369
ЎЗБЕКИСТОНДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ
ОМИЛЛАРИ
Исмоилова Н.С. - Навоий шаҳар 11-сонли МТМ мудираси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги
―Мактабгача
таълим
тизимини
янада
такомиллаштириш
ва
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 3651-сонли қарорининг
ижросини таъминлаш юзасидан мамлакатимизда бугунги кунда мактабгача
таълимни ислоҳ қилиш орқали ҳар томонлама етук, ахлоқан баркамол,
эстетик ва жисмоний жиҳатдан тараққий этган фарзандлар тарбиясига
катта эътибор қаратилмоқда.
Мактабгача таълим муассасаларидаги педагогик жараѐн –маълум бир
мақсадга йўналтирилган, педагогик фаолият таъсирида ташкилий
шакллантирилган ва мазмунан бойитилган тизимдир. Бу тизимни
бошқаришда ва унинг сифатини юқори поғонага юксалтиришда янги
йўлларни топиш, таълим жараѐнини замонавий технологиялар билан
жиҳозлаш, уни маънавий жиҳатдан янгилаш, таркибий жиҳатдан техник ва
технологик қайта тузиш каби чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этади.
Ҳар томонлама етук, комил инсонни шакллантириш масаласининг
кўп қиррали ва мураккаблиги ҳозирги замон тарбия назарияси ва амалиѐти
учун муҳимлигини кўрсатиб беради. Чунки бу вазифани педагог кадрлар
маҳорати, уларнинг етуклиги, чуқур касбий билими, кўникма ва малакаси,
махсус билимисиз амалга ошириб бўлмайди. Бу борада таълим
муассасаларида фаолият кўрсатаѐтган педагог кадрларнинг касбий
компетентлигини хам ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши халқ
таълими муассасаларининг олдига - янги демократик давлатнинг
фуқароларини шакллантиришдек муҳим вазифани қўйди. Зеро, Муҳтарам
Президент Ш.М. таъкидлаганларидек: «Ақлли, заковатли, маънавиятли
ѐшларни тарбиялай олсаккина, олдимизга қўйган мақсадларга эриша
оламиз, юртимизда фаровонлик ва тараққиѐт қарор топади». Бу эса
ҳозирги вақтда мактабгача таълим тизимида давр талабига жавоб
берадиган мутахассисларни назарий билимлар билан бир қаторда жаҳон
андозаларига мос ҳолатда тайѐрлаш, уларнинг малакасини ошириш
заруриятини келтириб чиқаради. Шу билан бирга мактабгача таълимни
ислоҳ қилишнинг асосий шартларидан бири - буюк маънавий фазилатларга
эга, инсоний фазилатларни ўзида мўжассамлаштирган, етук кадр сифатида
фаолият юритаѐтган мутахассислар авлодини етиштиришни талаб этади.
Ҳозирги даврнинг бу талаби – матабгача муассаса тарбияланувчиларини
ахлоқан ва маънан етук, комил инсонлар қилиб тарбиялаш вазифаларини
бажаришни талаб этади. МТМ раҳбарлари ва педагог кадрлари олдида
турган энг долзарб вазифалардан бири – эркин фуқаро маънавиятини, озод
371
кўп қиррали фаолияти ва унинг қобилияти, ижодкор ва фидоий бўлиши
ҳамда шогирдларни баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш масаласи давлат
сиѐсати даражасидаги долзарб масалалардан биридир. Педагогик
маҳоратга эга бўлган педагог тарбиядаги қийинчиликларни енгишга қодир
бўлган нуфузли раҳбар, ўсиб келаѐтган ѐш авлоднинг маънавий дунѐсини
тушуна оладиган, уларнинг туйғуларини ҳис қила оладиган, ички дунѐси
нозик бўлган бола шахсига моҳирлик билан авайлаб ѐндашадиган, донолик
ва ижодий дадиллик, илмий таҳлил, хаѐл ва фантазия, чуқур илмий
тафаккурга эга бўлган шахслардир.
Мустақил Ўзбекистонда педагоглик касбига ҳурмат эътибор ва уни
шарафлаш беқиѐсдир, шу билан бирга устозлар олдига қўйиладиган
масъулият ҳам катта.
Шундай қилиб, таълим-тарбия сифатини ошириш жараѐнида янги
мазмун ва моҳиятга эга бўлган инсонпарварлик тамойилларига асосланган,
яратувчанлик, ижодкорликка интилиш ҳисси билан йўғрилган таълим
комил инсон шахсини етукликка йўналтиради.
Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаларида олиб борилаѐтган
ислоҳотлар таълим-тарбиянинг мақсадини янги йўналишга бурди. Демак,
таълим-тарбиянинг мақсади бутунлай янгиланди, унга мос ҳолда
мазмуннинг ҳам, педагогик жараѐннинг ҳам янгиланиши табиийдир. Бу
омил давлатимизнинг ижтимоий сиѐсатини белгилаб берганлиги туфайли
шахс манфаатларини таъминлашга қаратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: