Фуқаролик жамияти давлатнинг фуқаролари, уларнинг ихтиёрий
равишда бирлашган гуруҳ, жамоа ва ташкилотлари, яъни ўзаро ҳуқуқ ва
мажбуриятлари билан боғлиқ, юксак сиёсий ва ҳуқуқий маданиятга эга
бўлган кишилардан иборат жамиятдир. Фуқаролик жамияти нафақат
давлатнинг мажбурлов кучи билан, балки унинг аъзолари бўлмиш
фуқароларнинг бевосита ўзлари, уларнинг жамоалари орқали онгли равишда
бошқариб туриладиган ва қатъий тартиб интизом қарор топган жамиятдир.
Бундай жамият бошқа жамиятлардан ўзини ўзи юксак даражада ташкил
этиши ва бошқариб туриши билан ажралиб туради. Фуқаролик жамиятига
давлатнинг кучли таъсири талаб этилмайди. Унда давлат, унинг
органлари ва мансабдор шахслари кенг жамоатчилик назоратида бўлади,
чунки давлат фуқаролар жамиятининг «ёлланма хизматкори»га айланади.
Фуқаролик жамияти, аввало, юксак даражадаги сиёсий, ижтимоий,
иқтисодий, маънавий ва маданий ривожланиш кўрсаткичларига эга бўлган
жамиятдир. Фуқаролик жамияти – инсоният жамиятининг олий кўриниши,
олий шакли
7
.
Ҳуқуқий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, собиқ Иттифоқ
давлати, шу жумладан ўша вақтда унинг таркибида бўлган Ўзбекистонда ҳам
ХХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб «фуқаролик жамияти» тушунчаси ҳақида
фикрлар кенг тарқала бошлади. Ўзбекистон ўзмустақиллигини қўлга
киритиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидан
6
Саидов А., Тожихонов У. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. – Т., 2001. – Б.236–238.
7
Шарифхўжаев М. Ўзбекистонда очиқ фуқаролик жамиятининг шаклланиши. – Т., 2003. – Б.9.
бораётган бугунги кунда фуқаролик жамиятининг мазмуни ва моҳияти, уни
ривожлантириш билан боғлиқ масалалар кўплаб мунозараларга мавзу
бўлмоқда.
Инсоният тарихига назар ташлайдиган бўлсак, «жамият» тушунчаси
фуқаролар уюшмаси сифатида фуқаро ҳақидаги тасаввурлар пайдо бўлган
даврларда − Қадимги Шарқда, хусусан Бобилда «Ҳаммурапи қонунлари»,
Турон заминида «Авесто» каби манбаларда, кейинчалик эса қадимги Римда −
шакллана бошлаганига гувоҳ бўламиз.
Ҳуқуқий ва тарихий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, қадимда
давлат билан фуқаролик жамияти бир маънони англатган, улар ўртасида
фарқ бўлмаган. Буюк юнон файласуфи Арастунинг фикрича, давлат
фуқароларнинг, фуқаролар жамиятининг уюшмасидан бошқа нарса эмас. У
«давлат» билан «фуқаролик жамияти» тушунчаларини бир маънода
ишлатади
8
. Бундай талқин ХVIII асргача, яъни фуқаролик жамиятининг
мазмуни ва моҳиятини тўлиқ акс эттирувчи бугунги тушунча шакллангунича
давом этган.
Фуқаролик жамияти ҳақидаги фикрлар Уйғониш даврида Г. Гроций,
Т. Гобсс, Ж. Локк, Ш. Монтескьё, Ж. Ж. Руссо асрларида ҳам
ривожлантирилган. Лекин «фуқаролик жамияти» атамаси фақат XVII
асрнинг охирларига келиб мунтазам ва кенг қўлланила бошланди. Фуқаролик
жамиятининг назарий асосларини мукаммал илмий таълимот сифатида илк
бор Гегель ўзининг «Ҳуқуқ фалсафаси» номли машҳур асарида яратди.
Гегель фуқаролик жамияти икки асосий принципга асосланишини исботлаб
беради. Унинг фикрича, фуқаролик жамиятида, биринчидан, индивидлар,
яъни одамлар фақат ва фақат ўз хусусий манфаатларини кўзлаб фаолият
юритадилар; иккинчидан, жамият аъзолари ҳисобланган одамлар ўртасида
ижтимоий алоқалар юзага келади ва улар табиий равишда бир-бирларига
муҳтожлик ҳис этишади. Фуқаролик жамияти ҳақидаги Гегель таълимотига
асосан, инсон, яъни фуқаро ўз ижтимоий мавқеи, шахсий манфаатлари ва
эҳтиёжлари билан бундай жамиятнинг асосини ташкил қилади.
Академик М. Шарифхўжаев таъкидлаганидек, Гегелнинг фуқаролик
жамияти ҳақидаги қарашлари «фуқаролик жамияти» атамаси ҳамда бу сўз
бирикмасининг этимологиясидан келиб чиққан. Немисча «Burqerliske
besellshaft» (Бургерлеске беселлшафт) икки маънога эга, яъни бургер
(буржуа) – ҳам фуқаро, ҳам буржуа демакдир
9
.
Инсон, унинг жамиятдаги роли, функциялари, мақоми Гегель
таълимотининг асосий унсури сифатида майдонга чиқади. Гегель
қарашларига мувофиқ, алоҳида шахс ўзи учун ўзи мақсад бўлиб, унинг
фаолияти энг аввало ўзининг (табиий ва ижтимоий) эҳтиёжларини
қондиришга қаратилган бўлади. Айни пайтда, у ўз эҳтиёжларини фақат
бошқа одамлар билан муайян муносабатларда бўлган ҳолатдагина қондира
олади. «Фуқаролар жамиятида ҳар кимнинг ўз муносабати ўзи учун мақсад
8
Аристотель. Политика. Ч. III. – М., 1965. – С.5.
9
Шарифхўжаев М. Ўзбекистонда очиқ фуқаролик жамиятининг шаклланиши. – Т., 2003. – Б.10.
бўлиб, қолганлар унинг учун ҳеч нарса эмас. Лекин инсон бошқалар билан
муносабатда бўлмасдан ўз мақсадларига тўла эриша олмайди»
10
.
«Фуқаро» сўзининг ўзи шахснинг мустақиллиги, тенг ҳуқуқлилиги,
шаъни ва ўз-ўзини ҳурматлашининг синоними сифатида янграйди.
Бундай жамият ҳамиша турли табақавий бўлинишлар, одамларнинг
тенгсизлиги, ҳуқуқларининг чекланишига қарши қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |