1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


  ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МАСОФАДАН



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet117/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   217
 


217 
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МАСОФАДАН 
ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
ИМКОНИЯТЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Аскаров А.Д. -ЎзМУ кафедра мудири, п.ф.ф.д.(PhD) 
 
Кўплаб соҳалар қатори таълим тизимида ҳам сўнгги йилларда 
ўқитишнинг маълум ташкилий-педагогик босқичларида белгиланган 
мақсадга йўналтирилган ҳаракатларга ахборот технологияларини жорий 
этиш натижасида ўқитишнинг амалдаги айрим анъанавий элементлари 
янгилари билан алмашинуви юзага келиб, таълимнинг ўзига хос бўлган 
шакли – масофадан ўқитишнинг ривожланиши кузатилмоқда. 
Масофадан ўқитишнинг оммалашуви алоқа тизимлари ва компьютер 
техникаси интеграциялашуви, Интернет имкониятларининг ортиши 
натижасида янги босқичга кўтарилди. Ўқитишнинг бундай шаклида асосий 
ўқув жараѐни масофадан ўқитиш портали орқали амалга оширилади. 
Портал (ингл. portal – дарвоза) бу – Интернет фойдаланувчисига 
турли интерактив хизматларни (почта, излаш, янгиликлар, форумлар ва 
ҳ.к.) кўрсатувчи веб-сайт, фойдаланувчига ахборотларни оддий навигация 
ва кенг кўламли қулай интерфейс орқали етказиш учун турли ахборот 
ресурсларини бирлаштирувчи телекоммуникация тармоғи тугуни 
ҳисобланади. 
Охирги 10-15 йил давомида ахборотлаштириш соҳасидаги шиддатли 
ривожланиш техник ва дастурий таъминотнинг такомиллашишига ўз 
таъсирини ўтказди. Натижада масофадан ўқитиш воситаларининг 
классифакациялашуви рўй берди, жумладан, турли муаллифлик дастурий 
маҳсулотлари (Authoring Packages), мазмунни бошқариш тизимлари 
(Content Management Systems - CMS), ўқитишни бошқариш тизимлари 
(Learning Management Systems - LMS) ва ўқув мазмунини бошқариш 
тизимлари (Learning Content Management Systems - LCMS) яратилди.
Муаллифлик дастурий маҳсулотлари ҳамда CMSлар FrontPage, 
Dream Weaver, Macromedia Flash каби дастурлар ѐрдамида яратилиб, 
уларда кўп сонли таълим олувчиларнинг ўқиш ва ўзлаштиришларини 
назорат қилиш ва реал вақт давомида мулоқот ташкил қилишнинг 
чекланганлиги, ахборотларнинг қайта ишлаш кўзда тутилмаганлиги, 
асосан кичик машғулотларни ташкил қилиш, таълим ахборот-таълим 
порталларини яратиш ва уларга материалларни жойлаштиришгагина 
мўлжалланганлиги сабабли масофадан ўқитиш тизими талабларига тўла 
жавоб бермаслиги кўзга ташланди. Зарур талабларга мослаштириш эса 
катта куч ва маблағ талаб этганлиги сабабли бундай тизимлар дастлабки 
даврга нисбатан ўз аҳамиятини йўқотиб борди. 
Замонавий масофадан ўқитиш жараѐни LMS ларнинг техник ва 
технологик 
имкониятларига 
асосланади. 
Ҳозирда 
MOODLE 


218 
(
http://moodle.org/
), 
Claroline 
(
http://www.claroline.net/
), 
OLAT 
(
http://www.olat.org
), 
Dokeos 
(
http://www.dokeos.com/
), 
ATutor 
(
http://www.atutor.ca/
) каби LMSлардан кенг фойдаланиш кузатилади. 
Ушбу тизимлар масофадан ўқитиш жараѐнида ўқув контентини 
талабага белгиланган вақтда тақдим этиш, ўқув ресурсларидан 
фойдаланишни назорат қилиш, талабаларни гуруҳлаштириш, тьютор билан 
алоқани ташкил қилиш, ҳисобот олиш ва бошқа ташкилий компонентларга 
тегишли бўлган функцияларни бажариш имконини беради. Мазкур 
функциялар масофадан ўқитиш порталида фойдаланувчиларга ҳуқуқ 
бериш 
орқали 
тақсимланади. 
Масофадан 
ўқитиш 
порталидаги 
фойдаланувчи ҳуқуқи – бу унинг тизим контекстида ўзига ажратилган 
функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ имкониятлари ҳисобланади.
Фойдаланувчиларга берилган ҳуқуқ бўйича уларни қуйидагича 
гуруҳлаштириш мумкин:
-
администратор – бошқа фойдаланувчиларга ҳуқуқ бериш ѐки 
чеклаш, тизимдаги барча ҳуқуқлардан фойдаланиш имкониятига эга; 
-
талаба (тингловчи) – ўзининг виртуал кабинети орқали ўзига 
ажратилган ресурслар ҳамда элементлардан фойдаланиш, ўз натижаларини 
кўриш каби минимал ҳуқуққа эга; 
-
тьютор – ўзига берилган ҳуқуқ доирасида курс элементларини 
қўшиши ѐки ўзгартириши, талабалар фаолиятининг умумий натижалари 
билан танишиши, баҳолаши назарда тутилади, шунингдек, ўқув жадвали 
асосида курс материаллари билан танишиш имкониятини чеклаш ѐки 
қайта назорат синовларига рухсат бериш каби ҳуқуқларга эга бўлиши 
мумкин; 
-
тармоқ ташкилотчиси – ўзига берилган ҳуқуқ доирасида курс 
элементларини қўшиши ѐки ўзгартириши, курсга талабаларни қўшиш, 
гуруҳлаштириш, фойдаланувчилар фаолияти билан танишиш, бошқа 
фойдаланувчилар билан алоқани ташкил қилиш каби ҳуқуқларга эга; 
-
курс яратувчиси – курс яратиш ѐки ўзгартириш, ундан 
фойдаланишни ўргатиш каби ҳуқуқларга эга; 
-
кузатувчи – чекланган режимда айрим фойдаланувчилар фаолияти 
ва айрим ресурслар билан танишиш ҳуқуқига эга; 
-
меҳмон – чекланган режимда айрим ресурслар билан танишиш 
имконига эга. 
LMSлардан фарқли равишда LCMSлар ўқув жараѐнини эмас, ўқув 
дастури мазмунини бошқаришни амалга оширади. LCMSнинг асосий 
функцияси талабага сифатли ўқитиш мазмунини тақдим этишга 
қаратилган. Ҳозирги кунга келиб, LMS ишлаб чиқарувчилар ўз 
маҳсулотларига LCMS функцияларини киритиши, ѐки аксинча, LCMSга 
ўқув жараѐнини бошқаришга оид умумий функцияларни жойлаштириши 
кузатилади.


219 
LMS/ LCMS ишлаб чиқувчилар томонидан ушбу тизимларнинг 
имкониятлари мунтазам кенгайтириб борилмоқда. Энг кўп тарқалган ва 
доимий ривожланиб бораѐтган LMSлардан бири бу MOODLE 
ҳисобланади. Мазкур тизим тушунарли интерфейсга эга, жорий этишнинг 
техник шартлари ва фойдаланилган технологиялар нуқтаи назаридан бир 
қанча масофавий таълим тизимлари орасида муносиб ўрин эгаллайди. 
MOODLE платформаси очиқ кодли тизим ҳисобланиб, доимий 
янгиланиб туриши билан аҳамиятлидир, сўнгги 5 йилда унинг версияси 1.9 
дан 3.x га қадар такомиллашган. 
Олий таълим муассасалари (ОТМ)даги таълим жараѐнларининг 
масофадан ўқитиш технологиялари интеграциялаштирилган қисмини 
юқоридаги MOODLE каби платформаларга асосланган порталлар орқали 
амалга ошириш мумкин. Улардаги айрим тизимости тизимларнинг 
мавжудлиги ўқув жараѐни бошқарувига тегишли бўлган маълум 
элементларни ташкил этишда аҳамиятли ҳисобланади, жумладан, 
идентификациядан ўтиш тизими (парол ва логин орқали фойдаланувчини 
аниқлаш); фойдаланувчиларни бошқариш тизими; фойдаланувчи учун 
қулай навигация тизими; қидириш тизими; билимни назорат қилиш 
тизими; талабаларнинг фаолияти мониторинги тизими; интерфаол 
ҳамкорлик тизими; ўқув-ташкилий ахборотлар тизими (дарс жадвали, 
хабарлар, синов вақти ва бошқалар); рўйхатдан ўтиш тизими (чекланган 
режимда); талаба лаѐқатини ошириш ва баҳолашга оид очиқ ўқув 
материаллари. 
Масофадан ўқитишнинг самарадорлиги таълим эҳтиѐжлари билан 
ишлаш, ўқув жараѐнини ташкил қилиш, ўқув фаолиятини қўллаб-
қувватлаш, тизим мониторинги жараѐнларига бевосита боғлиқ, яъни ушбу 
компонентларнинг элементларини (функцияларини) ўзаро боғлаш, 
узвийлаштириш зарурати мавжуд. 
Бу ерда узвийлик тушунчаси ташкилий-педагогик босқичлардаги 
маълум компонент элементларида ҳосил бўладиган ахборотни мазкур 
жараѐндаги бошқа элементга ѐки бошқа компонент элементларига 
узатилиши билан изоҳланади. Ахборотнинг бундай узатилиши унинг 
кейинги элемент учун фойдали маълумотга айланишига сабаб бўлади. 
Элементларда ҳосил бўлган ахборотларнинг ўзаро боғлиқлиги бутун 
тизимда ахборотлар ҳаракати содир бўлишидан далолат беради. 
Ҳаракатдаги ахборотларни бошқариш таклиф этилаѐтган бошқарув 
муҳитида содир бўлади.
Демак, ОТМда масофадан ўқитишни портал сифатида ташкил қилиш 
эмас, уни бир бутун бошқарув муҳити даражасига келтириш долзарб 
ҳисобланади. ОТМда масофадан ўқитиш бошқарув муҳити – бу ўқитиш 
жараѐнида белгиланган ташкилий-педагогик босқичларда субъектлар 
фаолияти ва жараѐнлар ҳолатининг узвий боғлиқлигини таъминловчи 
тармоқ тузилмаси деб ҳисоблашимиз мумкин. 


220 
Бундай бошқарув муҳитининг асосий вазифаларини қуйидагилардан 
иборат этиб белгилаш мумкин: 

автоматик боғланишлар – жараѐн элементларига тегишли 
ахборотларни қайд этиш, қайта ишлаш, сақлаш ва тақдим этиш 
жараѐнларини автоматик амалга оширилиши, меҳнат унумдорлигини 
оширилиши, ахборот сифатини ошириш;
- бир омборга бирлаштириш - фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган 
эҳтиѐжларини қондириш, исталган вақтда, исталган шароитда улардан 
фойдаланиш имконини яратиш; 
- асосланганликни сақлаш – маълум жараѐнда жамланган ахборотнинг 
навбатдаги босқичларда қадрсизланиши (унутилиши), аҳамиятни 
йўқотилишини олдини олиш, бир ахборотни юзага келишидаги бошқа 
ахборот таъсирини аниқлаш имкониятини юзага келтириш; 
- динамикани кузатиш - маълум жараѐнда жамланган ахборотнинг 
навбатдаги циклга қадар сақлаш, ўзгаришларни қайд этиш ва хулосалаш 
учун шароит яратиш. 
Бошқарув муҳитини қуришда фойдаланувчилар ҳаракат фаоллигини 
оширишга қаратилган омилларга аҳамият қаратиш муҳим ҳисобланади. Бу 
ерда масала фақат талабаларнинг ўқув-билув фаоллигигина эмас, ҳар бир 
субъект (администратор, талаба, тьютор, тармоқ ташкилотчиси, курс 
яратувчиси, кузатувчи, меҳмон) индивидуал ҳаракатини жадаллаштириш 
назарда тутилади, жумладан: 
- ҳуқуқлар оптималлиги (фойдаланувчилар ҳуқуқларини кенгайтириш 
орқали уларнинг ўқув жараѐнидаги ташкилий-педагогик босқичларидаги 
иштироки ва улушини ошириш мақсадида амалга оширилади, масалан, 
тьютор (профессор-ўқитувчи) ҳуқуқини тьютор + тармоқ ташкилотчиси + 
курс яратувчиси даражасига етказиш, талаба ҳуқуқига талаба + кузатувчи 
+ меҳмон ҳуқуқини интеграциялаш аҳамиятлидир); 
- тажриба учун майдончалар (ҳар қандай фойдаланувчи томонидан ўқув 
мазмунини ишлаб чиқишга имкон берувчи тажриба майдончалари орқали 
уларда масофадан ўқитишга оид ўқув материалларини жамлаш, тармоққа 
жойлаш, самарадорлигини ўрганиш ва таҳлил қилиш малакаларини 
шакллантиришга хизмат қилади); 
- эҳтиѐжлар ва сўровлар (ўқув жараѐни даврида фойдаланувчиларнинг 
эҳтиѐжлари, уларни қизиқтирадиган маълумотлар юзасидан доимий 
таклиф киритиш, фикр алмашиш, муносабат билдириш имкониятларини 
кенгайтириш мақсадга мувофиқ) ва бошқалар. 
Шундай қилиб, ОТМ ўқув жараѐнида масофадан ўқитиш 
технологияларидан фойдаланиш самарадорлиги кўзда тутилган талабларга 
жавоб берувчи бошқарув муҳитига боғлиқ, бу эса очиқ кодли LMS ларнинг 
мавжуд имкониятларини келтирилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда 
кенгайтириш заруратини белгилаб беради. 


221 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish