1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet106/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   217
социальной пробы 
(испытания)
как метода самовоспитания. Социальные пробы охватывают 
все сферы жизни человека и большинство его связей. В процессе 
включения в эти ситуации у детей формируется определенная социальная 
позиция и социальная ответственность, которые и являются основой для 
их дальнейшего вхождения в социальную среду. Модификацией метода 
воспитывающих ситуаций является 
соревнование,
которое способствует 
формированию качеств конкурентоспособной личности. В процессе 
соревнования обучающийся достигает определенного успеха в отношениях 
с товарищами, приобретает новый социальный статус.
Таким образом, формирование патриотического воспитания у 
учащихся с помощью методов воздействия на их эмоциональную сферу 
является актуальным вопросом педагогики, который требует серьѐзного и 
кропотливого исследования. 
 
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМНИНГ ВИРТУАЛ АСОСЛАРИ
 
Хайдаров Х.Ф. - ф.ф.д., профессор 
Хайдарова А.Х. - ЎзМУ магистранти 
 
Жаҳонда ҳозирги воқелик янгидан-янги долзарб масалаларни ва 
уларни самарали ҳал қилиш зарурати билан боғлиқ зиддиятларни келтириб 
чиқармоқда. Жумладан, Интернет тизими билан боғлиқ ахборот-
коммуникация технологияларининг кенг тараққий этиши кузатилаѐтган 
бўлса, иккинчи бир томондан жамият ҳамда таълим тизимини мазкур 
жараѐнлар ютуқларидан тўлароқ фойдалана олишга тайѐрлаш зарурати 
сезилмоқда. 


192 
Компьютерларни қўллашдаги янгидан-янги имкониятларни аниқлаш 
ва уларни изчиллик билан амалиѐтга татбиқ этиб бориш — таълим 
жараѐнларини тараққий эттиришнинг замонавий босқичидаги муҳим 
омилларидан 
бири 
ҳисоб-ланади. 
Ўз 
навбатида, 
компьютер 
технологияларининг жадал тараққий этиб бориши — уларни таълим 
жараѐнларида кенг қўлланиши учун қулай шарт-шароитларни юзага 
келтирмоқда. Инсон фаолиятининг барча жабҳалари, жумладан, таълим 
тизимида интернетни жамиятни тараққий эттиришнинг йетакчи 
омилларидан бири сифатида жорий этиш, билим олувчиларнинг борлиқни 
виртуал воситалар асосида идрок эта олиш кўникмаларини шакллантириш 
билан боғлиқ масалаларнинг изчил ҳал этилиши долзарб муаммолардан 
бўлиб ҳисобланади. Айниқса, бу борада виртуал реалликка асосган 
таълимий ресурсларни яратиш муаммоси тадқиқотчиларда алоҳида 
қизиқиш уйғотмоқда. 
Виртуал реаллик — бу сунъий ҳосил қилинадиган ахборот муҳити 
бўлиб, у атроф-муҳитнинг одатий усулдаги тасаввурини — турли техник 
воситалар асосида ҳосил қилинадиган ахборотлар билан алмаштиришга 
қаратилади. Таълимий мақсадларда виртуал реаллик воситаларини ишлаб 
чиқишга қаратилган ахборотларни визуаллаштириш воситаларини яратиш 
— бошқа техник воситалар ѐрдамида эришиб бўлмайдиган педагогик 
самарани бериши мумкин. 
Маълумки, 1981-йил 13-август куни «IBM»нинг хусусий компютери 
пайдо бўлганлиги эълон қилинган. Лекин бир неча йиллар ўтмай, мазкур 
«мўжиза» бутун жаҳон ҳамжамияти ҳаѐтининг ажралмас қисмига айланди. 
Кейинчалик тадқиқотчи-олимлар ўзаро алоқа ўрнатишда муҳимлигини 
ҳамда интернетдан таълим ва тижоратда фойдаланиш мумкинлигини кашф 
этганларидан сўнг интернет жадал ривожланди. Масалан, 1993-йилда 
атиги 50 та веб-сервер бўлган бўлса, ҳозирда «gооglе» излаш дастури 
миллиардлаб саҳифаларни каталоглаштирган. Ҳозирда миллионлаб веб-
сайтлар ва миллиардлаб веб-саҳифалар мавжуд. Интернет хостинг
30
лари 
жадал суръатларда ўсиб, турли мавзудаги маълумотлар миқдори кундан-
кунга ортиб бормоқда.
Мультимедиа - гуркираб ривожланаѐтган замонавий ахборотлар 
технологиясидир. Мултимедия воситалари (мултимедиа – кўпвоситалилик) 
- бу инсонга ўзи учун табиий мухит: товуш, видео, графика, матнлар, 
аниматсия ва бошқалардан фойдаланиб, компьютер билан мулоқатда 
бўлишга имкон берувчи техник ва дастурий воситалар мажмуидир. 
Мультимедиа воситалари асосида ўқувчиларга таълим бериш ва 
кадрларни қайта тайѐрлашни йўлга қўйиш хозирги куннинг долзарб 
масалаларидандир. Мультимедиа тушунчаси 90-йиллар бошида хаѐтимизга 
кириб келди. Унинг ўзи нима деган савол туғилади? Кўпгина 
30
Xosting — intеrnеt-sеrvеrining uzluksiz faoliyatini ta’minlovchi xizmat turi


193 
мутахассислар бу атамани турлича таҳлил қилишмоқда. Бизнинг 
фикримизча, мультимедиа - бу информатиканинг дастурий ва техникавий 
воситалари асосида аудио, видео, матн, графика ва анимация 
(объектларининг фазодаги 
харакати) 
эффектлари асосида 
ўқув 
материалларини ўқувчиларга етказиб беришнинг мужассамланган холдаги 
кўринишидир. 
Ривожланган мамлакатларда ўқитишнинг бу усули, хозирги кунда 
таълим соҳаси йўналишлари бўйича татбиқ қилинмоқда. Хатто, хар бир 
оила мультимедиа воситаларисиз хордиқ, чиқармайдиган бўлиб қолди. 
Амалиѐт шуни кўрсатмоқдаки, мультимедиа воситалари асосида 
ўқувчиларни ўқитиш икки баробар унумлидир ва вақтдан ютиш мумкин. 
Мультимедиа воситалари асосида билим олишда 30 % гача вақтни тежаш 
мумкин бўлиб, олинган билимлар эса хотирада узоқ муддат сақланиб 
қолади. Агар ўқувчилар берилаѐтган материалларни кўриш (видео) асосида 
қабул қилса, ахборотни хотирада сақлаб қолиниши 25-30 % ошади. Бунга 
қўшимча сифатида ўқув материаллари аудио, видео ва графика кўринишда 
мужассамлашган ҳолда берилса, материалларни хотирада сақлаб колиш 75 
% ортади. Бунга биз мультимедиа воситалари асосида чет тилларини 
ўрганиш жараѐнида яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. 
Ғарблик таҳлилчи олим Ральф Питерс шундай ѐзади: «Яқин-
яқинларгача тарих ахборотни излашга интилар эди, ҳозирда эса муаммо 
ахборотни бошқаришдан иборатдир. Ким ахборотни ажратишга, таҳлил 
қилишга ва ундан тегишли равишда фойдаланишга қодир бўлса, касбий, 
молиявий, сиѐсий ва ижтимоий томондан юқорига кўтарилади. Биз узил-
кесил мақсадларга эмас, балки доимий такомиллашув сари интиламиз»
31

Бизнинг фикримизча, замонавий компьютер технологияларидан 
ўқувчиларга таълим бериш ва қайта тайѐрлаш жараѐнида кенг 
фойдаланиш, келажакда етук ва юқори малакали мутахассисларни камол 
топтиради. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish