1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet32/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   217
 
 
АҚШДА ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ РОЛИ 
ВА УНДА ТЕХНОЛОГИК ИННОВАЦИЯНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Мадаева Ш. - ЎзМУ кафедра мудири, ф.ф.д. 
Роосиен К. - АҚШ Чикаго Университети докторанти 
 
Охирги йигирма ва айниқса сўнгги ўн йиллик информацион 
технологияларнинг олий таълим тизимига катта таъсир кўрсатган даври 
саналади, лекин таъкидлаш жоизки, бу таъсир ҳар доим ҳам ижобий деб 
эътироф этилмаган. Олий таълим соҳасидаги олимлар талабалар эътибори 
ҳар доим телефонлар билан бандлиги, улар ўртасида китобларга қизиқиш 
йўқолаѐтгани, ѐзма топшириқларда инстаригам комментарияларидан 
ташқари ҳеч нима ѐзишга ҳаракат қилмаѐтганлиги ҳақида шикоят 
қиладилар. Олимлар ва профессор-ўқитувчилар бу ҳолатни турлича талқин 
қилганлар, лекин биз бу тезисда ушбу ѐндашувларнинг биттасига тўхталиб 
ўтмоқчимиз. Бу гуманитар фанларда информацион технологияларнинг 
қўлланилиши масаласидир. Гуманитар фанлар соҳасида информацион 
технологиялар ҳар доим ҳам фойдаланиш нуқтаи назаридан ноқулай 
бўлмаган. Америкада фақатгина педагогика соҳасида эмас, тадқиқотчилар 
ва административ соҳа вакиллари ҳам технологик янгиликларни татбиқ 
этишга уринганлар. Ушбу маърузада дастлаб гуманитар фанларнинг 
жамият ҳаѐтидаги долзарблигини ѐритиб, бу долзарбликни янада 
кучайтиришда информацион технологияларнинг ролини тушунтириб 
беришга ҳаракат қиламиз. 
Биринчидан, Америка университетларида гуманитар фанлар қандай 
ўқитилади, деган саволга жавоб бериш зарур? Бакалавриат тизими тўрт 
йиллик бўлган университетларнинг кўпчилигида барча талабалар 
математика соҳаси бўлса ҳам, журналистика бўлса ҳам, гуманитар фанлар 
соҳасида камида бир-икки курс (кредит) эшитишга мажбур. Масалан, 
Огайо Штати университетида ҳатто табиий фанлар бўйича таҳсил оладиган 
талабалар ѐзма нутқ, мантиқ, адабиѐт, санъат, ҳорижий тил бўйича 
курсларни эшитадилар. Хусусий университетларда, айниқса дин соҳасига 


45 
боғлиқ университетларда нафақат адабиѐт ва тил курслари, балки дин 
тарихи билан боғлиқ курслар ҳам мажбурийдир. Аммо сўнгги йилларда 
кўп университетларимиз молиявий қийинчиликларга кўра гуманитар 
фанларни қисқартира бошлади. Гуманитар фанлар билан шуғулланадиган 
профессор, аспирант ва талабалар шу ҳолатга жавоб бериш учун гуманитар 
фанлар аҳамиятини турлича асосладилар, уларни шартли равишда шундай 
умумлаштириш мумкин: албатта ҳаммамиз учун ракни даволаш, 
самолѐтларни конструкциялаштириш, экологияни ҳимоя қилиш жуда 
зарур. Ҳаммамиз фарзандларимизнинг ўқишни тугатиб иш топа 
олишларини истаймиз. Аммо бу нарсаларни нима сабабдан ва қандай 
амалга оширишни ифода эта олмасак, бу ишлар нафақат фойдасиз, балки 
зарарли ҳам бўлиши мумкин. Гуманитар фанлар жамиятда ахлоқни асраш, 
инсон манфаатларини ҳимоя қилишни биринчи ўринга қўяди. Демократик 
давлатда гуманитар фанлар фуқароларга ўз фикрларини англаб, ифода эта 
олишга ва бошқаларнинг зид фикрларини тушуниб, очиқлик ва некбинлик 
билан мунозара қилишга мадад беради.
Юқорида келтирилган ѐндашувларга қўшилган ҳолда ва фикримизча, 
замонавий шароитда гуманитар фанларнинг аҳамиятини тушунтириш, 
моҳиятини яққол очиб бериш жуда зарур иш. Бу ишда ―рақамли гуманитар 
фанлар‖ жуда катта таъсирга эга. Рақамли гуманитар фанларнинг 
қўлланилишини уч хил туркумлаш мумкин. Биринчиси – педагогика; 
иккинчиси – тадқиқот ва илмий матбуот; учинчиси – жамиятнинг 
ижтимоий соҳасида фойдаланиш. Ҳар бир йўналиш ҳақида алоҳида китоб 
ѐзиш мумкин, аммо бу маърузам ҳажми имкониятидан келиб чиқиб, учала 
йўналишни умумий тасвирлаб берамиз. 
Педагогика 
соҳасида 
рақамли 
гуманитар 
фанларнинг 
қўлланилишини яна икки турга бўлиш мумкин. 1) Педагогнинг ўзи 
технология воситаларини ишлатиб, талаба ѐки ўқитувчиларга тушунарли 
ҳамда қулай ҳолда янги маълумотларни бериши мумкин. Роwеr-роint 
программаси бунинг учун жуда яхши мисол бўла олади. Дарсда роwер-
поинт орқали расмлар, карталар, схемалар ва цитаталар кўрсатиб, педагог 
талабаларнинг диққатини таъсирчан торта олади. Чунки баъзи талабалар 
ѐзма, баъзилари эса кўргазмали воситалар орқали дарсни самарали 
ўзлаштира оладилар. Pоwеr-point билан маърузани бирлаштириш 
ўзлаштириши турлича бўлган талабаларга фойдали бўлади. 
Маъруза аудиториясидан ташқарида ҳам технологик воситаларни 
педагогик мақсадлар учун қўллаш мумкин. Американинг кўпгина 
университетларида университетда ўқитиладиган ҳар бир курснинг ўз сайти 
бор. Шу сайтга кириб талабалар курс режаси, назорат ва курс ишлари 
баҳолари, курс материаллари (китоб, мақола, роwеr-point, расм ва видео), 
курсга оид библиография ва сайтлар, профессорнинг контактларини 
топиши мумкин. Баъзи университетларда ѐзма ишларни ҳам сайт орқали 
топшириш мумкин. Шунинг учун баъзи курслар учун китоб-дафтар сотиб 


46 
олиш ҳам зарур бўлмайди. Бундай сайтлар профессорнинг ҳам, талабанинг 
ҳам вақти ва кучини асрашга ѐрдам беради. 
Педагогика соҳасида қўлланиладиган технологик воситаларнинг 
иккинчи тури талабаларнинг ўзлари қўллайдиган воситалардир. Масалан, 
Марказий Осиѐ тарихини ўрганаѐтган талабалар қўшилиб биргаликда 
битта мавзуга боғлиқ блог ѐзишлари мумкин. Ёки Google Doc иловасини 
қўллаб, ҳар биттаси ўз телефони ѐки компьютеридан умумий матнга 
комментарий қўшиши мумкин. Бу методлар талабалар матнларни 
ўрганишлари учун жуда фойдали, аммо албатта камчиликлари ҳам бор. 
Масалан, бу воситалардан фойдаланиш учун ҳар бир талабада компютер, 
телефон ва ѐки интернетдан фойдаланишнинг имконияти бўлиши керак. 
Талабалар информатика асосларини билиши керак. Агар шундай имконият 
бўлмаса, талабалар учун бундай методлар фойдасиз. 
Гуманитар фанлар тадқиқоти соҳасида ҳам технология жуда катта 
таъсир кўрсатган. Бу технологик воситалар орқали маълумот топиш ва 
тўплаш кўринишида бўлиши мумкин. Биринчидан, маълумот топиш учун 
энг қулай бўлган восита – Google. Googlенинг сервислари ҳаммага маълум 
бўлиб, излаш хизмати, Google Image ҳамда шунга ўхшаш бошқа хизматлар 
илмий тадқиқот соҳаси учун инқилобий имкониятларни берди. Аввал 
оддий саволга жавоб излаш учун (масалан Беҳбудийнинг туғилган жойи) 
кутубхонага бориб, маълумотни энциклопедиядан излаш керак эди. 
Ҳозирда эса Googleга бу саволни киритиб ўн сония ичида жавобни топиш 
мумкин. Севимли мақола ва китобларимизга янги нашрларда иқтибос 
келтирилса, Googleнинг ―alterts‖ сервизидан электрон почтага шу ҳақида 
маълумот келади. Халқаро даражада фаолият юритаѐтган олимлар учун эса 
Google Translate жуда зарурдир. Аммо ҳозирги кунда Googleдан ташқари 
бошқа сайтлар ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳам жуда фойдалидир. Кўпгина 
университетларда интернетда маълумот базаларини яратиш ишлари 
бошланган. Масалан, Мичиган университети яқинда ислом тарихи билан 
боғлиқ рақамли манбаларни бир сайтга жамлаш лойиҳасини якунлади. 
Санъат музейларининг кўпларида ҳам ҳозирда суратларнинг рақамли 
―кутубхоналари‖ ташкил этилган. 
Тадқиқотлар жараѐнида маълумот тўпловчи дастурлар жуда фойдали 
бўлган. Кўплаб гуманитар соҳа олимлари учун ҳам турли хил архив, 
газета, журнал ва китоб билан ишлаш муҳимдир. Лекин баъзида катта 
маълумотлар оқимида олимлар қаердан қайси маълумотни олганларини 
унутадилар. Бундай вақтда барча ўқиган манбаларни қайд этиш учун 
эверноте дастури қўл келади. Улар ҳар хил ―таг‖ лар остида номланади. 
Масалан Қизил Ўзбекистон газетасида Ҳамид Олимжон ҳақидаги мақола 
ўқилса шу мақолани сканер қилиб, таржима қилиб, ―Олимжон‖ ва ―Ўзбек 
ѐзувчилари уюшмаси‖ таг лари билан белгилаш мумкин. Шу орқали 
тўпланган маълумотлар йўқолиб қолмаслиги таъминланади.


47 
Кейинги йўналиш – гуманитар фанларнинг рақамли методларда 
қўллаш усули – жамиятга маълумот тарқатиш. Гуманитар фанларнинг 
аҳамиятини кўрсатиш учун кўп олимлар блог, карта, подкаст ва бошқа 
интернет воситаларига мурожаат этадилар. Бир машҳур Яқин Шарқ 
тарихчиси ―The Afternoon Map‖ (Кечки харита) блогида ҳар ҳафта бир неча 
қизиқ тарихий харита қўяди ва уни таҳлил қилиб беради. Google Maps 
ѐрдами билан маданий ва тарихий ҳодисаларни кўрсатиб бериш мумкин. 
Масалан, ХХ аср бошида жадидлар қайси шаҳарларга бориб келганларини 
кўрсатадиган рақамли харита жуда ҳам фойдали бўлар эди. Бу каби 
интернет платформаларини тузган олимлар журналистлар томонидан 
матбуот, радио, телевидениега маълумот бериш учун тез-тез чақирилади.
Ушбу мақолада гуманитар фанлар учун фойдали бўлган баъзи 
технологик инновациялар ҳақида имкон қадар фикр билдириш мумкин 
бўлди. Технологик инновациялар гуманитар фанларда қай даражада 
қўлланилишидан қатъий назар гуманитар фанларнинг асосий вазифалари 
матнларни ўқиш, мунозара қилиш, одоб-маънавият асосларини 
кучайтиришдан иборатдир. Технология воситалари шу вазифани амалга 
оширишга ѐрдам берса, уларни имкониятга қараб, албатта қўллаш керак. 
Талабаларнинг билими, компьютер, интернет мавжудлиги имкониятидан 
келиб чиқиб, албатта рақамли воситалар билан ишлаш керак.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish