1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


фуқароларнинг қуйидаги ҳуқуқлари белгиланган



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   217
 
фуқароларнинг қуйидаги ҳуқуқлари белгиланган

―Ҳ
ар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким 
ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, 
амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун 
билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир. 
Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва 
бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши 
мумкин‖
.
Ўзбекистон Республикасида 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган 
№439-II сонли 

Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари 
тўғрисида

ги Қонуннинг 8-моддасида ҳар бир фуқаронинг ахборот олиш 
хуқуқи кафолатланиши, ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, 
узатиш ва тарқатиш хуқуқи давлат томонидан химоя қилиниши 
белгиланган.
Тингловчилар 
учун 
2003 
йил 
11 
декабрда 
Ўзбекистон 
Республикасида қабул қилинган №560-II сонли 

Ахборотлаштириш 
тўғрисида

ги Қонуннинг ―Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиѐсати‖, 
―Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муҳофаза қилиш‖
 
ва 
«
Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари муҳофаза қилинишини ташкил 


16 
этиш
»
 
номли моддаларининг мазмун-моҳияти атрофлича очиб берилиши 
муҳим. 
Ўзбекистон Республикаси ―Электрон рақамли имзо тўғрисида‖ги 
Қонунида электрон рақамли имзо тушунчасига берилган таърифни 
тингловчилар томонидан осон ўзлаштиришлари учун ушбу тушунчага 
қуйидагича таъриф берилса, уни тингловчилар осон қабул қиладилар: 
―Электрон рақамли имзо – юридик ѐки жисмоний шахснинг электрон 
шаклдаги ахборотини электрон ҳужжатга айлантириш имконини берувчи, 
ҳамда ушбу электрон ҳужжатни қалбакилаштиришдан муҳофаза қилувчи 
дастурий-криптографик воситадир‖. Бундай воситада электрон ахборот 
ѐпиқ калит асосида шифрланиб, электрон ҳужжат мақомини олади ва 
олувчига жўнатилади. Олувчи эса воситанинг очиқ калити асосида 
электрон ҳужжат ҳақиқий эгасини аниқлаб, ҳужжатдан фойдаланади. 
Электрон рақамли имзони жорий этиш амалий машғулотларда 
тушунтирилиши тингловчиларда амалий кўникмани шакллантиради.
Ахборотлаштириш жараѐни жадал суръатлар билан ривожланиб 
бориши билан бирга ушбу соҳада бузғунчилик ҳаракатларининг янги-янги 
турлари амалга оширилиши кузатилмоқда. Хусусан, компьютер 
фирибгарлиги, ахборот ресурсларига рухсатсиз кириш, зарар келтирувчи 
дастурларни яратиш ва тарқатиш, ахборот тизимидаги маълумотларни 
қасддан йўқ қилиш, ўзгартириш ѐки уларни қалбакилаштириш каби 
ҳаракатлар бевосита ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда 
амалга оширилмоқда. Ушбу турдаги жиноятларнинг ижтимоий 
хавфлилиги ва етказилиши мумкин бўлган зарарларнинг миқдорини 
ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексига 
киритилган ―Ахборот технологияси соҳасидаги жиноятлар‖ бобининг ҳам 
мазмун-моҳияти очиб берилиши керак. Ушбу бобда қуйидаги моддалар 
назарда тутилган: 

―А
хборотлаштириш қоидаларини бузиш

номли 278/ 1-модда; 


Компьютер ахборотидан қонунга ҳилоф равишда (рухсатсиз) 
фойдаланиш‖ номли 278/ 2-модда; 


Компьютер тизимидан қонунга ҳилоф равишда (рухсатсиз) 
фойдаланиш учун махсус воситаларни ўтказиш мақсадида кўзлаб 
тайѐрлаш ѐхуд ўтказиш ва тарқатиш‖ номли 278/ 3-модда;


Компьютер ахборотини модификациялаштириш

номли 278/ 4-
модда; 


Компьютер саботажи

номли 278/ 5-модда; 


Зарар келтирувчи дастурларни яратиш, ишлатиш ѐки тарқатиш

номли 278/ 6-модда. 
Булардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 
«
Маъмурий 
жавобгарлик тўғрисида
»
ги Кодекснинг XII бобига 
«
Компьютер тизимида 
фойдаланиш 
қоидаларини 
бузиш
»
номли 
янги 
155/1-модда 
киритилганлиги алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу моддага кўра, 


17 
компьютер тизимидан фойдаланишга рухсати бўлган шахснинг ушбу 
тизимда фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини бузиши компьютерда 
сақланаѐтган ахборотининг йўқ қилиб юборилишига, тўсиб қўйилишига, 
компьютер техникаси ишлашининг бузилишига сабаб бўлса, бундай 
шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланди.
Юқорида келтирилган ҳуқуқий-меъѐрий ҳужжатлардан ташқари, 
Республикамизда қабул қилинган ―Электрон ҳужжат айланиши 
тўғрисида‖, ―Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг 
очиқлиги 
тўғрисида‖
ги, 
―Ж
исмоний 
ва 
юридик 
шахсларнинг 
мурожаатлари тўғрисида‖
ги, ―Электрон ҳукумат 
тўғрисида‖ги, ―Болаларни 
уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш 
тўғрисида‖ги қонунлар, уларнинг мақсади, тушунчалари ва мазмун-
моҳияти ҳамда ривожланган давлатларда ахборотлаштириш соҳасига оид 
қабул қилинган ҳуқуқий-меъѐрий ҳужжатларни билан тингловчиларни 
машғулотларда ―кластер



синквейн



кейс стади



дебатлар



кичик 
гуруҳларда ишлаш

методларига асосланган замонавий педагогик 
технологияларни қўллаган ҳолда ўқитиш уларнинг соҳага оид ҳуқуқий 
маданиятини шакллантиришда яхши самара беради.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish