- партия ва фуқаролик ҳаракатларини ташкил этишда фуқароларнинг
эркинлиги;
- фуқароларни эркин, маданиятли, маънавий ва ижтимоий фаол, жамият
аъзоларини қонун олдида маъсулиятли қилиб шакллантирадиган фан,
маданият, таълим ва тарбия учун зарурий моддий ва бошқа
шароитларни яратиш;
- фақат қонун билан чекланган давлат цензурасидан ташқари ОАВ
яратиш ва фаолият юргизиш эркинлиги;
- давлат
ва
фуқаролик
жамияти
ўртасидаги
муносабатни
барқарорлаштирадиган
механизмни
(консенсус
механизми)
мавжудлиги, ҳамда фуқаролик
жамиятини ишлашини давлат
органлари томонидан хавфсизлигини таъминланиши. Бу механизм,
расмий бўладими, норасмий бўладими, у ўз ичига қонуний актларни,
халқ вакилларини демократик сайлов билан ҳокимиятнинг, ўз-ўзини
бошқариштурли органлари ва ҳ.к. тайинлаш кабиларни олади.
Иқтисодий соҳада фуқаролик жамият асосини кўп укладли иқтисод,
мулкнинг турли шакллари бошқариладиган бозор муносабатлари ташкил
этади; Ҳуқуқий соҳада эса – ҳокимият бошқаруви ваколатларини марказда
йиғилиб қолмаслиги, ҳокимиятлар бўлиниши, сиёсий плюрализм,
фуқароларнинг давлат ва жамоат ишларида иштирок этишлари, қонун
устиворлиги ҳамманинг улар олдида тенглиги; маънавий соҳада-ягона
мафкура ва дунёқарашнинг якка ҳокимлигини йўқлиги,
виждон эркинлиги
маданийлик, юқори маъанавият ва ахлоқ ташкил этади.
Фуқаролик жамияти шахс эркинлигисиз бўлмайди. Эркинлик меъёрий
кўринишга эга бўлгани учун, бундай шундай хулоса келиб чиқадики, бир
томондан инсон эркинликка унинг норматив талабларига бўйсуниш қобиляти
натижасида эга бўлади, бошқа томондан, шахс эркинлиги борлиғининг ташқи
шакли бу эркинликнинг чегараларини белгиловчи ижтимоий меъёрлар
ҳисобланишини англатади. Ва фақатгина, жамият учун ёки инсоннинг ўзи
учун энг муҳим аҳамиятга эга, энг асосий ҳисобланган соҳалардагина
давлатнинг ўзи эркинликнинг ўлчовини, меъёрини белгилаб беради. Бу эса
ҳуқуқий меъёрлар, қонунлар, конституция ёрдамида амалга оширилади.
Бунда ҳуқуқий ва эркинликларнинг ўзи, жумладан конституционлари
бир томондан фуқаролик жамиятининг ривожланганлик даражаси билан
унинг иқтисодий, ижтимоий, ижтимоий-сиёсий ташкилланганлигининг
етуклиги даражаси билан белгиланади. Бошқа
томондан инсон ва
фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинлигининг тўлиқлиги билан, уларнинг
кафолатланганлиги даражасиамалга ошириш кетма-кетлиги фуқаролик
жамиятининг ҳуқуқий демократик жамият сифатидаги, ҳақиқий эркинлик ва
ижтимоий адолатли жамият сифатида муҳим ҳарактеристкаларининг
чуқурлашуви, ривожланишга кўп томондан боғлиқ бўлади. бу ўринда инсон
ва фуқаро ҳуқуқлари фуқаролик жамиятининг ўз воситаси намоён бўлади.
Ушбу муҳим функцияларнибажариш даражасида фуқаролик жамияти
қатор муҳим функцияларни бажаради:
1.
Қонунчилик асосида у инсоннинг ва фуқароларнинг шахсий ҳаёт
соҳасини давлат ва бошқа сиёсий структураларнинг асосланмаган қатъий
мувофиқлаштиришидан ҳимоя қилишни таъминлайди.
2.
Фуқаролик жамияти уюшмалари асосида ижтимоий (жамоатчилик) ўзини
– ўзи бошқариш механизмлари яратилади ва ривожлантирилади.
3.
Фуқаролик жамияти давлатнинг демократик органларини, унинг барча
сиёсий тизимини шаклланиши ва содда кўринишга келтиришга кўмак
беради; бунинг учун у турли воситалардан фойдаланади: сайлов
кампанияларидан ва референдумларда, норозилик ёки бу ёки у талабларини
қўллаб-қувватлаш акцияларида, у ёки бу масаладар бўйича
жамиятни
шакллантиришдафаол иштирок этиш.
4.
Фуқаролик жамиятининг институтлари ва ташкилотлари инсонларнинг
ҳуқуқ ва эркинликларини реал кафолатлашларини давлат ва жамоат
ишларида тенг иштирокини таъминлашга қаратилади.
5.
Фуқаролик жамияти ўз аъзоларига нисбатан ижтимоий назорат
функцияларини бажаради: у давлатдан мустақил равишда восита ва
санкциялар беришга эга бўлиши мумкинки, уларнинг ёрдамида у
индивидларнинг жамоа талабларига риоя қилишларига мажбурлаши,
фуқароларнинг ижтимоийлашувини ва
тарбияланишини таъминланиши
мумкин.
6.
Фуқаролик жамияти коммуникациявий вазифани бажаради. Бу жамият
давлат органларига фуқароларнинг конкрет манфаатлари ҳақида хабардор
қилиб туради,бу манфаатларни амалга ошириш эса фақат давлат
органларига тегишли бўлади.
7.
Фуқаролик жамияти ўз институтлари ва ташкилотлари билан
барқарорлаштирувчи вазифасини бажаради. У давлат олдида танг ҳолатлар
юз бергапнида унга ёрдам беради, жамият ҳаётини яшашини
таъминлайдиган мустаҳкам структураларини яратади.
1.2.Маълумки, Ватанимиз мустақилликка эришганидан сўнг, бозор
иқтисодиётига асосланган эркин
демократик давлат барпо этиш, фуқаролик
жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантириш бош стратегик мақсад
сифатида белгиланди. Шу каби жамиятгина Ўзбекистон халқининг муносиб
турмушини, ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаши, миллий анъаналар ва
маънавиятимизни
қайта
тиклаши,
шахс
сифатида
инсоннинг
маънавийахлоқий камол топишини таъминлай олиши эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси биринчи биринчи Президент Ислом
Каримовўзининг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид,
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» китобида шундай деб
таъкидлайди: «
Биз учун фуқаролик жамияти - ижтимоий макон. Бу маконда
Do'stlaringiz bilan baham: