Немисча моделда иштирокчиларнинг ўзаро муносабатлари
Германияда амалда бўлган қонунчилик базаси хизматчилар, корпорациялар, банклар ва акциядорларнинг манфаатларини ҳисобга олади. Умуман олганда мазкур тизим асосий иштирокчиларга йўналтирилган. Лекин, шунга қарамай, майда акциядорларга ҳам катта эътибор қаратилади, масалан, акциядорларнинг юқоридаги таклифлари инобатга олинади.
Бироқ, акциядорларнинг корпорацияни бошқаришда иштирок этиши, хусусан банкларнинг депозитарийлар ва овоз берувчи аъзолар сифатидаги ваколатлари маълум йўлида тўсиқлар мавжуд.
Немис акцияларининг аксарияти – бу кўрсатувчига тақдим этиладиган акциялардир (улар рўйхатга олинмайди). Бундай акцияларни чиқарувчи корпорациялар йиллик умумий йиғилишлар тўғрисида давлат нашрларида эълон қилишлари ва ўзларининг йиллик ҳисоботларини ва йиғилиш кун тартибини банк-депозитарийларга юборишлари лозим. Банк-депозитарийлар эса ушбу материалларни улардан манфаатдор бўлган акциядорларга юборишади. Бундай тартиб кўпинча бу материалларнинг хорижий сармоядорлар томонидан олинишини қийинлаштиради.
Германияда кўпчилик акциядорлар акцияларни банклар орқали харид қилишади, банклар эса депозитарийлар сифатида умумий йиғилишларда овоз беришга ҳақли. Жараён шундан иборатки, акциядор банкка белгиланган муддат мобайнида (15 ойгача) овоз бериш ҳуқуқини тақдим этувчи ишончномани берди. Корпорация йиғилиш кун тартибини ва йиллик ҳисоботни банк-депозитарийларга юборади. Банк ушбу материалларни акциядорга топширади, шунингдек ўзининг юзасидан тавсияларини беради. Агар акциядор банкка овоз беришга доир махсус йўриқномаларни бермаса, банк ўз хоҳишига кўра овоз бериши мумкин. Бу ҳол банк ва акциядор ўртасидаги манфаатлар зиддиятини келтириб чиқаради. Шунингдек, бу овоз бериш чоғида банк таъсирининг кучайишига ҳам олиб келади, чунки барча акциядорлар ҳам банкларга овоз беришга доир махсус йўриқномаларни беришмайди ва банклар ўз хоҳишига кўра овоз беради. Лекин, Германияда якка тартибдаги акциядорларнинг сони кўп бўлмаганлиги боис, ушбу ҳолат муаммоларни келтириб чиқаради.
Бундан ташқари, овоз бериш ҳуқуқларининг қонун билан чекланганлиги ва почта орқали овоз бериш имкониятининг мавжуд эмаслиги ҳам акциядорларнинг корпорация ишларида иштирок этишига тўсқинлик қилади. Юқорида таъкидланганидек, акциядор умумий йиғилишда шахсан иштирок этиши ёки ўзининг банк-депозитарийси томонидан вакил этилиши керак.
Ушбу тўсиқларга қарамасдан майда акциядорлар жараёндан четда қолишмайди ва умумий йиғилишларда кўпинча бошқарувчиларга қарши ўз таклифларини киритишади. Австрияда майда акциядорлар унчалик фаол эмаслар. Автрия ҳукумати аксарият корпорацияларда йирик акциядор ҳисобланиши бевосита ёки билвосита тарзда бунга сабаб бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |