1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


  ТАЪЛИМ ФАОЛИЯТИДА ТЕАТР ПЕДАГОГИКАСИ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   217
 


27 
ТАЪЛИМ ФАОЛИЯТИДА ТЕАТР ПЕДАГОГИКАСИ 
ҒОЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
Рўзиева Д.И.- Низомий номидаги ТДПУ профессори 
Педагогик технологияни ишлаб чиқишда педагогнинг ижодкорлик 
қобилиятига эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Зеро, нафақат 
педагогик, балки бошқа ҳар қандай технология ижодий фикрлаш маҳсули. 
Шу сабабли замонавий шароитда педагог ўз устида доимий изланиши, 
ижодкорлик қобилиятини ривожлантириши, таълим ѐки тарбия жараѐнига 
оид ижодий маҳсулотларни ярата олиш малакаларини шакллантира 
билиши зарур.
Маълумки, ҳар қандай ижодий маҳсулот (асар) негизида ғоя ѐтади. 
Педагогнинг ижодкорлиги ижодий характерга эга шахсий ғоя, фикр ва 
қарашларини ўз фаолияти асосида ѐритишида кўзга ташланади. Бу ҳолат 
театр саҳнасида рол ижро этувчи актѐр ѐки театр асарини 
саҳналаштирувчи режиссѐр фаолиятига жуда яқиндир. Қолаверса, театр 
соҳасида алоҳида ўрин тутадиган драматургия ва режиссура моҳиятига 
кўра педагогик (хусусан, тарбия) технологияга жуда яқиндир. Шу сабабли 
узоқ йиллардан буѐн педагогик амалиѐтда театр педагогикаси 
имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
 
Таълим ва маънавий-маърифий ишлар жараѐнида педагогнинг 
магистрантлар билан мулоқоти ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу сабабли у 
ҳар гал касбий фаолият мазмунини шакллантириб, дарс ѐки маънавий-
маърифий тадбир лойиҳасини ишлаб чиқар экан, шу вақтнинг ўзидаѐқ 
магистрантлар билан бевосита мулоқотга киришади. Педагог дарс 
(маънавий-маърифий тадбир) жараѐнини кўз ўнгига келтиради, хаѐлан 
магистрлар томонидан ташкил этиладиган ва ўзи жавоб сифатида 
уюширадиган ҳаракатлар образини яратади. Ана шу асосида мулоқот 
партитураси (кўп овозли мусиқий асарда барча элементларнинг мажмуи, 
ссенарийси, лойиҳа)да яхлит, бир бутун жараѐнни акс эттиради.
Педагогик 
нуқтаи 
назардан 
мулоқот 
жараѐни 
лойиҳаси 
(партирураси)ни ишлаб чиқиш дарс (ѐки тарбиявий тадбир)нинг таркибий 
тузилмасининг яратилишини англатади. Қўйилган мақсадни амалга 
ошириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга интилар экан, 
педагог дарснинг таркибий тузилмасини яратишга уринади. Педагог учун 
дарс (тарбиявий тадбир)нинг таркибий тузилмаси (композицияси)ни 
билиш ўз ижодкорлигининг асоси, ўқув материали мазмунини акс 
эттирувчи воситадир. 
Нафақат театр, балки ҳарбий ҳамда сиѐсий соҳаларда бўлгани каби 
таълим (маънавий-маърифий тадбир) жараѐнида ҳам стратегик (умумий 
режа) ва тактик (мақсадга эришиш усуллари ѐки тайѐргарлик кўриш) 
ѐндашувни аниқлаб олиш муҳим саналади. Педагог томонидан ҳал 


28 
қилинадиган педагогик масалаларнинг ўйланиши, етакчи ғояни белгилаш, 
педагогик фаолият тузилиши, унинг ҳиссий туйғулар билан бойитилиши, 
магистрлар фаолиятини самарали ташкил этиш йўллари, ҳамкорлик 
усулларини танлаш таълим (дарс ѐки маънавий-маърифий тадбир) 
стратегияси саналади. Педагог томонидан аввалдан ўйланган педагогик 
масалаларни ҳал қилиш имконини берувчи аниқ воситаларни, 
магистрларни ахборотлар билан қуроллантириш, уларнинг фаолиятини 
назорат қилиш, рағбатлантириш, зарур ўринларда педагогик ѐрдам 
кўрсатиш мақсадида қўлланиладиган самарали усулларни белгилаш эса 
таълим (дарс ѐки маънавий-маърифий тадбир)нинг тактик жиҳати 
сифатида намоѐн бўлади.
Театр томошаси ва педагогик жараѐн ижодий моҳияти, таркибий 
тузилиши, тарбиявий мақсад, мазмун, вазифа, метод, усул ва воситалар 
нуқтаи назаридан бир-бирига жуда яқин саналади. Педагогикада ижодкор 
шахс сифатида педагог, театр соҳасида эса режиссѐр ҳал қилувчи ролни 
бажаради. Зеро, улар томонидан ишлаб чиқилган дарс лойиҳаси, 
режиссура яхлит жараѐнни ягона нуқтага йўналтириш асосида олдинга 
қўйилаѐтган мақсаднинг натижаланишини кафолатлайди. Ҳар икки 
жараѐннинг кечишида педагог ва актѐрларнинг руҳий табиати, физиологик 
ўзига хослиги, гавда тузилиши, қиѐфаси, ўзларини тутишлари, педагогик 
ҳамда актѐрлик маҳорат (овоз, нутқ, жест)лари томошабин ва магистрларга 
таъсир кўрсатувчи кучли тарбия қуроли бўлиб хизмат қилади. 
Ёш педагогларнинг касбий маҳоратларини оширишда театр 
этюдларидан фойдаланиш самарали бўлиб, магистрлар ўртасида ўзини 
тутишга, овозни, гавдани, қўл ва оѐқ ҳаракатларини бошқаришга ѐрдам 
беради.
―Ижтимоий (конкрет тарихий ва умуминсоний) муаммоларни акс 
эттирувчи драматик зиддиятлар қахрамонларнинг хатти-ҳаракатларида, 
аввало, диалог ва монологларда ифодаланади. Драма матни кўриш (имо-
ишора, ҳаракат) ва эшитишга мўлжалланади; у саҳнавий макон, замон ва 
театр техникаси имкониятларига ҳам мувофиқ келади‖. Драматик асарлар 
режиссѐр томонидан саҳналаштирилиб, актѐрлар томонидан ижро этилади.
Одатда, педагог аниқ мавзу асосида таълимий ѐки тарбиявий 
фаолиятни режалаштиришнинг дастлабки босқичидаѐқ педагогик 
драматургия намоѐн бўлади. Образли қилиб айтганда, таълим ва тарбия 
жараѐни педагогик пъеса саналади. Бинобарин, унда ҳам шахслараро 
муносабатлар драматургияси яратилади. Аммо театр пъесасидан педагогик 
пъеса (дарс ѐки тарбиявий тадбир)нинг фарқи шундаки, у фақатгина бир 
марта ―ижро этилади‖. Ана шу жиҳатига кўра педагогик ва театр 
пъесалари бир-биридан фарқланади.
Театр, кино, телефильм, цирк, эстрада, оммавий байрам ҳамда 
томошаларда намойиш қилинадиган асарлар маълум режиссѐрлик иши 
сифатида намоѐн бўлади. Режиссѐрлик ишига умумий раҳбарлик, 


29 
табиийки, режиссѐр томонидан амалга оширилади. У ўз фаолиятини пъеса 
танлаш, унинг ғояси, жанри ва бадиий хусусиятлари, тасвирланаѐтган 
давр, муаллифнинг ижобий услубини ўрганиш каби босқичларда ташкил 
қилади. Режиссѐр режиссура (режиссѐрлик талқини) учун саҳна 
воситаларини излайди, ҳар бир персонаж характери ва умуман, спектакл 
талабидан келиб чиққан ҳолда образлар моҳиятини очиб берувчи мос 
актѐрлар танлайди, саҳна ритми, суръатни белгилайди, мизансаҳналарни 
яратади, рассом, бастакор билан ўзаро ҳамкорлик асосида асарни бадиий 
жиҳатдан безайди. ―Реалистик спектаклдаги яхлит ва чуқур хаққонийлик 
бир-бири билан узвий боғланган ―уч ҳақиқат‖ (ҳаѐтий, ижтимоий ва 
саҳнавий) асосида яратилади‖. 
Театр томошаси (спектакль) ѐки кинофильм муваффақияти драматик 
ѐндашув (сценарий) ва режиссурага бевосита боғлиқ. Зеро, ҳар икки омил 
томоша ѐки фильмнинг умумий лойиҳасини акс эттиришга хизмат қилади.
Шундай қилиб, педагогик технологияни ишлаб чиқишда педагогнинг 
ижодкорлик қобилиятига эга бўлиши муҳим. Педагогик ижодкорлик 
ижодий ғоя, фикр ва қарашларни касбий фаолиятда акс эттиришни 
ифодалайди. Шу жиҳатга кўра рол ижро этувчи актѐр ѐки театр асарини 
саҳналаштирувчи режиссѐр фаолиятига яқин. Педагог дарс (тарбиявий 
тадбир) режасини тузиш, лойиҳасини яратиш чоғида хаѐлан мазкур 
жараѐнларда содир этиладиган ҳаракатлар образини яратади. Педагог 
ўзининг касбий фаолияти ѐки машғулотни режалаштиришда педагогик 
жараѐннинг самарали кечишини таъминловчи усулларни тўғри, оқилона 
танлай олиши лозим. Педагогик жараѐннинг тузилмаси бадиий асар ѐки 
театр томошасининг композитсион қурилишига ўхшайди. Тўғри, театр 
томошаси ва педагогик жараѐн айнан бир нарса бўлиб, бир-бирларини 
бевосита такрорламайди. Бироқ, уларнинг ўртасида умумий ўхшашликлар, 
бир-бирига яқин хусусиятлар мавжуд. Шу сабабли педагогик амалиѐтда 
театр педагогикаси ғояларидан фойдаланиш таълим ва тарбия 
жараѐнининг таъсирчан, образларга бой бўлишини таъминлайди.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish