зарурлигини 
даврнинг ўзи талаб этмоқда. Айниқса, улкан ўргимчак тўрига айланган 
интернет бутун дунѐни эгаллаш билан бирга ўзига хос муаммолар ҳам 
пайдо қилди. Буларни қуйидагиларда кўришимиз мумкин: интернет ва 
социал тармоқларнинг жадал ривожланиб бораѐтгани; интернет ва социал 
тармоқларга ѐпишип қолиш муаммоси; бугунги кунда аксарият ѐшларнинг 
―ЁЗУВ‖ ва ―ЁЗИШ‖ билан боғлиқ фаолиятлари электрон клавиатура билан 
ҳамкорликда ўтаѐтгани натижасида ҳуснихат бузилиши ѐки умуман 
йўқолиши; бармоқ касалликлари; кўз нурининг пасайиши билан боғлиқ 
муаммолар; уйқунинг бузилиши ва унинг оқибатида келиб чиқаѐтган 
муаммолар тўплами; интернет ва социал тармоқларга меъѐридан ортиқ 
маблағ сарфлаш (мегабайт); камгап, одамови бўлиб қолиш; жонли 
мулоқотнинг камайиши натижасида нутқ, гаплашиш одоби билан боғлиқ 
бўлган муаммолар, оғзаки гаплашиш камайиши, ораторликнинг пасайиши 
ва йўқолиши, фақат эшитишга мойилликнинг ошиши ва бошқариладиган 


202 
объектга айланиб қолиш; эринчоқлик; камҳаракатлик; соғлом ҳаѐт 
тарзининг бузилиши; реал муносабатларнинг йўқлиги; интернетда юз 
берадиган фаолиятга четдан назоратнинг камлиги, жазога тортилмаслик; 
мия тормозланиши; янгиликка интилмаслик ва ҳоказо.
Буларнинг ҳаммаси шахснинг тўғри шаклланишига салбий таъсир 
этиши барчага маълум. Бугун ишонч билан айтишимиз мумкинки, 
интернет ѐшларнинг энг яқин дўстига айланиб улгурди. Аммо ҳар қандай 
ахборотда ўзига хос мақсад бўлади. Бу мақсадлардан эса хали дунѐқараши 
шаклланмаган 
ѐшлар 
манипуляцияланиб 
боради. 
Интернетнинг 
аномаллиги виртуал дунѐ ѐшларни ижтимоий тармоқлар, чатлар, диний 
секталар, радикал сиѐсий гуруҳлар, турли ахлоқий меъѐрларга зид сайтлар 
домига тортади. Натижада интернет уларнинг реал ҳаѐтига айланиб, 
соғлом турмуш тарзидан, қизиқишларидан, тенгдошлари ва яқинлари 
билан бўладиган соғлом мулоқотдан узоқлаштиради. Натижада ижтимоий 
ҳаѐтдан бегоналашув содир бўлади. Бу ҳодиса эса ўзига хос, инсониятга ѐт 
дунѐқарашни шакллантиради. Бундай ҳолат эса фақат виртуал дунѐ 
дунѐқараши билан яшаш муҳитини яратади. Интернет ўзининг дунѐсига 
айланиб улгурган ѐшлар маъсулиятсизлик, беэътиборлик, ѐвузлик, 
шафқатсизлик касалига мубтало бўлишии тадқиқотчилар томонидан 
маълум қилиб келинмоқда. Бундай муҳитда юқорида келтирилган салбий 
оқибатларни олдини олиш ўта муҳим саналади. 
Ёшларнинг салбий информациялар таъсирига тушиб қолмаслик 
чораларини кўриш ҳам, муаммонинг ечимларидан бири ҳисобланади. 
Бунда, ѐшларни қизиқтира оладиган сайтлар, социал тармоқлар ишга 
тушурилиши лозим. Айниқса, салбий таъсирлардан асрайдиган антивирус 
яратиш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.
Интернет сайтларида кўпроқ, 
-
ѐшлар ҳаѐтига оид янгиликларни бериб бориш; 
-
ѐшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни ўргатиб 
бориш; 
-
замонавий билим ва касбга эга бўлган ѐшлар фаолиятини 
омаалаштириш; 
-
кўпроқ ѐшлар муаммоларини ѐритиш ва уларни ечиш йўлларини 
ўргатиб бориш 
-
республикада машҳур инсонлар билан тўғридан тўғри мулоқот қилиб, 
маслаҳатлар сўраш имконини берадиган тамоқлар яратиш.
Бундай ҳаракатлар ҳам маълум даражада масалага енгиллик яратиши 
шубҳасиз. 


203 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish