1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


-қийинчилик ва тўиқларга тайѐр туриш, уларни иродавий  қатъиятлилик билан енгиш



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet200/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   217
 
ийинчилик ва тўиқларга тайѐр туриш, уларни иродавий 
қатъиятлилик билан енгиш;
 
-мақсадни аниқ белгилаб, унга эришишга ҳаракат қилиш;
 
-фаолият соҳасида етарли даражада илмий-амалий ахборотг эга 
бўлиш;
 
-иш юритишда мустақил бўлиш;
 
-айрим вақтларда таваккалчиликка йўл қўйиш ва унинг натижасини 
тасаввур қила олиш, шу тариқа юксак самарадорликка эришиш. 
 
Раҳбарлик одоби юксак маънавий ахлоқий меъѐр, талаб ва 
тамойиллар бўлган эркинликка асосланади. 


377 
ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАНҚИДИЙ 
ТАФАККУРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ТАЪЛИМ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ 
 
Тулишов Ғ.Р. - ЎзМУ магистранти 
 
Шиддатли технологик ва ижтимоий тараққиѐт жараѐни жамият 
ўзгаришининг замонавий талабларига тез мослашиш ҳамда ҳар қандай 
ностандарт вазиятларда профессионал ва ижтимоий мақсадларга ечим топа 
олиш, мустақил билим ва кўникмаларни эгаллаш қобилиятини талаб 
этмоқда. Юқори даражада табақалаштирилган замонавий жамият фикр-
мулоҳаза юритишнинг ўзига хос техникасини шакллантиришни тақозо 
қилмоқда Яъни илм-фан янгича фикрлаш услубини, янги далилларга 
асосланиш тартибини рағбатлантиради, назарий ва амалий муаммоларни 
муайян бир шаклга келтириш ҳамда уларни ижобий ҳал этишда замонавий 
кадрларнинг ѐндашувини қўллаб-қувватлайди. Шу тариқа, замонавий 
инсоният ҳаѐтининг ҳозирги йўли трансформацияси фикр-мулоҳаза 
юритишнинг комплекс кўникмаларини, аввало, танқидий ва ижодий 
фикрлаш муҳимлигини асослайди.
Юқори малакали кадрларда танқидий таҳлил малакасини 
ривожлантиришга оид тадқиқотларни қуйидаги хусусиятларга кўра 
фарқлаш мумкин:
- танқидий фикр-мулоҳаза юритишнинг шаклланишига оид 
назариялар;
- шахснинг танқидий фикрлаш табиати ва тузилиши; 
- танқидий таҳлилни ривожлантирувчи омиллар.
Бугунги 
техноген 
тараққиѐт 
юқори 
малакали 
кадрлар 
компетенциясига янги талабларни қўймоқда. Шундай талаблар қаторига 
АКТлардан 
фойдаланиш, 
профессионал 
фаолиятда 
инновацион 
ѐндашувнинг мавжудлиги ва бошқалар. Профессионал фаолиятда 
инновацион ѐндашувни намоѐн қила олиш, аввало, инновацион фикрлаш 
билан бевосита боғлиқ. Инновацион фикрлаш бу - янги бир нарсани 
яратиш жараѐни ва унинг натижасини, балки, ҳақиқий реалликни 
анъанавий идрок қилишдан четга чиқувчи, замонавий дунѐнинг 
ўзгаришига мослашиш имконини берувчи фикр-мулоҳаза юритиш йўли 
эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Бундай фикрлаш тарзини 
шакллантиришга фалсафий таълим муҳим ҳисса қўшади. Фалсафий таълим 
инсонда мустақил таҳлилий, изланишлар асосида мулоҳаза юритиш, 
мустақил равишда муаммоларни ҳал этиш ҳамда ностандарт қарорларни 
қабул қилиш қобилиятини ривожлантиришга ѐрдам беради. Аслида, 
фалсафий таълим фикр-мулоҳаза юритишга қаратилган бўлиб, инсонда 
турли қийинчиликларни бартараф этишда изланиш йўналишларини 
шакллантириш ҳамда ижодий ѐндашишга йўналтирилган.


378 
Таълимнинг янги тизими – инновацион шахсни шакллантиришга 
қодир ҳолатда бўлиши, унинг ижодий салоҳиятини ривожлантириши 
ҳамда инсонни глобал ахборот маконидаги ҳаѐтга тайѐрлаб бориши лозим. 
Шунингдек, инсонни шахс сифатида устувор билиши, ўз имкониятларини 
тўлиқ рўѐбга чиқаришга қодир ҳамда танқидий фикрлаш салоҳиятига эга 
бўлган шахс сифатида тан олиши зарур.... Шундай экан, ҳозирги замон 
таълими фалсафа бера оладиган энг муҳим малака – танқидий ва таҳлилий 
фикрлашни 
инновацион 
тараққиѐт 
тенденциясига 
мувофиқ 
ривожлантириши керак.
Танқидий фикрлаш – ўз-ўзини такомиллаштириб бориши билан 
тавсифланади: ўз навбатида, бу каби фикрлаш моҳиятига кўра илмий 
ҳисобланади. Айнан мунтазам равишда такомиллашиб борувчи илмий 
фикрлаш орқали илмий-техник ва ижтимоий тараққиѐт таъминланади. У 
мунтазам равишда муаммоларни излайди (ўз навбатида, догматик 
фикрлаш ушбу муаммоларни кўрмайди), уларнинг ечимини топади, 
шунинг баробарида, жамиятни янги ютуқларга ундайди. Демак, 
―танқидийлик – илмий фикрлашнинг энг муҳим хусусияти бўлиб, 
танқидий назар эса баъзи қарама-қаршиликларни ѐки номувофиқликни 
излаш билан ифодаланади‖. 
Тадқиқотчи-олим Дайан Халперн томонидан таъкидланганидек, 
―танқидий фикрлаш қобилияти ҳар доим муҳим бўлиб келган, эндиликда 
эса танқидий фикрлашсиз жон сақлаб бўлмайди. Инсоният тарихида илк 
бор сайѐрамиздаги барча тириклик (мавжудот)ни йўқ қилиш хавфи юзага 
келди. Яъни, инсон бутун тирикликни йўқ қилиш қобилиятига эга бўлди. 
Бизнинг жисмоний шахс ва жамият аъзоси сифатида қабул қилаѐтган 
қарорларимиз – иқтисодиѐт, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ѐки 
ядровий қуролларни ишлаб чиқиш дунѐ халқларининг келажак авлодига ўз 
таъсирини ўтказади. Бундан ташқари, маҳаллий ѐки муайян хусусиятга эга 
бўлган бир қатор муҳим масалалар бўйича қарорлар қабул қилишимизга 
тўғри келади. 
Ахборотлашган жамиятда фақатгина танқидий фикрлаш орқали 
онгимизни қудратли оммавий ахборот воситаларининг манипуляцион 
таъсиридан халос қилиш мумкин. Танқидий фикрлаш - ахборотни қайта 
ишлашнинг муайян усулларини ишлатиш қобилиятига эга бўлиш билан 
белгиланади. Бу хусусият кутилаѐтган натижани олиш имконини беради. 
Танқидий фикрлашнинг хусусиятларига яна қуйидагиларни киритиш 
мумкин:
- онгли қарор (хулоса) қабул қилиш; 
- асосланган хулосалар қилиш;
- олинган ахборот ҳамда фикрлаш жараѐннинг ижобий ѐки салбий 
қирраларини баҳолай олиш; 
- диққат-эътиборини тўлиқ натижадорликка қаратиш.


379 
Умуман 
олганда, 
юқори 
малакали 
кадрлар 
жамият 
ривожланишининг умумий тенденцияларини аниқлаб профессионал 
компетентлик кўрсатгичларининг юқори даражасини кўрсатиб бера олиши 
лозим. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish