1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


ИНСОН МАЪНАВИЯТИГА ОММАВИЙ АХБОРОТ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet108/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   217
 
ИНСОН МАЪНАВИЯТИГА ОММАВИЙ АХБОРОТ 
ВОСИТАЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ 
Худойқулов Х.Ж. – ЎзМУ профессори 
Саидова Б.Н.– Чилонзор педагогика коллежи ўқитувчиси 
Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган кундан бошлаб 
халқимизнинг туб манфаатларидан келиб чиқиб демократик тараққиѐт 
йўлини 
изчиллик 
билан 
амалга 
ошириш 
учун 
Президент 
Ш.М.Мирзиѐевнинг 2017-2021 йилларда белгиланган ривожланишнинг 
―Ҳаракатлар стратегияси‖даги бажарилиши лозим бўлган ишларни 
ѐшларга етказиш олий таълимнинг вазифаларидандир. Ёш мустақил 
давлатларнинг хавфсиз ва барқарор тарраққий этиши йўлида жаҳон 
миқиѐсида пайдо бўлган янги салбий таъсирларга қарши ички 
иммунитетни шакллантириш ва мустаҳкамлаш вазифаси тобора долзарб 
аҳамият касб этмоқда.
Бугунги глобаллашув жараѐнида кимки ахборотга эгалик қилса, ўша 
дунѐга ҳукумрон бўлади, деган ибора бежиз пайдо бўлгани йўқ Ҳозирги 
кунда 120 га яқин давлат ахборот хуружларини уюштириш устида иш олиб 
бормоқда. Бунинг учун улар жуда катта маблағ сарфлашдан ҳам тап 
тортишмаяпти. Айниқса маънавий таҳдидга, ѐшлар онгини эгалашга 
қаратилган ахборот хуружлари авж олса оляптики, асло пасаймаяпти. 
Жумладан, ѐлғон ахборот тарқатиш, ижтимоий онгни манипуляция қилиш, 
миллий-маънавий қадриятларни емириш, менталитетга ѐт бўлган 
қариятларни тарғиб этиш, халқнинг тарихий хотирасини бузиш ва 
ўзгартириш каби турлари кенг тарқалмоқда. Биз таълим жараѐнида 
оммавий ахборот воситаларини фақат жамият ва халқ манфатларига 
мослаштиришимиз ҳамда ѐшларни бу хуружлардан сақлашимиз лозим. 
Ҳозирги 
даврда 
инсоният 
ривожланишининг 
асосий 
хусусиятларидан бири – бу глобаллашув бу замонавий илмий-техника 
тараққиѐти асосида, техника, технологиялар, транспорт ва алоқа 
воситаларни ривожланиши туфайли давлатлар, халқлар орасида 
алоқаларни ривожланиши асосида бутун Ер юзида ягона сиѐсий, 
иқтисодий макони шаклланиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Бу 
жараѐни бутун инсоният барча миллатлар тараққиѐти учун, айниқса, ѐш 


197 
авлод учун мисли кўрилмаган имкониятларни яратиб берди. Фан ва 
техника ютуқлари, алоқа воситаларнинг ривожи, ахборот-коммуникация 
технологиялари, хусусан, Интернет тизимининг тараққиѐти турли 
давлатлар ва минтақалар ўртасидаги чегараларни очиб бериб, ўзаро 
ҳамкорлик ва интеграция ривожига катта ҳисса қўшаѐтганига бугун 
барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. 
Каримов таъкидлаганидек: ―Бугунги кунда хар қайси давлатнинг 
тараққиѐти, ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки жаҳон 
миқѐсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан чамбарчас боғланиб бормоқда. 
Бирон мамлакатнинг бу жараѐндан четда туриши ижобий натижаларга 
олиб келмайди‖
32

Техника ва технологик глоболлушув билан бирга сиѐсий, маданий –
мафкуравий глобаллашуви ҳам содир бўлаяпти. Ягона ахборот майдони 
шаклланаяпти. Натижасида мафкуравий таъсир ўтқазиш кўламини ҳаддан 
зиѐд кенгайиб боришини унутмаслик керак. 
Мафкуравий глобаллашув ахборот воситаларнинг ривожи ва бу 
соҳада содир бўлаѐтган инқилоб билан боғлиқ. Ахборотни кенг 
жамоатчиликка етказиб берувчи матбуот, радио, телевидение каби 
ходисаларни ўзида бирлаштирувчи оммавий ахборот воситалари (ОАВ) 
жамият хаѐтида улкан таъсир ўтқазиш кувватига эга. Шунинг учун ҳам 
уларни ―тўртинчи хокимият‖ деб аташади. ОАВнинг таъсир кучи уларда 
бериладиган материалларнинг тезкорлиги, кўтарилаѐтган масалаларнинг 
долзарблиги муаммоларнинг самарали ечимларини таклиф этишга кўп 
даражада боғлиқ. ОАВ муайян хабарни узатиш ѐки бирор-бир ғоянинг 
моҳиятини очиб бериш орқали унинг ўзлаштиришлишига, кишилар онгида 
барқарор тасавурлар, қадриятларнинг шаклланишига ҳам кўмаклашиб, 
ижтимоий фикрга доимий ва изчил таъсир ўтқазиш, уни шакллантира 
олиш имкониятига эга. 
Барчамизга маълумки, бугунги кунда ѐш авлод турли соҳалар 
глобаллашуви авж олган давр шароитида тарбияланиб келмоқда. Интернет 
тармоғи ва алоқа технологияларининг тезлик билан ривожланиб 
бораѐтганлиги янгиликка чанқоқ ѐшларда ахборотга бўлган эҳтиѐжларни 
қондиришда чексиз имкониятлар яратиб бермоқда. Республикамиз уяли 
алоқа воситаларидан фойдаланиш кўрсаткичи бўйича МДҲ давлатлари 
орасида юқори ўринда туради. Айниқса смартфон ва таблетларилан 
бугунги кунда талаба-ѐшларимиз кенг уланиш имконияти ѐшларни 
интернет-ахборот ресурсларидан ўз билим ва малакаларини оширишда кўп 
қулайликлар туғдирмоқда. Бу сервер орқали ижтимоий, сиѐсий, маънавий, 
маданий ва илмий соҳалар бўйича фаолият олиб бораѐтган ташкилотларга 
ўзига хос каналлари фаолият кўрсатмоқда. Айтиш мумкинки, интернет 
тезлиги катта бўлган давлатларда телевидение иккинчи ўринга тушиб 
32
Каримов И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч.-Т.: Маънавият .2008. - 111 б.


198 
қолган. Талабалар ривожланган давлатларнинг кўплаб машҳур 
университетларининг ўзига хос каналлари орқали оммага тақдим этилган 
видеоматериаллардан фойдаланиб, ўз билимларини мустаҳкамлашда 
фойдаланишади.
Интернет тармоғида оммалашган жамоавий ва стратегик ўйинлар 
ҳам нафақат ѐшларнинг қимматли вақтларини беҳуда сарфлашлари, балки 
бу ўйинларга қаттиқ берилиш оқибатида ѐшларда виртуал қаҳрамонларга 
нисбатан фанатизим, уларнинг хулқ-атворида агрессивлик, ҳаѐтий 
қадриятлардан йироқлашиши, келажак ҳаѐтий бефарқлик ҳолатларини 
келтириб чиқаради. Буларни биз бугунги глобаллашув жараѐнида қанчалик 
тақиқлашга урунмайлик муаммони бартараф этишда яхши натижа 
бермайди. Шунинг учун биз қуйидаги таклиф ва мулоҳазаларни келтириб 
ўтамиз: 
-бугунги кунда ахборот оқимини саралаш ва назорат қилиш жуда 
мушкул масала, аммо ѐшлар онгига нима керак , нима зарарли эканлигини 
келажак авлодга тушунтира билишимиз лозим; 
-ҳар қандай ғаяга қарши-ғоя, фикрга қарши-фикр, жаҳолатга қарши 
фақат маърифат тарғиб қилишни йўлга қўйишимиз лозим; 
-ѐшлар тарбиясида таълим муассасалари орқали узликсиз ва 
мақсадга йўналтирилган маънавий-марифий тасирни кучайтириш; 
-ҳар бир таълим муассасаларида ички порталларни ташкил этиш ва 
уларни ўзаро боғловчи ҳимояланган тармоқни ташкил этиш; 
-таълим масканларида электирон ўқув ва дидакти материаллар 
базасини бойитиш, ушбу порталларда илмий форумлар, онлайн 
конференцияларини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Умуман олганда, олий ўқув юртлари ва илмий текшириш 
институтларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда нодавлат-нотижорат 
ташкилотлар раҳбарлигида илғор талаба гуруҳлари тузилиб, замонавий 
илм-фан ютуқлари ва янгиликларини ўзбек тилидаги тақдимотларини 
тайѐрлаш, уларни порталларга жойлаштириш орқали талаба ѐшлар 
маънавиятининг асоси бўлган билим савияси ва дунѐқарашини ошириш 
мумкин.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish