IV босқич билимларни
|
II-боcқич моделни
|
|
|
текшириш ва
|
|
|
|
|
|
ўрганиш
|
|
|
қўллаш
|
|
|
|
|
|
|
|
Оригинал
|
|
III-босқич
|
|
Модел
|
|
ҳақиқий)
|
|
|
ҳақидаги
|
|
|
|
|
|
объект
|
билимларни моделдан
|
билимлар
|
|
|
|
|
|
|
ҳақидаги
|
оригиналга кўчириш
|
|
|
|
|
|
билимлар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
босқичларнинг алоқалари
2-расм. Моделлаштириш жараёни1
Моделни қуриш босқичи ҳақиқий (оригинал) объект ҳақида баъзи билимларни талаб қилади. Оригинал объект ва моделнинг етарли даражада ўхшашлик масаласи аниқ таҳлилни талаб этади. Моделлаштиришнинг 2-босқичида модел ўрганилаётган мустақил объект сифатида майдонга чиқади. Бундай текширувларнинг шаклларидан бири “моделли” тажрибалар ўтказиш ҳисобланади. Уларда моделнинг ишлаш шартлари онгли равишда ўзгартирилади ва унинг “хулқи” ҳақидаги маълумотлар тартибга солинади. Бу босқичнинг якуний натижаси R модел ҳақида олинган жами билимлар ҳисобланади.
3-босқичда билимларни моделдан оригинал объектга кўчириш амалга оширилади. S-объект ҳақида жами билимлар тўрежаади. Бу босқич аниқ қоидалар асосида ўтказилади. Модел ҳақидаги билимлар шундай тизимлаштирилиши керакки, унда оригинал объектнинг моделни қуришда ўзгартириладиган ёки ўз аксини топмаган хусусиятлари ҳисобга олиниши зарур. Биз оригинал объект ва моделнини ўхшашлик белгиларининг ўзида акс эттира олган ҳар қандай натижани тўла асос билан моделдан оригиналга кўчира оламиз. Агар бу моделни текширишнинг маълум натижаси моделнинг оригинал объектдан фарқи билан боғлиқ бўлса, бу натижани кўчириш асосида ҳисобланади.
4-босқич модел ёрдамида олинадиган билимларнинг амалий текшируви ва объект ҳақидаги умумлаштирувчи назарияни яратиш, объектни ўзгартириш ёки бошқаришда олинган билимларни қўллашдан иборатдир. Моделлаштиришнинг моҳиятини тушунишда шуни эсда тутиш лозимки, моделлаштириш - объект ҳақидаги билимларнинг ягона манбаи эмас. Моделлаштириш жараёнини жуда кенг бўлган умумий ўрганиш жараёнини ўз ичига олади. Бу ҳол фақатгина моделлаштириш жараёнида эмас, балки ўрганишнинг турли-туман воситалари асосида олинадиган текширувлар натижасини умумлаштириш ва бирлаштиришни ўз ичига олувчи якуний босқичда ҳам ҳисобга олиниши зарур.
Иқтисодий-математик моделларни тузиш бир қанча босқичлардан ташкил топади (3-расм).
1 2 3 6
4 5
босқичларнинг кетма-кет алоқаси
босқичларнинг қайтиш ( корректировка) алоқалари
3. -расм. Моделлаштириш босқичлари2
Биринчи босқич - иқтисодий муаммонинг қўйилиши ва унинг назарий сифат жиҳатдан таҳлили.
Бу босқичда иқтисодий жараён ҳар томонлама ўрганилади, унинг ички ва ташқи аҳборот алоқалар, ишлаб чиқариш ресурслари, режалаштириш даври каби асосий параметрлари аниқланади. Бу босқичда асосан муаммони асл маъноси ифодаланади. Қандай масалаларга жавоб топилиши кераклигини аниқлаш керак бўлади. Изланаётган номаълум ўзгарувчилар нима, қандай мақсадни кўзда тутади, натижа нималарга олиб келади, каби саволлар аниқланади.
Моделлаштириладиган иқтисодий жараённинг оптималлик мезони аниқланади.
Мезон мақсад функцияси шаклида ифодаланади.
Иккинчи босқич - математик моделни тузиш.
Моделлаштираётган жараённинг иқтисодий математик модели тенгламалар, тенгсизликлар тизими, функциялар шаклида ифодаланади. Олдиндан моделни тури, кейин унинг ўзгарувчилари, параметрлари, алоқа шакллари аниқланади. Демак, математик моделни қурилишини ўзи бир неча босқичлардан иборат.
Учинчи босқич - моделнинг математик таҳлили.
Бу босқичнинг мақсади - моделни умумий хусусиятларини аниқлаш. Бу ерда моделни математик усуллар билан текширилади. Энг асосийси, моделни ечими борлигини исботлаш зарур. Агар моделни математик ечими бўлмаса, унда кейинги босқичларни бажариш мумкин эмас бўлиб қолади. Шунинг учун ёки масалани иқтисодий қўйилишини ўзгартириш керак ёки математик ифодалашни янада аниқроқ қўйилиши зарур бўлиб колади.
Тўртинчи босқич - иқтисодий маълумотларни тайёрлаш.
Моделлаштиришда бу босқични аҳамияти жуда муҳим. Маълумотни реал олиниши, моделларни ишлатилишини чеклаштиради. Шунда маълумотни тайёрлашга кетадиган ҳаражатни эътиборга олиш керак. Бу ҳаражатлар моделлаштиришдан берган самарадан кам бўлиши зарур. Масалани ечиш учун керак бўлган барча иқтисодий маълумотлар тўрежаади ва зарур бўлса статистик усуллар билан қайта ишланади.
Моделда қатнашадиган коэффициентлар аниқланади. Масалани ечиш учун унинг дастлабки матрицаси тузилади.
Бешинчи босқич - алгоритмларни тузиш, дастурларни тайёрлаш ва улар асосида масалани ҳисоблаш, ечимини олиш.
Бу босқичнинг мураккаблиги, масаланинг катта ўлчамлиги ва жуда катта маълумотлар массивларини қайта ишлашдан иборат. Масаланинг матрицасини иқтисодий аҳборотлар билан тўлдирилиб, компьютердаги махсус дастурга киритилади.
Олтинчи босқич - ечимни миқдорий таҳлили ва унинг қўлланиши.
Масаланинг ечими миқдор ва сифат жиҳатидан таҳлил қилинади. Бу ерда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг йўллари, ресурслардан оптимал фойдаланиш вариантлари, изланаётган номаълумларнинг миқдорий қийматлари топилади.
Юқорида санаб ўтилган босқичлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ва бири иккинчисини тўлдириб, ягона мақсадни амалга ошириш учун хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |