15.
|
Давлат инвестицияларини бошқариш (ДИБ) жараёнини такомиллаштириш, инвестиция лойиҳасини саралаш, молиялаштириш ва бошқариш жараёнига жалб қилинган иштирокчиларнинг ваколатларини белгилаш.
|
Мавжуд муаммолар ва тўсиқларни тўлақонли тушуниб етиш мақсадида Халқаро валюта жамғармасининг Давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) мезонларига мувофиқ тўлиқ таҳлилини ўтказиш ҳамда Давлат инвестицияларини бошқариш жараёнини кучайтириш учун ўрта муддатли ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.
Юқоридаги таҳлил натижаларига асосланган ҳолда:
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш учун тақдим этиладиган талабномаларни бюджет жараёни билан бевосита боғлиқлигини назарда тутувчи ўрта муддатга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартибини ишлаб чиқиш.
Тегишли тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларининг устуворлигини аниқлаш ва саралаш мезонларини ўрнатиш (ижтимоий соҳа, йўл-транспорт инфраструктураси, сув хўжалиги ва мелиорация ва бошқа инфратузилма объектлари) .
Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш. Шу жумладан, объектларни дастурга киритиш босқичида ҳам баҳолашни назарда тутиш, бунда тармоқ вазирликлари ва идораларнинг (буюртмачиларнинг) Инвестиция дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнидаги ваколатларига аниқлик киритиш (инвестиция лойиҳаларини шакллантириш, тасдиқлаш, амалга ошириш, самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш босқичларида) .
|
ХВЖга Давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) мезонларига мувофиқ тўлиқ таҳлилини ўтказиш бўйича талабнома киритиш
Таҳлил натижаларига асосланган ҳолда
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритиш
|
2020 йил август
2021йил II чорак
|
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Молия вазирлиги,
вазирлик ва идоралар
|
Халқаро валюта жамғармаси диагностикаси
Жаҳон банкининг Институционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида
|
16.
|
Давлат инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги қарорларни бюджет жараёни билан интеграциялаш
|
1. Давлат инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш жараёнини бюджет жараёнига босқичма-босқич рационаллаштириш ва интеграциялашда:
Давлат инвестиция лойиҳаларини бюджет чегаралари доирасида узоқ муддатга мўлжалланган тартибда танлаб олиш ва тасдиқлаш;
якунланган ёки якунланаётган лойиҳалар бўйича сақлаш ва эксплуатация харажатларини бюджет харажатлари прогнозида ҳисобга олиш.
2. «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимини амалиётга жорий этиш орқали инвестициялар ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини жорий этиш.
3. Инвестиция дастурларининг улар тугалланган ва эксплуатацияга киритилгандан сўнг операцион ва эксплуатация харажатларини баҳолаш орқали уларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
|
Норматив-ҳуқуқий хужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
«Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
|
2021 йил II чорак
2020 йил III чорак
2021 йил II чорак
|
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирлик ва идоралар
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
| |