1-бўлим. Солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни татбиқ этиш мақсадида ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги «натижага йўналтирилган бюджет» тизимини жорий этиш
|
1-боб. Бюджет жараёнини такомиллаштириш
|
1.
|
Стратегик бюджетни шакллантиришда восита сифатида фойдаланиладиган Фискал стратегияни ишлаб чиқиш.
|
Бюджетни шакллантириш жараёнига кўмаклашиш мақсадида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ўрта муддатли даврга мўлжалланган Фискал стратегияни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш:
ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозлари;
ўрта муддатли давр учун бюджет сиёсатининг устувор йўналишлари ва солиқ-бюджет мақсадлари;
кейинги молия йили учун бюджет харажатларини ва улар асосида келгуси икки йил учун ишлаб чиқиладиган мақсадли мўлжаллар.
|
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўрта муддатли давр учун фискал стратегия
|
2021 йил II чорак
|
Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
|
Халқаро валюта жамғармасининг техник кўмагини жалб этиш
|
2.
|
Макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозларининг ишончлилигини ошириш.
|
Макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозларни тузиш, прогнозлашнинг амалдаги услубиётини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозларни ҳисобот даври якунлари бўйича ҳақиқий кўрсаткичлар билан фарқ қилиш сабабларини ўрганиш орқали баҳолаш.
|
Чора-тадбирлар режаси
Таҳлилий ҳисобот
|
2020 йил IV чорак
2021 йилдан бошлаб ҳар йили I чоракда
|
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти
| |
3.
|
Янги бюджет тақвимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
Қуйидагиларни назарда тутувчи бюджетни шакллантириш муддатларини (бюджет тақвимини) қайта кўриб чиқиш:
1) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан икки босқичда макроиқтисодий кўрсаткичларни тақдим этиш, бунда:
ўрта муддатли давр учун камида иккита сценарийдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг дастлабки баҳоси;
ўрта муддатли давр учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг аниқлаштирилган прогнози;
2) Фискал стратегия билан бирга биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг қабул қилинган Ҳукумат қарорлари ва Давлат дастурларига асосан келгуси ўрта муддатли даврда амалга оширилиши лозим бўлган ёки тугаш муддати келган тадбирлар ва уларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар тўғрисидаги дастлабки сўровлари асосида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджетдан ажратиладиган чегараланган миқдорларини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг дастлабкимиқдорларини Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш;
3) биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар ҳамда ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан ўрта муддатли давр учун бюджет сўровлари тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурлари, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларига асосан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилган Давлат дастурлари ва бошқа тадбирларга талаб этиладиган харажатларнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ, тасдиқланган чегараланган миқдорлар доирасида шакллантириш ва тегишли молия органига тақдим этиш;
4) ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тақдим этилган бюджет сўровлари умумлаштирилган ҳолда Молия вазирлигига тақдим этиш;
5) Молия вазирлиги томонидан келгуси йил учун Давлат бюджетининг лойиҳасини шакллантириш жараёнида бюджет сўровларида назарда тутилган мақсадлар учун Давлат бюджетидан тегишли маблағлар ажратилишининг иқтисодий асосланганлигини ўрганиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш.
|
Бюджет кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
|
2020 йил IV чорак
|
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
|
Халқаро валюта жамғармаси ва Осиё тараққиёт банки экспертларининг техник кўмаги
|
4.
|
Бюджет сўровини шакллантириш жараёнини автоматлаштириш.
|
Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар томонидан молия органларига бюджет сўровларини тақдим этиш жараёнини «ЎзАСБО» ва ДМБАТ дастурий мажмуаларини интеграция қилиш орқали автоматлаштириш.
|
Молия вазири буйруғи
|
2020 йил якунига қадар
|
Молия вазирлиги
| |
5.
|
Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметалари ва штатлар жадвалларини шакллантириш ҳамда уларнинг ижро жараёнини максимал автоматлаштириш.
|
«ЎзАСБО» дастурий мажмуасида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари учун йиллик харажатлар сметаларини яратилган электрон тарификация ва штатлар жадвали асосида шакллантириш ҳамда ходимларнинг ойлик маошларини ҳисоблашни иш ҳақи тўлаш модулига боғлаш ишларини якунлаш.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, бирламчи тиббий хизмат муассасалари, кейинчалик эса барча бюджет ташкилотларининг штатлар жадвали, тарификация рўйхатларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш механизмларини автоматлаштириш ҳамда ходимларнинг ойлик маошларини ҳисоблашни иш ҳақи тўлаш модулига боғлаш имкониятини яратиш.
|
Дастурий таъминотни такомиллаштириш
|
2020 йил III чорак
2021 йил
I чорак
|
Молия вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги
Молия вазирлиги, тармоқ вазирлик ва идоралари
| |
6.
|
Бюджетда назарда тутилмаган янги харажатларнинг молиявий оқибатларини баҳолаш функцияларини такомиллаштириш.
|
Молия вазирлиги ҳамда тармоқ вазирликлари ўртасида бюджет ваколатларини тақсимлаш жараёни якунлангандан кейин жорий йил бюджетида назарда тутилмаган ташаббуслар устидан лозим даражадаги назоратни ўрнатиш, шунингдек, уларни узоқ муддатли солиқ-бюджет барқарорлигига таъсирини таҳлил қилиш тизимини жорий этиш.
Бу жараённи аввал Молия вазирлигида бошлаб, кейинчалик вазирликларнинг ўзида амалга оширишни йўлга қўйиш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
|
2021 йил II чорак
|
Молия вазирлиги
|
АҚШ Ғазначилиги экспертлари кўмаги
|
7.
|
Биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари сонини мақбуллаштириш.
|
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар сонини мақбуллаштириш нуқтаи назаридан ташкилий асосда қайта кўриб чиқилган (оралиқ) дастлабки бюджет таснифини тасдиқлаш.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси
|
2024 йил I чорак
|
Молия вазирлиги
| |
|