c) фойдаланиш (қўллаш);
80. Фараз қилиш, олдиндан кўриш, келтириб чиқариш, ажратиш, турлаш, саралаш, бўлиб чиқиш, текшириб кўриш, гуруҳлаштириш, туркумлаштириш. Б.Блум таксономиясига кўра ушбу ҳолатлар қандай мезон билан аниқланади? b) таҳлил (анализ);
81. Режалаштириш, ишлаб чиқиш, тузиш, лойиҳалаш, умумлаштириш, бирлаштириш, кашф қилиш, тизимлаштириш, яхлитлаштириш, яратиш. Б.Блум таксономиясига кўра ушбу ҳолатлар қандай мезон билан аниқланади? c) синтез;
82. Ташхислаш, назорат қилиш, текшириш, ўлчаш, таққослаш, солиштириш, аниқлаш, исботлаш, асослаш, баҳолаш. Б.Блум таксономиясига кўра ушбу ҳолатлар қандай мезон билан аниқланади? d) баҳолаш.
83. Ўқув мақсадларини ташқаридан кузатиладиган ҳаракат моҳиятига кўра яхлит ифодалаш технологияси қандай номланди? b) бихевиоризм;
84. Инсон руҳиятини фақатгина у томондан бевосита ифодаланган ва кузатиш имконияти бўлган хатти-ҳаракат, нутқ асосида таҳлил қилиниши, ўрганилишини ёқловчи таълимот қандай номланади? d) бихевиоризм.
85. Бихевиоризм таълимоти қачон асосланган? d) ХХ асрнинг 50-60-йилларида.
86. Қандай усул ўқув мақсадларини алоҳида қисмларга ажратиш орқали уларни ташқаридан кузатиладиган, яъни қатъий назорат қилиш мумкин бўлган ҳаракатларга айлантириш имконини беради? a) бихевиористик усул;
87. Талабаларда мавзуга нисбатан таҳлилий ёндашув, айрим қисмлар негизида мавзунинг умумий моҳиятини ўзлаштириш (синтез) кўникмаларини ҳосил қилишга ёрдам берадиган график органайзер қандай номланади? a)”Венн диаграммаси;
88. Талабаларни мавзу хусусида кенг ва ҳар томонлама фикр юритиш, ўз тасаввурлари, ғояларидан ижобий фойдаланишга доир кўникма, малакаларни ҳосил қилишга рағбатлантириб, мавзу доирасида имкон қадар кўп муқобил ғояларнинг йиғилишини таъминловчи стратегия қандай номланади? b) “Ақлий ҳужум”;
89. Талабаларда мавзу юзасидан муайян масала моҳиятини тасвирлаш ва ечиш қобилиятини, мантиқий фикрлаш, мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунча, маълумотларни муайян тизимга келтириш, уларни таҳлил қилиш кўникмалари ривожлантиришга хизмат қиладиган график органайзер қандай номланади? d) “Балиқ скелети”.
90. Асос, унга бириккан тўққизта “гулбарг” (квадрат, тўртбурчак ёки айланалар)ларни ўз ичига олиб, асосий муаммо ва унинг мазмунини ёритишга имкон берадиган хусусий масалаларнинг ҳал этилишини таъминловчи технология (интерфаол метод) қандай номланади? c) “Нилуфар гули”;
91. Талабаларга муайян мавзулар бўйича ўз билимлари даражасини баҳолай олиш имконини берадиган график органайзер қандай номланади? a) “Биламан. Билишни хоҳлайман. Билиб олдим” (БББ);
92. Инглизча сўздан олинган бўлиб, берилган саволларга қисқа, аниқ ва лўнда жавоб қайтарилишини тақозо этадиган метод қандай номланади? b) “Блиц-сўров”;
93. Французча сўзидан олинган бўлиб, машғулотларда бирор-бир мавзу юзасидан талабалар ўртасида ўзаро баҳс уюштириш, уларнинг ўзаро фикр алмашишларини таъминлашга хизмат қиладиган технология (интерфаол метод) қандай номланади? c) “Дебат”;
94. Ғунча, тўплам, боғлам каби маъноларни англатиб, илгари сурилган ғояларни умумлаштириш, улар ўртасидаги алоқаларни топиш имкониятини яратадиган график органайзер қандай номланади? d) “Кластер”.
95. Уни қўллашда талабаларнинг вазифаси мантиқий жиҳатдан нотўғри ифодаланган маълумотларни тўғри далилларга айлантириш, юзага келган мантиқий чалкашликни тузатиш, фикрларни муайян кетма-кетликда тўғри жойлаштирган ҳолда узилган занжирни “улаш”дан иборат бўладиган стратегия қандай номланади? a) “Мантиқий чалкаш занжир”;
96. Муаммонинг асосий тўрт жиҳатини ёритишга хизмат қилиб, унга кўра талабалар мавзунинг мазмунига мос муаммоларни атрофлича ўрганиш орқали моҳиятини ёритиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни излаш, ҳал қилиш имкониятларига эга бўладиган стратегия қандай номланади?b) “СWОТ-таҳлил”;
97. Ж.Стилл, К.Мередис, Ч.Темил томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, “Ўқиш ва ёзиш асосида танқидий фикрлашни ривожлантириш дастури”да ҳар бир талаба ҳамда талабалар гуруҳларининг фикрлаш фаоллигини ошириш, уларда танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қиладиган стратегия қандай номланади? c) “Синквейн” (“Беш қатор”);
98. Талабаларда мантиқий фикрлаш қобилиятини, хотирани, шунингдек, муайян муаммони ҳал қилишда ўз фикрини очиқ, эркин ифодалаш малакасини ривожланишига хизмат қиладиган стратегия қандай номланади? d) “Скарабей” (“Қўнғиз”).
99. Кўп фикрлилик, суҳбат (диалог), фикрлашга асосланган фаолият, ғояларнинг яратилиши (илгари сурилиши), танлаш имкониятининг мавжудлиги, муваффақиятли вазиятларни ҳосил қилиш, рефлексия. Улар қайси таълим технологияларининг асосий белгилари саналади? интерфаол таълим технологияларининг;
100. Таълим жараёни “Ўқувчи – ўқувчи (жуфтликда ишлаш)”, “Ўқувчи – ўқувчилар гуруҳи (гуруҳ ёки кичик гуруҳда ишлаш)”, “Ўқувчи – ўқувчилар жамоаси (гуруҳ жамоасида ишлаш)”, “Ўқувчи – ахборот-коммуникацион технологиялар” каби тизимларга мувофиқ ташкил этиладиган таълим қандай номланади? b) интерфаол таълим;
Do'stlaringiz bilan baham: |