1-семинар: Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши


«Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари»



Download 0,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana24.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#226009
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-seminar

«Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилни амалда 
тўлиқ татбиқ этишнинг аниқ ва равшан қирраларини белгилаб берди.
Биринчи биринчи Президент Ислом Каримовтаъкидлаганидек, 
«Фақатгина биз танлагаи босқичма-босқич, тадрижий ривожланиш йўли 
халқимиз кўзлаган эзгу ниятларга эришишга, замонавий демократик 
талабларга жавоб берадиган давлат, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва 
эркинликлари 
энг 
олий 
қадрият 
бўлган, 
қонун 
устуворлигини 
таъминлайдиган жамият барпо этишга олиб келиши муқаррар»
3
.
Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши бўйича 
қўйидаги хулосалар чиқариш мумкин:
- фуқаролик жамиятининг шакилланиши узоқ давом этиб келаётган 
мураккаб тарихий жараёндир.Фуқаролик жамиятининг баъзи бир унсурлари 
қадимги Юнонистон ва Римда намоён бўлган вақтдан бошлаб Янги даврда 
шаклланиш элементлари ва хозирги кунда бир бутун тизим сифатида пайдо 
бўлиши.
- фуқаролик жамияти ғояси инсониятнинг антик даврдан бери давом 
этиб келаётган тафаккури махсулидир. Авесто манбаларида, Қадимги юнон 
файласуфлари фикрларида, Ўрта аср мутафаккирларининг қарашларида, 
Уйғониш ва Реформация даври ғоялари ва бугун ХХI аср жаҳон хамжамияти 
томонидан умуминсоний ижтимоий маданий қадриятлар сифатида эътироф 
этилиши. Ҳар қандай фан,ўз моҳиятига кўра умумбашарийдир.Дунёнинг 
барча халқлари катта-кичиклигидан қатъий назар унинг ривожига турли хил 
даражада ҳиссаларни қўшган.Шу нуқтаи назардан фуқаролик жамиятининг 
шакилланиши ва ривожланиши тўғрисидаги ғоялар қарашларни бир ёқлама 
бўрттириш ёки камситиш хато ёндашувдир.
- фуқаролик жамиятининг хусусиятлари, белгилари,тамойиллари ҳар 
қандай ижтимоий тизимда мавжуд, бироқ уларнинг ривожланиш даражаси 
турли хил бўлиши мумкин.
- фуқаролик жамиятининг шаклланиш жараёнлари холати ижтимоий 
ҳаётнинг ва давлат ҳокимияти бошқарувининг демократлашиб бориши билан 
биргаликда кечади.
3
Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир. Т.: 
Ўзбекистон. 2015. -Б.126.


- фуқаролик жамиятининг шакилланиши ҳуқуқий давлатчиликнинг 
шакилланиш жараёни билан такомиллашиб боради.
- ҳар бир давлатда фуқаролик жамиятининг ривожланиши ва 
шакилланиши ўзига хос ментал хусусиятларга боғлиқ ҳолда тадрижий 
ривожланиш моделлари асосида амалга оширилади.
- ҳозирги дунёда бирон бир мамлакат фуқаролик жамият қуришнинг 
етуклик босқичига эришмаган ва бу узулуксиз давом этадиган жараёндир.
Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейинги даврда 
республикамизда янги ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик 
жамияти қуриш борасида юқорида санаб ўтилган умумий ғоя ва 
принципларнинг назарий асосларини яратиш ҳамда ҳаётга татбиқ этиш
борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда ўтказилаётган туб 
иқтисодий ислоҳотларда ўз аксини топаётган иқтисодий сиёсат пировард 
натижада демократик ислоҳотлар қилиш, кучли суверен ҳуқуқий давлат 
барпо этиш учун мустаҳкам моддий негиз яратишга йўналтирилган.
Мақсадимиз – демократик, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш. Бу 
бизнинг эзгу орзуимиз, стратегиямиздир
4
.
1.3. Фуқаролик жамияти ҳақидаги таълимотларнинг ривожланиш 
тарихи жуда узоқларга бориб тақалади, моҳияти эса мураккаб ва 
серқиррадир. «Фуқаролик жамияти» тушунчаси ва унинг моҳияти 
ҳақидаги таълимотларни кўриб чиқишда эътиборни, аввало, уларнинг 
турлича талқин этилганига қаратамиз. Фуқаролик жамияти моҳияти ҳақидаги
таълимотларнинг бир-биридан фарқ қилиши, биринчидан, уни ўрганишда 
турлича методологик ёндашувлар бўлганлиги, иккинчидан, бу таълимот 
инсоният ривожланишининг қайси даврида амалга оширилганлиги, яъни 
фуқаролик жамиятининг мазмуни ва моҳиятини талқин қилиш ўша вақтда 
ҳукмрон бўлган ғояларга асосланган ҳолда амалга оширилганлиги билан 
боғлиқдир.
«Жамият» ва «фуқаролик жамияти» тушунчаларини айнан бир хил 
талқин қилмаслик лозим. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожи 
инсоният, давлат, ҳуқуқ тарихининг муайян цивилизациялашган даври
билан бевосита боғлиқ. Давлатдан фарқли ўлароқ,жамият ҳамиша
мавжуд бўлган. Лекин ҳар доим ҳам у фуқаролик жамияти мақомига эга 
бўлмаган
5
. Ҳуқуқий адабиётларда таъкидланганидек, фуқаролар мустақил 
шахс, жамиятнинг мустақил аъзоси сифатида муайян ҳуқуқ ва эркинликларга
эга бўлган, ўз хатти-ҳаракати учун масъулиятни ҳис қила 
олганларидагина фуқаролик жамияти ҳақида сўз юритиш мумкин. 
Фуқаролик жамияти ҳақида яратилган адабиётларда кўрсатилишича, 
инсоният, хусусан Ғарб цивилизациясининг фуқаролик жамият сари 
ривожланиши маълум ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, жумладан инқилоблар 
орқали кечган. Албатта, бу жараён жамият ҳаётининг иқтисодий, ижтимоий, 
сиёсий ва бошқа соҳаларида ўзгаришлар юз беришига олиб келган.
4
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. – Т., 1995. – Б.246–247.
5
Шарифхўжаев М. Ўзбекистонда очиқ фуқаролик жамиятининг шаклланиши. – Т., 2003. – Б.9.


Фуқаролик жамиятида хусусий мулкчилик ғоят катта аҳамиятга эга, 
чунки шахс мулкдор бўлсагина давлат ҳокимиятига нисбатан ўзини мустақил
сезади, қонунда кўрсатилган асосларда ўз манфаатларини ҳисобга олиб,
хоҳлаган иши билан шуғулланиши, исталган касбни эгаллаши, ўзи 
танлаган жойда яшаши мумкин. Маълумки, фуқаролик жамиятида давлат 
инсонни муносиб ҳаёт кечириш учун зарур бўлган шахсий, сиёсий, 
иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳуқуқ ва эркинликлар билан таъминлайди. 
Фуқаролик жамиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг олий қадрият 
эканлиги амалда таъминланади. Шу боис ҳам фуқаролик жамиятида унинг 
аъзолари − «инсон», уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари эса «инсон ҳуқуқлари» 
деб аталади.
Фуқаролик жамиятида ижтимоий ҳаётга ва унинг доимо тараққий этиб 
боришига жуда катта аҳамият берилади. Унинг асосий мақсади инсоннинг 
муносиб ҳаёт кечиришини, барча ҳаётий орзу-мақсадлари шу жамиятдаги 
сиёсий ташкилотлар, ижтимоий институт, гуруҳ, оила ва бошқа жамоат 
бирлашмалари орқали амалга оширилишини таъминлашдир. Бу сиёсий 
ташкилотлар, ижтимоий институтлар ва гуруҳлар ҳар бир инсонга унинг ўзи 
яшаётган жамиятда ҳокимиятнинг манбаи эканлигини, ҳуқуқ ва
эркинликлари, қобилияти ва ҳаракати, обрўси юксак қадрият эканлигини
тушунтиришга ёрдам берадилар. Инсонлар ушбу ташкилот ва бирлашмалар 
орқали ўзларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий, маданий ва 
бошқа мақсадларини амалга оширадилар
6
.

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish