ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИ
ОШИРИШДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРНИНГ ЎРНИ
Матназарова Г.Б. – УрДУ ўқитувчиси
Республикамиз ижтимоий ҳаѐтининг барча жабҳаларида жаҳон
ҳамжамияти билан интеграциялашув жараѐни кечаѐтган бугунги кунда
ривожланишнинг асосий омиллари сифатида жамият аъзоларининг
фаоллиги эътироф этилмоқда. Шу боис баркамол авлодни тарбиялашда
унинг фаоллигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Дарҳақиқат, бу борада "Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир
муҳим масала – бу ѐшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз
билан айтганда, дунѐқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан
ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким –
ѐшлар. Майли, ѐшлар ўз даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин
айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг
авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб, ўзлигига
содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз?
Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан", дея таъкидлади
Президентимиз Ш.Мирзиѐев.
Бу вазифалар мактаб, оила, маҳалла, бутун жамоатчиликка катта
масъулият юклайди. Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасининг барча
бўғинлари – мактабгача таълим, мактаб, ўрта махсус ва олий таълим
тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаѐтган ишлар ѐшлар
камолотида албатта ўз самарасини беради. Шундай экан, бугунги кунда ѐш
авлод тарбияси ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш долзарб
масалалардан ҳисобланади. Маълумки, ўқувчи-ѐшлар ижтимоий фаоллиги
ўз-ўзидан юзага келмайди, балки доимий равишда олиб борилган
педагогик фаолият натижасида шакллантирилади. Назарий-амалий
билимлар бериш, ўқувчи – ѐшларда ижтимоий фаоллик кўникма ва
малакаларини ҳосил қилиш педагогика назарияси ва амалиѐти учун ҳам
ўзига хос мазмунга эга.
Ўқувчи-ѐшлар ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган
фаолиятни ташкил этишда, албатта, таълим муассасаларининг алоҳида
ўрни бор. Чунончи, ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари,
академик лицейлар ва олий ўқув юртлари таълим олувчи ѐшларда
ижтимоий фаоллик сифатларини тарбиялайди.
Фаоллик –шахснинг жамиятга, ижтимоий ҳаѐтга, уни ўзгартиришга
йўналтирилган ҳаракат жараѐнидаги иштирокининг намоѐн бўлишидир.
Ўқувчи-ѐшлар фаоллиги эса уларнинг ўқув юрти, жамият тараққиѐти,
ижтимоий ҳаѐт ва келгусида оила муҳитида намоѐн бўладиган фаолиятдир.
Ўқувчи-ѐшлар фаоллиги уларнинг таълим-тарбия жараѐнида,
ижтимоий ҳаѐтнинг турли соҳаларидаги иштироки билан белгиланади.
382
Улар фаоллигини ошириш-аниқ мақсадга йўналтирилган педагогик жараѐн
сифатида шаклланади, ривожланади ва такомиллашиб боради.
Ўқувчи-ѐшлар фаоллигини оширишда уларнинг интеллектуал
салоҳияти, ижтимоий муносабатларда иштирок этиши, фаолият мазмуни
ва кўлами, вазиятларни баҳолай олиши, маънавий-аҳлоқий хислатларни
намоѐн этиши, ўзининг маълум нуқтаи назарига эга бўлиши катта аҳамият
касб этади-ки, буни улар фаолиятининг турли қирраларида ўз ифодасини
топганлигида кўриш мумкин.
Умуман олганда, ўқувчи-ѐшлар ижтимоий фаоллашувининг бир
қатор ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, булар:
ўқувчилар фаоллашувига таъсир этувчи субъектлар;
шахс ижтимоий фаоллигининг индивидуаллиги;
турли жинс вакиллари ижтимоий фаоллигига хос хусусийлик;
ҳаѐтда ўз нуқтаи назарига, фикрига эга бўлиши;
ўқувчи-ѐшлар фаоллигини оширишга рағбат уйғотувчи ўқув
муассасалари ва бошқалардан иборатдир.
Шуларни назарда тутиб, таълим жараѐнини шундай шакллантириш
керакки, худди шу нарса, ҳар бир ўқувчига ўзининг кучли томонини
кўрсатишга имкон берадиган бўлсин.
Айни кезда ўқитувчиларнинг аксарияти ўқувчиларнинг дарсда фаол
иштирок этишларини афзал кўрадилар ва шу туфайли ҳар хил интерфаол
усуллардан фойдаланадилар. Интерфаол усуллардаги дарс анъанавий,
ўқитувчилар кўникиб кетган маъруза шаклида ўтказиладиган дарсдан
сезиларли фарқ қилади. Интерфаол усуллардан фойдаланиш ўқувчилар
ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашнинг самарали
техникасидир. Масалан, гуруҳлардаги иш усули уларга ҳатто ўзга болалар
ўзларидан фарқ қилган тақдирда ҳам ўзларини гуруҳнинг қисми сифатида
сезишларига имкон беради.
Таълимни бундай ташкил этиш ўқувчилардаги тафаккур усулини
―Мен ва улар‖дан ―Бизлар‖га айлантиради.
Гуруҳлардаги иш усулини анъанавий дарслардан афзалликлари:
бу усулда ҳамма фаол иштирок этади;
ҳеч ким бекор қолмайди;
ҳар ким ўз фикри билан қатнашади;
тушунмаганларга гуруҳ ичидаги иқтидорлилар ѐрдам беришади, яъни
тушунтиришади;
демократик муҳит бўлади;
тортинчоқ ўқувчиларни ҳам таваккал қилишларига имконият бўлади;
хамкорлик муҳити кузатилади.
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, таълим
жараѐнида интерфаол усуллардан фойдаланиш ўзининг яхши самарасини
беради ва ўқувчи-ѐшларнинг фаоллигини оширишга ѐрдам беради. Зеро,
383
мамлакатимизда амалга оширилаѐтган барча ижобий ўзгаришлар замирида
ҳар томонлама баркамол, жисмонан соғлом, ақлан етук, замонавий
билимлар ва касб-ҳунарларни эгаллаган, мустақил ва ижодий фикрлашга
қодир, интелектуал салоҳияти юксак ѐш авлод тўғрисида ғамхўрлик
қилишдек устувор мақсад мужассам.
Do'stlaringiz bilan baham: |