c) шахсга йўналтирилган таълим;
27. Ўқув жараёнида талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, “педагог-талаба(лар)” муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини ифодаловчи таълим қандай номланади? c) ҳамкорлик таълими;
28. Ўқув жараёнида талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, шунингдек, “педагог-талаба(лар)” муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини таъминловчи таълимий характердаги технологиялар қандай номланади?
d) ҳамкорлик таълими технологиялари.
29. Жуфтлик ва кичик гуруҳ аъзоларининг ўзаро бирлиги; жуфтлик ва кичик гуруҳда ҳар бир аъзонинг шахсий ва гуруҳ муваффақияти учун жавобгарлиги; кичик гуруҳда ҳамкорликка асосланган ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш; гуруҳ ва жамоа ишининг умумий баҳоланиши. Ушбу тамойиллар қандай таълим технологияларининг моҳиятини ифодалайди? c) ҳамкорлик таълими технологияларининг;
30. Яхлит мавзуни бир нечта қисмларга ажратган ҳолда мазмунини ёритиш асосида талабаларнинг уни пухта ўзлаштириши, ўз билимларини бошқаларга етказиб бериш лаёқатига эга бўлиши таъминловчи стратегия қандай номланади? а) “Ажурли арра”;
31. Рағбатлантирувчи асос, моноконструкция, социоконструкция, ижтимоийлашув, маълумотларни билишга интилиш, рефлекция. Улар инновацион таълимнинг ... саналади? c) алгоритми;
32. Аниқ режа, мақсад асосида унинг натижаланишини кафолатлаган ҳолда педагогик фаолият мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган ҳаракат маҳсули нима? c) лойиҳа;
33. Бошланғич маълумотларга асосланиб, кутиладиган натижани тахмин қилиш, башоратлаш, режалаштириш орқали фаолият ёки жараён мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган амалий ҳаракат қандай номланади? c) лойиҳалаш;
34. Алоҳида олинган таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун барча омилларни инобатга олган ҳолда унинг лойиҳаси (схемаси)ни ишлаб чиқиш нима деб юритилади? d) таълим жараёнини лойиҳалаш.
35. Педагогик жараённи лойиҳалаш қандай учликка асосланади? b) лойиҳа – мазмун – фаолият;
36. Таълим жараёнини лойиҳалаш неча босқичда кечади? c) 5 босқичда;
37. Таълим ёки маънавий-маърифий тадбирнинг асосий кўрсаткичлари
ва уларнинг технологик тавсифини ёритувчи ҳужжат қандай номланади? b) технологик паспорт;
38. Педагогик (таълим ва тарбия) жараённи бажарувчи ёки маълум объектга техник хизмат кўрсатувчи педагогларга тақдим этиладиган барча зарур маълумотлар, кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳужжат қандай номланди? c) технологик харита;
39. Реал, ҳақиқатда мавжуд бўлган объектнинг соддалаштирилган, кичрайтирилган (катталаштирилган) ёки унга ўхшаган нусхаси нима деб аталади? c) модел;
40. Қандай ҳолат ҳодиса, жараён ёки тизимнинг умумий моҳиятини тўла ёритувчи моделни яратишни ифодалайди? b) моделлаштириш;
41. Ўқув жараёнида қўлланиладиган моделлар неча турга бўлинади? b) 5 турга;
42. Қурилма, мослама, асбоб, жиҳоз ва механизмлар ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради? b) илмий-техник моделлар турига;
43. Кўрсатмали қуроллар, кўргазмали воситалар, тренажёрлар, таълимий дастурлар. Улар ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради? d) ўқув моделлари турига.
44. Амалий ҳаракатларни бажаришга хизмат қилувчи турли тренажёрлар, механизмлар ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради? b) имитацион моделлар турига;
45. Лойиҳалаштирилаётган объектларнинг катталаштирилган ёки кичиклаштирилган нусхалари ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради? c) тажриба моделлари турига;
46. Компьютер, спорт, иқтисодий, ҳарбий, ишчанлик ўйинлари ва бошқалар ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради? а) ўйин моделлари турига;
47. Талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган таълим қандай таълим саналади? d) муаммоли таълим.
48. Муаммоли таълимнинг илк ғояларини ким асослаган? c) Ж.Дьюи;
49.Билимларни муаммоли баён қилиш, билимларни муаммоли баён
қилишнинг маълум босқичларида талабаларни изланишга ундаш, кичик илмий тадқиқотларни олиб бориш. Улар қандай таълимнинг турлари саналади? b) муаммоли таълимнинг;
50. Ўқитувчи томонидан талабани муаммоли вазият, муаммоли масалани ҳал
этишга йўналтириш орқали унда билиш фаоллигини оширишга йўналтирилган маъруза қандай маъруза саналади? c) муаммоли маъруза;
51. Талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган таълим технологиялари қандай технологиялар саналади? b) муаммоли таълим технологиялари;
52. Муаммоли баён, эвристик суҳбат, муаммоли намойиш, изланишга
асосланган амалий машғулот, ижодий топшириқ, хаёлий муаммоли тажриба, муаммо фаразларини шакллантириш, масалаларни муаммоли ечиш (оптимал вариантларни танлаш), муаммоли вазифа, муаммоли ўйин. Улар қандай таълим технологияларининг турлари ҳисобланади? b) муаммоли таълим технологияларининг;
53. Тадқиқот усули, эвристик усул, муаммоли вазиятларни яратиш усули, муаммоли баён қилиш усули, ижодий усул, қисман ижодий усул. Улар қандай таълим методлари ҳисобланади? муаммоли таълим методлари;
54. Ҳал қилиниши зарур, бироқ, ҳали ечиш усули номаълум бўлган педагогик характердаги масала – бу b) педагогик муаммо;
55. Талабанинг маълум топшириқларни бажариш (масалани ечиш, саволга жавоб топиш) жараёнида юзага келган зиддиятни англаши билан боғлиқ руҳий ҳолати ... ҳисобланади? d) муаммоли вазият.
56. Муаммоли вазиятни яратиш; вазиятни таҳлил қилиш асосида муаммони қўйиш; фаразларни илгари суриш; ечимни текшириш. Улар муаммоли вазиятни ҳал қилиш ... саналади? d) босқичлари.
57. Улар муаммони ҳал қилиш босқичлари – бу ...c) исботлаш; текшириш; асослаш;
58. Муаммони қўйиш қайси босқичларда амалга оширилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |