Немисча моделнинг қонунчилик базаси
Германияда кучли федерал анъаналар мавжуд. Федерал ва маҳаллий (ер) қонунлари акциядорлик жамиятларини бошқариш таркибига таъсир кўрсатади. Федерал қонунлар акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги, фонд биржалари тўғрисидаги қонунлари, тижорат қонунларини, шунингдек юқорида санаб ўтилган кузатув кенгашлари таркиби тўғрисидаги қонунларни ўз ичига олади. Бироқ, биржалар фаолиятини тартибга солиш маҳаллий ҳокимиятнинг ваколатига киради. Қимматли қоғозлар бўйича федерал агентлик 1995 йилда ташкил этилган.
Немисча моделда ахборотни ошкор қилишга нисбатан қўйиладиган талаблар
Германияда ахборотни ошкор қилишнинг анча қатъий, лекин АҚШдагига қараганда юмшоқроқ қоидалари белгиланган. Корпорациялар йиллик ҳисоботда ёки умумий йиғилишларда турли ахборотни, шу жумладан молиявий ахборот (ҳар ярим йилда), сармоя тўғрисидаги маълумотлар, кузатув кенгашига ҳар бир номзод тўғрисида маълумотлар (исми-шарфи, манзили, иш жойи ва эгаллаган лавозими кўрсатилган ҳолда); Бошқарув ва Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган мукофотлар тўғрисидаги маълумотлар, корпорация акцияларининг 5 фоизидан кўпига эгалик қилувчи акциядорлар тўғрисидаги маълумотлар; эҳтимолий қўшилиш ёки қайта ташкил этилиш, Уставга киритилиши назарда тутилаётган ўзгартиришлар тўғрисида маълумотлар, шунингдек аудиторлик текширувларига таклиф этилувчи шахслар ва/ёки корпорациялар номини тақдим этишлари керак.
Германияда ахборотни ошкор қилиш қоидалари АҚШда қабул қилинган қоидалардан фарқ қилади. Масалан, молиявий ахборот АҚШдаги каби йилнинг ҳар чорагида эмас, балки ярим йилда бир марта умумлаштирилади. Директорлар ва менежерларга тўланадиган мукофотлар тўғрисида, АҚШдаги якка тартибдаги маълумотлардан фарқли равишда, умумий маълумотлар тақдим этилади, Кузатув кенгаши аъзолари ва уларнинг корпорация акцияларига эгалик қилиши тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилинмайди. Бундан ташқари, бухгалтерия ҳисоботининг немис ва америка стандартлари ўртасида ҳам катта фарқ мавжуд
Немис молиявий ҳисобот тизимининг асосий фарқи шундан иборатки, немис корпорацияларига катта миқдордаги тақсимланмаган фойдага эгалик қилишга рухсат этилади, бу уларга ўз қийматини пасайтириш имконини беради.
1995 йилгача немис корпорациялари корпорация акцияларининг 25 фоизидан кўпига эгалик қилувчи шахсларнинг номини элон қилиши лозим эди. 1995 йилда ушбу чегара 5 фоизга пасайди, бу америка стандартларига мос келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |