1. Натурал ишлаб чиқаришдан товар ишлаб чиқаришга ўтиш ва унинг ривожланиши



Download 159 Kb.
bet1/5
Sana19.02.2022
Hajmi159 Kb.
#457931
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Товар пул муносабатлари


Мавзу: Товар пул муносабатлари
Режа:
1. Натурал ишлаб чиқаришдан товар ишлаб чиқаришга ўтиш ва унинг ривожланиши
2. Товар ва унинг хусусиятлари
3. қийматнинг меҳнат назарияси ва қўшилган миқдор нафлилиги назариялари
4. Пулнинг келиб чиқиши, моҳияти ва вазифалари


1. Натурал ишлаб чиқаришдан товар ишлаб чиқаришга

ўтиш ва унинг ривожланиши.


Натурал ишлаб чиқариш. Умумий иқтисодий шаклларнинг тарихан биринчиси натурал ишлаб чиқариш бўлган, бунда меҳнат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчининг ўз эҳтиёжларини қондириш учун, ички хўжалик эҳтиёжлари учун мулжалланган. Истеъмол кўпинча ишлаб чиқаришга мос келган, уларнинг бир-бири билан богланиши жуда осон бўлиб, ушбу хўжаликнинг ўзида бўлган. Бундай муносабатлар ҳамма зарур нарсани ўзи учун тайёрлаган ибтидоий жамоада хукм сурган. Патриархал дехкон хўжалигини ва феодал поместьялари асосан натурал хўжалик бўлган. Натурал ишлаб чиқариш шарти ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожланмаганлиги оқибати сифатида вужудга келган, у вақтда ижтимоий меҳнатдан унинг у ёки бу тури эндигина ажрала бошлаган эди. Бундай шароитда биқиқ ёки ўз эҳтиёжларини ўзи қондирадиган ишлаб чиқариш организмлари пайдо бўлган. Меҳнат уларнинг тор доирасидагина ижтимоий характерга эга бўлган. Натурал ишлаб чиқариш шакли барча иқтисодий жараёнларни бир хўжаллик доирасида қатъий чеклаб қўяди, ташқи алоқалар учун йул очилмайди. Ишчи кучи муайян хўжаликда жуда қаттиқ бириктириб қўйилади ва кўчиб юриш имконидан муҳрум бўлади. Натурал хўжалик шаклларининг худди шу кўрсаткичлари қишлоқ хўжалик жамоалари минг йиллар давомида барқарор яшовчи бўлиб қолганлигининг «сири»ни очиб беради. Натурал хўжалик ишлаб чиқариш мақсадларини нихоят чеклаб қўяди, ишлаб чиқариш ҳажм жиҳатидан жуда оз ва тури жиҳатидан кам хил бўлган эҳтиёжларини қондиришга буйсунган. Шунинг учун ҳам жамият аста-секинлик билан товар ишлаб чиқаришга ўтади.
Товар ишлаб чиқариш. Товар ишлаб чиқариш натурал хўжаликнинг ривожланиши, унинг тури ва миқдорининг ўсиши натижасида пайдо бўлди.
Товар ишлаб чиқариш, яъни товар хўжалигида кишилар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар буюм орқали, улар меҳнати маҳсулларини олди-сотди қилиш орқали намоён бўлади. Товар ишлаб чиқаришнинг натурал ишлаб чиқаришдан фарқи шундаки, бунда товар ёки хизмат ўзининг истеъмоли учун эмас, балки бозорга сотиш учун яратилади.
Бу ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўтрасидаги муносабатларнинг, меҳнатни ўлчаш ва уни жамиятнинг жами меҳнатга киритишнинг ўзига хос усулидир. Натурал хўжаликни сиқиб чиқариш ва товар айирбошлашнинг ривожланиш жараёни меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви, хусусий мулкнинг вужудга келиши ва ривожланиши асосида индивидуал хўжаликларнинг товар айирбошлашга, олди-сотдига ўтиш йули билан боради. Айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашув, уларни турли хил ишлаб чиқарувчилар ўртасида айирбошлашни зарур қилиб қўяди. Ихтисослашув эса меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келади, демак товар айирбошлаш фақат зарургина эмас, балки фойдали бўлиб боради. Айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашув, уларни турли хил ишлаб чиқарувчилар ўртасида айирбошлашни зарур қилиб қўяди. Ихтисослашув эса меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келади, демак товар айирбошлаш фақат зарургина эмас, балки фойдали бўлиб боради. Вақтни ва моддий ресурсларни тежаш қонуни товар хўжалигини ривожлантиришнинг харакатлантирувчи кучи бўлиб чиқади. Товар айирбошлашга тортиладиган ишлаб чиқарувчилар бир-бирига тобора кўпроқ боглиқ бўлиб қола бошлайди.
қапитализмгача бўлган ишлаб чиқариш усулларида товар ташкилотлари, жамоалар, қулдор латифудиялари, феодал ва деҳқон хўжаликлар ўртасида алоқалар ўрнатилишига ёрдам бериб, ишлаб чиқаришнинг ва умуман жамиятнинг ривожланиши учун қўшимча имкониятлар очган.
Феодал тузуми емирилиш даврида товар муносабатлари тез ёйила бошлади. Бироқ бу даврда асосан хунармандчиликдан иборат бўлган оддий товар ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Инсоният жамияти ривожининг капиталистик ишлаб чиқариш усули шароитида товар муносабатлари жамият иқтисодининг барча томонларини кенг ва чуқур камраб олади.
Товар хўжалигининг ва умуман айирбошлаш вужудга келиши ва амал қилинишининг ижтимоий-иқтисодий асослари ҳамда шарт-шароитлари қандай? Бу, биринчидан, ижтимоий меҳнат тақсимотидир, бунда ишлаб чиқарчилар у ёки бу аниқ маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Ихтисослашув, ўз навбатида, қиёсий устунлик принципи буйича, яъни маҳсулотни нисбатан кам муқобил қийматда ишлаб чиқариш лаёқати билан аниқланади. Бу категория иқтисодий назариянинг марказий тушунчаларидан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчи ҳар хил малака ва маҳоратга эга бўлади, чекланган ресурслар билан етарлича таъминланади. Масалан, икки киши оёқ кийим ва кўйлак ишлаб чиқаради. Биринчиси бир ой давомида 3 жуфт оёқ кийим тайёрлайди ёки 6та кўйлак тикади. Иккинчиси эса мос равишда 2 жуфт оёқ кийим ёки 8та кўйлак тайёрлайди. Биринчи кишининг бир жуфт оёқ кийимининг қиймати иккита кўйлакка тенг. Биринчи ишлаб чиқарувчида оёқ кийим ишлаб чиқаришнинг қиймати нисбатан кам, демак у тўлиқ оёқ кийим ишлаб чиқаришга ихтисослашуви зарур. Иккинчисида кўйлак нисбатан кам қийматга эга бўлганлиги сабабли, уни ишлаб чиқаришга ихтисослашуви мақсадга мувофик ҳисобланади. Иккинчидан, ишлаб чиқарувчилар хусусий мулк муносабатлари туфайли иқтисодий жихатдан бир –биридан муайян тарзда алоҳидалашиб қолади, бунда улар ўз меҳнат натижаларини ўзлари тасарруф қиладилар. Иқтисодий алоҳидалик нима ишлаб чиқариш, қандай ишлаб чиқариш зарурлиги ва яратилган маҳсулотларни кимга ва қаерга сотишни фақат ишлаб чиқарувчининг ўзи хал қилишини билдиради. Худди шу икки ҳолат товар ишлаб чиқаришни зарур қилиб қўяди ва бозор вужудга келишининг шарт-шароити ҳисобланади. Меҳнат маҳсули товарга, яъни бозорда айирбошлаш учун, сотиш учун тайёрланадиган нарсага, ишлаб чиқарувчилар эса товар ишлаб чиқарувчиларга айланади.
Нихоят, бозор вужудга келишининг муҳим шарт –шароитларидан бири эркин айирбошлаш ҳисобланади. Чунки ижтимоий меҳнат тақсимоти, ихтисослашув ва иқтисодий алоҳидалик нима, қанча ва ким учун ишлаб чиқаришни мустақил аниқлайдиган, иерархияга асосланган тизимларда эркин айирбошлаш, хўжалик гумашталарига улар фаолиятининг энг самарали йуналишини кўрсатиб берадиган эркин баҳоларнинг шаклланишига ёрдам беради.

Download 159 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish