1-мавзу. Ўзаро суғурта ва унинг суғурта соҳасида тутган ўрни ҳамда хусусиятлари


Дунё бўйича бир йилда тўплаган суғурта мукофоти бўйича энг йирик ўнталикка кирувчи ўзаро суғурталаш жамиятлари8 (2015 йил)



Download 37,82 Kb.
bet5/5
Sana26.03.2022
Hajmi37,82 Kb.
#511534
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-мавзу.Ўзаро суғ.Маъруза

Дунё бўйича бир йилда тўплаган суғурта мукофоти бўйича энг йирик ўнталикка кирувчи ўзаро суғурталаш жамиятлари8 (2015 йил)



Ўрни

Номи

Мамлакат

Активлари
(млн.
АҚШ $)

Суғурта мукофоти
(млн. АҚШ $)

Суғурта тармоғи

1

Kaiser Permanente

АҚШ

67,306

67,444

Ҳаёт суғуртасидан бошқа

2

State Farm

АҚШ

236,936

64,819

Ҳаёт ва ҳаёт суғуртасидан бошқа

3

Zenkyoren

Япония

451,072

49,720

Ҳаёт ва ҳаёт суғуртасидан бошқа

4

Nippon Life

Япония

518,550

44,428

Ҳаёт суғуртаси

5

Nationwide

АҚШ

188,188

35,338

Ҳаёт ва ҳаёт суғуртасидан бошқа

6

Liberty Mutual

АҚШ

86,475

32,454

Ҳаёт ва ҳаёт суғуртасидан бошқа

7

Credit Agricole Assurances

Франция

345,048

30,369

Ҳаёт ва ҳаёт суғуртасидан бошқа

8

Meiji Yasuda Life

Япония

303,630

28,374

Ҳаёт суғуртаси

9

New York Life

АҚШ

287,757

27,122

Ҳаёт суғуртаси

10

Achmea

Нидерландия

103,099

22,105

Ҳаёт ва ҳаёт суғуртасидан бошқа

“Fortune” журнали версияси бўйича Fortune сайти маълумотларига кўра 2017 йил натижалари бўйича энг йирик 12 та суғурта ташкилоти бўйича тўпланган суғурта мукофотлари ҳажмидан келиб чиқиб, суғурта ташкилотлари таркиби ва кетма-кетлиги белгиланган бўлиб (1.14-жадвалга қаранг), Ю.В.Пинкин томонидан 2005 йил натижалари бўйича келтирилган маълумотдан (1.12-жадвал) ҳамда Кооперативлар ва ўзаро суғурталаш жамиятлари халқаро федерацияси (International Cooperative and Mutual Insurance Federation - ICMIF) маълумотларидан (1.13-жадвал) таркиби ва кетма-кетлиги бўйича бошқача кўринишга эга бўлган.
1.14-жадвал
Fortune” журнали версияси бўйича жаҳондаги 500 та йирик суғурта ташкилотлари ренкингида ЎСЖлар позицияси (2017 йил)9





ЎСЖ ва суғурта компанияси

Ренкингдаги ўрни

Тўплаган суғурта мукофоти (млн.АҚШ $)

Cуғурта тармоғи

1.

State Farm

95

78331

Мулкий ва жавобгарлик суғуртаси

2.

Nippon Life

126

68684

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

3.

Nationwide

247

43940

Мулкий ва жавобгарлик суғуртаси

4.

New York Life

258

42296

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

5.

Meiji Yasuda Life

309

37160

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

6.

TIAA

319

36025

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

7.

Sumitomo Life

350

33821

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

8.

Massachusetts Mutual Life

357

33495

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

9.

Northwestern Mutual

401

29331

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

10.

China Taiping Insurance Group

465

25598

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

11.

Achmea

472

24872

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

12.

Taikang Insurance Group

489

24058

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

Ўзаро суғуртанинг тижоратга асосланган суғуртадан асосий фарқли жиҳатлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:


-ўзаро суғуртанинг нотижорат хусусиятга эгалиги;
-суғурта фондини бошқариш бўйича барча аъзоларнинг тенглиги;
-жамият аъзолари бир вақтнинг ўзида суғурталовчи ва суғурталанувчи, яъни олинган жавобгарликлар бўйича жавобгарлик барча аъзолар учун тааллуқли эканлиги;
-аъзолар таркибининг профессионал ёки мулкий жиҳатдан бир хиллиги;
-инвестицион фаолиятнинг даромади аъзолар ўртасида тенг тақсимланиши.
Амалга оширилган таҳлиллар асосида ўзаро суғуртанинг тижоратга асосланган суғуртадан афзалликлари қуйидагилардан иборат эканлиги аниқланди:
1. ЎСЖ максимал сондаги рискларни қабул қилиши мумкин, тижоратга асосланган суғурта компанияси бундай кўп сондаги рискларни қабул қилмайдилар, бунинг сабаби биринчидан, мавжуд кўп сондаги рискларнинг таркибида зарарлилик даражаси юқори бўлган рискларнинг мавжудлиги бўлиб, бундай рискларни қабул қилиш уларга фойда эмас зарар келтириши мумкин, иккинчидан, кўп сондаги рискларни қабул қилиш оқибатида суғурта суммаларининг ҳажми ошиб кетади ва бу ўз ўрнида суғурта мукофоти қийматининг ошишига олиб келади.
2. ЎСЖлар фаолиятининг юқори даражадаги шаффофлиги, бу ўзаро суғуртада аъзоларнинг жамиятни бошқаришдаги иштирокининг мавжудлиги билан таъминланади.
3. Жамият фаолиятига тегишли бўлган қарорлар қабул қилишдаги мослашувчанлик, яъни кўп ҳолларда аъзоларнинг бир-бирига таниш эканлиги ўзаро ишончни таъминлайди.
4. ЎСЖ ўз аъзоларига паст қийматдаги суғурта полисларини таклиф этиш имкониятининг мавжудлиги, бунинг сабаби ЎСЖ фойда олишни назарда тутмаганлиги, агентлар хизматидан фойдаланилмаслиги ҳамда бошқа ташкилий ҳамда маъмурий харажатларнинг камлигидир.
5. ЎСЖ аъзолари томонидан тўланган бадаллар ҳисобидан ташкил этилган суғурта фонди, суғурта ҳодисаларининг кўпроқ содир бўлиши натижасида етмай қолган ҳолатда, аъзолар томонидан қўшимча бадаллар тўланиши жамият қоидаларида белгилаб қўйилади.
6. Оммавий хусусиятга эга бўлмаган, аммо мазкур ЎСЖ аъзоларига хос бўлган таваккалчиликларни суғурталаш имкониятининг мавжудлиги.
7. ЎСЖларнинг нотижорат хусусияти, қўлланиладиган солиқ ставкаларининг минимал миқдорларини қўллаш имконияти бериши.
8. Инвестицион фаолиятдан олинадиган даромадда барча аъзолар манфаатдорлигининг таъминланиши.
9. Нисбатан кичик ҳудудда ҳам барқарор фаолиятни амалга ошириш имкониятининг мавжудлиги.
10. Ташкилий ва иш юритиш харажатларини минимал даражада сақлаш имкониятининг мавжудлиги.
11. Янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқишда барча аъзоларнинг иштирок этиши имкониятининг мавжудлиги, бу ўз ўрнида барча аъзолар учун мос келадиган ва улар фаолияти билан боғлиқ таваккалчиликларни ўз ичига олган суғурта маҳсулотини ишлаб чиқиш имконини беради.
12. Бир тармоқ миқёсида ташкил этилган ЎСЖларда огоҳлантириш тадбирларини доимий амалга ошириш ҳисобига суғурта ҳодисаларини сезиларли даражада камайтириш имкониятининг мавжудлиги. Бундай имкониятдан оқилона фойдаланиш охир оқибатда баъзи йилларда ҳаттоки суғурта ҳодисасининг умуман юз бермаслигига ҳам эришиш имконини беради.
13. ЎСЖнинг барча аъзоларида мазкур жамиятни биргаликда бошқариш ҳуқуқининг мажудлиги.


4. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг “Икки томонлама суғурта” деб номланган 960-моддаси ўзаро суғуртага бағишланган бўлиб, ушбу моддада шундай дейилган: “Фуқаролар ва юридик шахслар ўз мол-мулкларини ҳамда ушбу Кодекс 915-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган бошқа мулкий манфаатларини икки тарафлама асосда, бунинг учун икки томонлама суғурта қилиш жамиятларида зарур маблағларни бирлаштириш йўли билан суғурта қилишлари мумкин. Икки томонлама суғурта қилиш жамиятлари ўз аъзоларининг мол-мулки ҳамда бошқа мулкий манфаатларини суғурта қилишни амалга оширади ва тижоратчи бўлмаган ташкилот ҳисобланади.”10


1 В.Б.Гомелля, Ю.Б.Рубин, В.И.Солдаткин Страховой портфель. М.: СОМИНТЕК 1994, с.7

2 Ю.В.Пинкин Справочник страховщика. Ростов на-Дону Феникс 2007 с.92

3 Райхер В.К. Общественно-исторические типы страхования. М.: Юкис 1993, с.119

4 Свод положений и правила о взаимном страховании, Том XII часть I, издание 1908 года, статьи 429-434

5Ю.В.Пинкин Справочник страховщика. Ростов на-Дону, Феникс 2007 с.101

6Хорин А.Н., Бровкин А.В. Креативная экономика//том 12, №10, 2018 с.1719

7 “Global Mutual Market Share 2015” маълумотлари асосида тайёрланди

8 www.icmif.org сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди

9 Fortune сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди



10 Шеннаев Х.М. Суғурта агентлари учун қўлланма. Т.: info com.uz МЧЖ, 2010, 152 б.

Download 37,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish