1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


МОДУЛЛИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ХУСУСИДА



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet24/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   217
 
МОДУЛЛИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ХУСУСИДА 
АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР 
 
Топилдиев В.Р. –ЎзМУ доценти, ю.ф.н. 
 
Мамлакатимизда мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб 
таълим соҳасида эски ѐндашувлардан бутунлай воз кечилиб, янгича 
тамойилларга, миллий қадрият ва анъаналаримизга, илғор жаҳон 
тажрибасига асосланиб, ҳаѐтимизни тубдан янгилаш, узоқ ва давомли 
мақсадларимизни амалга ошириш учун таълим ва тарбия соҳасига устувор 


33 
аҳамият қаратилиб, бор куч ва имкониятлар шу йўлда сафарбар этилиб 
келинмоқда. Мустақилликнинг илк даврларида мавжуд таълим соҳасидаги 
ижобий натижаларни сақлаб қолиш ва ўтмишдан қолган мероснинг салбий 
жиҳатларини ҳамда ўтиш даври билан боғлиқ қийинчиликларни бартараф 
этиш учун жиддий чоралар кўрилди ва тегишли тадбирлар амалга 
оширилди.
Аммо шунинг билан биргаликда, бугунги кунда олий таълим 
муассасаларида таълим сифатини оширишга, республикада амалга 
оширилаѐтган кенг қамровли ислоҳотлар, ижтимоий ва иқтисодий 
соҳалардаги янгиланишларда ушбу муассасаларнинг фаол иштирокини 
таъминлашга тўсиқ бўлаѐтган бир қатор муаммолар сақланиб қолмоқда, 
хусусан:
биринчидан, олий таълим тизимида ўқитишни ташкил этиш жараѐни, 
таълим олаѐтган талабалар билимини баҳолаш тизими бугунги кун 
талабларига жавоб бермаѐтганлиги;
иккинчидан, профессор-ўқитувчиларнинг фаолиятини, билимини ва 
педагогик кўникмасини баҳолашнинг замонавий тизими мавжуд эмаслиги;
учинчидан, олий таълим муассасаларига кириш тест саволлари 
абитуриентнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини аниқлаш имконини 
бермаѐтганлиги; 
тўртинчидан, иқтидорли ѐшларни олий таълим муассасаларига қабул 
қилишда муаммоларнинг мавжудлиги;
бешинчидан, олий таълим муассасаларидаги таълим жараѐни 
устидан самарали жамоатчилик назоратининг ўрнатилмаганлиги; 
олтинчидан, олий таълим муассасаларида коррупция ҳолатларининг 
сақланиб қолиши;
еттинчидан, олий таълим муассасаларининг мамлакатда амалга 
оширилаѐтган кенг қамровли ва тизимли ўзгаришлардаги иштироки ҳамда 
ташаббускорлигининг сезилмаѐтганлиги;
саккизинчидан, 
республикамизда 
олиб 
борилаѐтган 
туб 
ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари 
орқали халқимизга, кенг жамоатчиликка тушунтиришда олий таълим 
муассасаларининг фаол иштирокининг йўлга қўйилмаганлиги;
тўққизинчидан, олий таълим муассасалари инновацион ва 
технологик ғоялар билан фикр алмашадиган мулоқот марказларига 
айланмаганлиги, тегишли соҳаларда мавжуд муаммо ва камчиликларни 
тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклиф 
киритиш борасида профессор-ўқитувчилар, ѐш олимлар ва талабаларнинг 
ташаббус кўрсатишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилмаганлиги ва 
бошқалар.
Олий 
таълим 
муассасаларида 
таълим 
сифатини 
тубдан 
такомиллаштириш, уларнинг мамлакатда амалга оширилаѐтган кенг 
қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш, шунингдек, 2017-


34 
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган 
вазифаларни бажариш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан 
биридир. 
Зеро, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек ―Ўз-
ўзидан аѐнки, тобора чуқурлашиб бораѐтган ислоҳотлар натижасида 
эришиладиган ўта муҳим ўзгаришлар ҳеч қачон бир кунда, кимнингдир 
буйруғи ѐки хоҳиши ҳисобидан бўлмайди. Бунинг учун албатта вақт керак, 
энг асосийси – бу ислоҳотларнинг мазмуни ва мақсадларини жамиятимиз, 
халқимиз чуқур англаб олиши ва қўллаб-қувватлаши ҳал қилувчи 
аҳамиятга эга. Такрор айтишга тўғри келади – фақатгина халқимизнинг 
қўллаб-қувватлаши ҳар қандай ислоҳотларга куч беради‖. 
Хозирги кунда олий таълим муасасаларида ўқитишни модул 
тизимини қўллаш кун тартибидаги долзарб вазифалардан бири 
хисобланади. Модулли ўқитиш назариясида асосий тушунча модул 
хисобланади. Модул ўзи нима ва у биринчи марта қачон ва ким томонидан 
таълим тизимига татбиқ этилган? Модул тушунчаси биринчи маротаба ХХ 
асрнинг 70 йилларида америкалик олим Д. Рассел томонидан таклиф 
этилган. Ўқитишни модул технологиясини қўллаш аънанасига кўра 
модулни тушинишда турли хил нуқтаи назарлар мавжуд. 
Айрим хорижий муаллифлар жумладан, В. Гольдшмидт ва М. 
Гольдшмидтлар модул деганда ўқув фаолиятини ўз олдига қўйган 
мақсадига ѐрдам берадиган мустақил қисмини тушинишади. Америкалик 
олим Д. Расселнинг фикрича модул бу ўқув материалларининг алохида 
қисми хисобланади. Россиялик олимлар Ю.К. Башлова ва В.А. 
Рыжоваларнинг ишларида модул деганда профессионал фаолиятни олиб 
бориш ва бирор бир ишни бажаришда зарур бўлган ахборот хажми 
тушинилади. 
Модул ўз таркибида бир неча ўқув модуллардан иборат бўлиши 
мумкин. Ушбу модулларнинг хар бири тугалланган жараѐнни ифодалайди. 
Ўқув модулларнинг кенгайтирилиши ва уларга қўшимчалар киритилиши 
модул мазмунини янада мукаммаллаштиради.
Таълим тизимида модулли ўқитишнинг жорий этилиши малакали 
кадрларни тайѐрлаш самарадорлигини оширишга ѐрдам беради. Ҳар 
қандай тизимга жорий этилган янгиликнинг самараси унинг 
иштирокчилари томонидан пухта ўзлаштириб олинган тақдирдагина 
ўзининг натижасини бериши мумкин. Шу боис таълимни модулли ўқитиш 
асосида ташкил этиш самарадорлигини ошириш мақсадида унинг 
мониторингини ташкил этиш мавжуд объектив ва субъектив муаммо ва 
камчиликларни ҳал қилиш имкониятини яратади. Айниқса, бу борадаги 
илғор тажрибаларни семинар-тренинглар асосида муҳокама этиб, 
ташкилий чора-тадбирларнинг кўрилиши модулли ўқитишнинг замонавий 
шакл ва усулларини таълим жараѐнига татбиқ этиш имконини беради. 


35 
Таълимни модернизация қилиш - бу мураккаб ва тадрижий 
жараѐндир. Шунинг учун таълим жараѐнининг чуқур ўйлаб босқичма-
босқич ислоҳ қилиниши жамиятда ҳуқуқий маданиятни оширишга имкон 
беради. Шубҳасиз, таълим соҳасида инновацион ислоҳотларни амалга 
ошириш демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг объектив 
эҳтиѐжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали кадрларнинг янги 
авлодини тарбиялашнинг ғоятда муҳим ва ҳал қилувчи омили бўлиб 
хизмат қилади. 
Ўзбекистон 
Республикасида 
халқаро 
таълим 
стандартлари 
даражасида дунѐнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин 
ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, олий маълумотли мутахассислар 
тайѐрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, олий таълим 
соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, ўқув жараѐнига илғор 
хорижий тажрибаларини жорий этиш давр талабидир. 
Аввало модул нима деган ўринли савол туғилади. Бугунги кунда 
адабиѐтларда ―Модул – бу ўз мохиятига кўра тарбиялаш ва ўқитишга 
йўналтирилган мақсадлар ва натижаларга нисбатан муайян мантиқий 
тугалланганликка эга бўлган ўқув фани ѐки ўқув фанларининг маълум бир 
қисми деган таърифлар учрайди. Айрим мутахассислар эса модул ўз 
мохиятига кўра машғулотнинг аниқ мақсади белгиланган ўқув 
топшириқлари ва усулларини бажарилишини таъминлайдиган услубий 
восита деб хисоблашади.
Олий таълим муассасаларида ўқитишни модул тизимини жорий 
этиш учун энг аввало унинг мазмун мохиятини ўқитувчилар ва талабаларга 
тушинтириб берадиган кўрсатма ишлаб чиқиш лозим.
Бизнинг фикримизча ушбу кўрсатмада қуйидагиларга эътибор 
қаратиш лозим. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish