1939 йилда Германия хусусий суғурта бозорининг таркиби3
Суғурта ташкилотининг шакли
|
Суғурта ташкилотлари сони
|
Суғурта ташкилотлари сонига нисбатан улуши
|
Умумий суғурта мукофотларига нисбатан улуши
|
Акционерлик суғурта жамияти
|
148
|
4,9
|
64,6
|
Йирик ЎСЖ
|
159
|
5,3
|
25,9
|
Кичик ЎСЖ
|
2615
|
86,6
|
5,3
|
Чет эл суғурта ташкилотлари
|
98
|
3,2
|
4,2
|
Европа мамлакатлари ўзаро суғуртанинг ривожланишини доимий равишда рағбатлантириб келди, уларга юридик мақом берилди ва солиқ имтиёзлари берилиб, аҳоли қатламларини ушбу жамиятларга аъзо бўлишга даъват қилди. Уларга ҳомийлик ёрдами кўрсатганларни фахрий аъзо этиб қабул қилинди.
Россияда подшо Александр II томонидан 1861 йилда ЎСЖлар ташкил этиш тўғрисидаги фармоннинг чиқарилиши ЎСЖларнинг пайдо бўлиши ва кўпайишига сабаб бўлди4. Натижада 1882 йилга келиб мамлакатда 40 та ЎСЖ фаолият кўрсатган бўлса, XX-аср бошларида уларнинг сони 150 тага етди.
1864 йилдан бошлаб ташкил бўла бошлаган Россия ЎСЖлари кенг оммани ҳамда корхона ва ташкилотларни, кема эгаларини ўз аъзолигига бирлаштирди. Россиянинг ЎСЖлари ҳамда акционерлик суғурта компаниялари Англия суғурта жамиятлари билан бир қаторда дунёдаги энг барқарор ва бой ташкилотлар қаторига кирган бир пайтда 1917 йилги октябрь инқилоби бу ташкилотларнинг барчасининг фаолиятига чек қўйди ва ягона давлат суғурта ташкилоти - ГОССТРАХ ташкил этилиб, бу соҳада давлат монополияси ўрнатилди.
2. Ўзаро суғуртанинг илк давридан ҳозирга қадар босиб ўтган даврини шартли равишда уч босқичга бўлиш мумкин. Биринчи босқич эрамиздан олдинги икки мингинчи йилликдан ХVII асрнинг иккинчи ярмигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда амалга оширилган суғурта хизматларининг мақсади соф бир-бирига ёрдам муносабатларидан иборат бўлиб, бу хайрия, диний, ҳамкасблар ўртасидаги ўзаро ёрдам ва бошқа шу кабиларни назарда тутувчи, одамлар ўртасида ўзаро ёрдам мақсадида тузилган жамиятлар фаолиятидан иборат бўлган.
Иккинчи босқич ХVII асрнинг иккинчи ярмидан ХIХ асрнинг биринчи ярмигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда ўзаро суғурта хизматларни самарали равишда амалга оширишга асосланган, турли йўналишдаги ЎСЖлар сезиларли даражада кўпайган ва бу даврда суғуртага кучли эҳтиёж бўлган ҳудудларда тижоратга асоланган суғурта ҳам амал қилган бўлиб, қолган жойларда ўзаро суғуртанинг кўпгина афзалликлари ҳисобига тижоратга асосланган суғурта пайдо бўлиб улгурмаган.
Ўзаро суғуртанинг учинчи босқичи ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан ҳозирга қадар давом этаётган бўлиб, бу босқичнинг ўзига хос хусусиятлари, суғурталанувчи гуруҳларнинг корпоратив манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўзаро суғуртанинг миллий чегараларининг бузилиб халқаро даражадаги фаолиятининг ривожланиши билан характерланади.
Ўзаро суғурта Европа мамлакатлари ва Шимолий Америкада (АҚШ ва Канада) ҳамда шу билан бирга Осиёда (Японияда) ривожланиб борди ва юқорида таъкидлаганимиздек халқаро даражага кўтарилди. 2005 йилда дунёдаги энг йирик ўнта суғурта ташкилотининг олтитаси Ўзаро суғурталаш жамияти бўлганлигини кўриш мумкин (1.2-жадвалга қаранг). Ушбу жадвалдан 2005 йилда дунёдаги олтита энг йирик Ўзаро суғурталаш жамиятининг тўрттаси Японияга тегишли эканлигини ва бу ҳолат Японияда ўзаро суғуртанинг юқори даражада ривожланганлигини тасдиқлайди.
1.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |