1. Пул тизими ва унинг асосий элементлари


Ўзбекистон Республикасида пул тизими ва унинг



Download 36,35 Kb.
bet3/4
Sana22.02.2022
Hajmi36,35 Kb.
#110043
1   2   3   4
Bog'liq
ПУЛ ТИЗИМ ВА УНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИ

2. Ўзбекистон Республикасида пул тизими ва унинг

ривожланиш тарихи


Ўзбекистон замини ва халқи олдиндан мукаммал тарихга, соҳалар бўйича ўз мустақил тизимига эга бўлган. Шунинг учун биз қисқача пул тизимимизнинг тарихи тўғрисида тўхталмоқчимиз.


Баъзи манбаларда келтирилишига қараганда, Ўрта Осиёда биринчи пуллар Искандар Зулқарнайн даврида милоддан аввал 261 - 250 йилларда чиқарила бошланган.
Ўзбекистон Республикаси заминида, яъни Бухоро давлатида биринчи металл пуллар зарб қилинган. Металл пуллар зарб қилингунга қадар Бухоро давлатида савдо-сотиқда пул бирлиги сифатида буғдой ва қоғоз материал ишлатилган.
Биринчи металл пуллар Бухоро давлатида 700 йилларда зарб қилинган. Бу пуллар кумуш тангалар бўлиб, Бухоро давлати шоҳи Кана Бухоро худот томонидан чиқарилган. Танга юқори сифатга эга бўлган тоза кумушдан зарб қилинган. Танга ўртасида шоҳнинг тасвири ва унинг атрофига Қуръон оятларидан ёзилган. Бу кумуш пуллар «дирҳам» деб аталган. Бухор худот 40 йил давлатни бошқаргандан кейин, тахтга халифа Абу Бакр Сиддиқ ўтирган. Абу Бакр, кейинчалик шоҳ Ҳорун ар-Рашид даврида Бухоро давлатида пул тизими барқарор бўлиб, савдо кўпроқ дирҳамларда олиб борилган. Бу орада Хоразм давлати ҳам ўзининг кумуш тангаларини муомалага киритган. Лекин аҳоли кўпроқ дирҳамлар билан савдо олиб боришни афзал кўрган. Дирҳамларга бўлган талабнинг ошиши, Бухоро давлатининг кўпгина бошқа мамлакатлар билан савдо олиб бориши ҳамда дирҳамларнинг жуда юқори проба ва сифатга эга бўлиши аста - секинлик билан уларнинг муомаладан йўқолишига олиб келган.
801 йилнинг кузида тахтга Гидриф келган ва у пул тизимини барқарорлаштириш мақсадида муомалага 6 турдаги олтин, кумуш, тери, темир ва мис, ҳар хил металл қоришмасидан зарб қилинган пул бирликларини чиқарган. Бу пуллар халқ орасида «гидрифи»лар деган ном олган. Кумуш гидрифилар дирҳамларга қараганда сифати паст ва кумуш темир қоришмаси натижасида қорамтир рангда бўлган. Бу пуллар аҳоли орасида муомалада яхши қабул қилинмаган, шунинг учун давлат олдинги пулга нисбатан янги кумуш гидрифининг мажбурий курсини белгилаб қўйган, яъни 6 гидрифи 1 дирҳамга тенглаштирилган ва аста-секинлик билан солиқ ва тўловларни фақат гидрифида олишни жорий қилиш орқали 1 гидрифини 1 дирҳамга тенглаштиришга эришилган. Давлат томонидан ҳар хил солиқ ва тўловларни фақат гидрифида тўлашни жорий қилиш натижасида 822 йилларга келиб 100 кумуш дирҳам 70 гидрифига, 1 гидрифи тилло 7,5 гидрифи кумушга тенглаштирилган. Гидрифилар Бухорода Маҳак Қасрида зарб қилинган.
Шуни таъкидламоқчимизки, биринчи рус давлатида муомалада пайдо бўлган металл пуллар дирҳамлар ҳисобланади. Рус давлатида дирҳамлар бир неча бўлакларга бўлиниб муомалада ишлатилган. Топилмалар шуни кўрсатганки, рус давлатида ИХХ асрда савдода қўлланилган дирҳамлар 40 бўлакка бўлиниб, ҳар бир кумуш бўлакчаси пул бирлиги сифатида ишлатилган. Кейинчалик рус давлатига, Европа давлатлари металл пуллари кириб келган ва фақат Х асрнинг охиридагина Киев князи Владимир томонидан биринчи рус тангалари «гривни» зарб қилинган.
Х асрнинг ўрталари (943-954 йиллар)да Исмоил Сомоний даврида Бухоро давлати майдони кенгайиб ҳозирги Ўрта Осиё давлатларини қарийб барча майдонини ўз ичига олган ва у уч ҳамда ундан ортиқ Европа мамлакати майдонига тенг келган.
Сомонийлар даврида пул тизими жуда юқори даражада ривожланган. Муомалага яна сифатли кумуш тангалар – дирҳамлар, олтин пуллар киритилган. Бу пуллар муомалада доналаб ва оғирлиги ўлчаб, қабул қилинган. Бухоро давлати Европа давлатлари билан кенг савдо-сотиқ олиб бориши натижасида юқори сифатли кумуш тангалар Европа ва Рус давлатига оқиб ўтган ва биз юқорида таъкидлаганимиздек, Рус давлати бу дирҳамларни бўлакларга бўлиб, пул бирлиги сифатида муомалада ишлатган.
ХИ асрда сомонийлар давлатидан туркларнинг ўрин олиши пул муомаласини ҳам ўзгартирсада, олтин ва кумуш тангалар пул тизимининг асосий элементи сифатида сақланиб қолди.
ХII-ХIII асрларда Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, кейинчалик Темурийлар даврида муомалада асосан олтин, кумуш, мис тангалар кўплаб зарб қилинган. Шайбонийхон даврида (1507 йилда) пул ислоҳоти ўтказилиб, чекланган миқдорда муомалага олтин, кумуш, мис, мис ва кумуш қоришмасидан танга пуллар чиқарилган. Олтин тангалар «тилло», кумуш танга «танга», мис танга «динор» деб номланган ва энг майда танга динорнинг 1/6 қисмига тенг бўлиб «пул» деб номланган.
Темурийлар даврида «амири» дирҳамлари муомалага чиқарилган. Уларнинг вазни 5,7-6,0 гр. атрофида бўлган ва кейинчалик дирҳамларда кумуш миқдорини камайтирилгани учун тангалар вазни ҳам камайиб борган.
Ўзбекистон пул тизимининг яна бир муҳим санаси бу 1708-1709 йилларда Бухорода ўтказилган пул ислоҳотидир. Бу ислоҳот шоҳ Убайдуллахон томонидан ўтказилган бўлиб, муомалага паст сифатли тангалар чиқарилган. Бу тангаларда кумуш миқдори олдинги тангаларга нисбатан кам бўлган ва улар давлатнинг уруш билан боғлиқ ҳарбий харажатларини қоплаш учун зарб қилинган. Олдинги 1 кумуш танганинг оғирлиги 1 мисқолга тенг бўлган. Пул ислоҳотига асосан 1 кумуш танга 4 га бўлиниб, энди тўрт кумуш танга зарб қилинган ва уларни ҳар бирининг вазни 1 мисқолга тенг бўлган. Натижада кумуш танганинг сифати тушган. Муомаладаги пуллар «яхши» ва «ёмон» пулларга бўлинган. 1 мисқол 24 нухудга тенглаштирилган, яъни 24 нухуд = 1 мисқол, 1 мисқол = 4,8 гр. кумушга тенг бўлган.
Убайдуллахон ўтказган пул ислоҳотининг хусусияти шундаки, у тангадаги кумуш миқдорини энг минимал даражагача камайтирган, бундай ҳол унгача ва ундан кейин амалиётда қўлланилган эмас. Бу тўғрида қуйидаги жадвал маълумотларига мурожаат қилишимиз мумкин.
Жадвалдан кўриниб турибдики, танганинг кумуш миқдори 90 фоиздан Убайдулла – Баҳодирхон даврида 22,5 фоизгача тушган, яъни тангаларнинг сифати тушиб борган.
2-жадвал


Йиллар


Тангадаги кумуш миқдори - %






1608-1610

90

2

1615-1623

80

3

1617-1678

70

4

1699-1700

35

5

Убайдуллахон даврида

22,5

Қарийб юз йиллардан кейин, ХVIII аср ўрталарида Муҳаммад Раҳимхон даврида тангадаги кумуш миқдори 30%гача оширилган. ХVIII асрнинг охири XIX асрни бошларига келиб, Бухоро давлати яна юқори сифатли пул тизимига эга бўлган.
Россиянинг Ўрта Осиёга юриши натижасида, 1865 йилда Тошкент руслар қўлига ўтган. Кейинчалик Бухоро давлатининг Ўра тепа, Жиззах, Самарқанд, Каттақўрғон, Ургут каби шаҳарлари Россия тасарруфи ўтган. Бухоро амири Россия билан дўстлик шартномасини тузган ва ярим мустақил давлат бўлиб ўзининг мустақил пул тизимини сақлаб қолган ҳамда мустақил пул сиёсатини олиб борган. Ўша даврда муомалага олтин, кумуш, мис тангалар чиқарилган. 1 тилло Россиянинг 6 рубль 80 копеек, 1 танга (кумуш) 15 копеекка, 1 мис танга (мира) 4 копеекка, пул 1/4 копеекка тенглаштирилган. Муомалада кўпроқ кумуш танга ишлатилиб, унинг курси 1 тангага 12 копеекдан 20 копееккача ўзгариб турган. Ўтган асрнинг 90-йилларида Россия Тошкент ва Қўқонда, кейинчалик, Бухорода ўз банкларини очган. Муомалага рус олтин, кумуш тангалари ва кредит билетлари кириб келган. Бухорода рус олтин, кумуш тангасидан кўра кредит билетлари жуда машҳур бўлган. Бухоро бекларига амирга тўлайдиган солиқ ва бошқа тўлов, инъомларини кумуш тангада карвонларда олиб келгандан кўра, кредит билетларда олиб келиш арзон ва осон бўлган. Шунинг учун кумушлар рус кредит билетларига алмаштирилган. Рус банкларида кумуш тангалар қайтиб муомалага чиқмаган. Улар Россияга жўнатилган ва Петербургдаги зарбхонада қайта ишлатилиб рус кумуш тангаси сифатида муомалага чиқарилган. Бухоро тангаси 84 фоизли пробадаги кумушдан тайёрлангани учун рус кумуш тангасидан анча сифатли бўлган ва у қайта ишланганда бир Бухоро тангасидан бир неча рус тангаси зарб қилинган. Бу эса Россия хазинасига жуда катта фойда келтирган. Ҳисоб-китобларни олиб боришда, тиллони рублга айлантиришда қийинчиликлар бўлгани учун Россия давлати Бухоро давлати пул тизимини Россияга бирлаштириш тўғрисидаги масалани қўйган. Россия Молия вазирлиги томонидан Бухоро давлати пулининг лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унга асосан чиқариладиган пул 15 копеекка тенг бўлиб, унинг бир томонида Россия ҳукумат белгиси тасвири иккинчи томонида Бухоро давлати белгиси, тасвири, бўлиши керак эди. Лекин Бухоро амирининг хизмати туфайли бу иш амалга ошмасдан қолиб кетган. 1923-24 йилларгача Бухоро ўзининг пул бирлигини сақлаб қолган. Туркистоннинг Россия томонидан истило этилиши натижасида ХХ асрнинг бошларида Туркистонда рус кредит билетлари, маҳаллий векселлар, кейинчалик совзнаклар, «Туркбон»лар, червонецлар муомалада бўлган. 20-йилларининг ўрталаридан бошлаб ягона пул тизими барпо қилиниб, Собиқ СССР ҳудудида рубль пул бирлиги сифатида қабул қилинган ва мустақилликача пул муомаласи шу пул бирлигида олиб борилган.



Download 36,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish