1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли


Ташаббускорлик – қонун ижодкорлиги, қонунларни



Download 0,83 Mb.
bet18/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

2. Ташаббускорлик – қонун ижодкорлиги, қонунларни
ҳаётга татбиқ қилиш ва ҳуқуқий тарғиботнинг муҳим омили.
Ҳуқуқшунос ўз фаолияти давомида бир неча алоҳида жабҳаларда ҳам иш олиб боради. Жумладан, норма ижодкорлиги, илмий фаолият билан шуғулланиш, оммавий ахборот воситаларига интервьюлар бериш, ҳуқуқий тарғиботда қатнашиш, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга муносабат билдириш ва ҳ.
Бинобарин, ҳуқуқшунос мунтазам равишда фақат мавжуд ҳуқуқ нормалари билан шуғулланиши, шулар билан кифояланиши мақсадга мувофиқ эмас, амалда бу мумкин ҳам эмас. Зеро, ўз касбининг фидойиси сифатида у мудом янгиликка, такомилга интилиши табиий. Ана шу маънода ҳуқуқшунос-мутахассислардан талаб этиладиган энг муҳим фаолият – норма ижодкорлиги ҳисобланади. Бунинг учун эса у, албатта, Олий Мажлис депутатлигига сайланиши ёхуд айни фаолиятни ўзининг касби этиб белгилаши мутлақо шарт эмас.
Соҳанинг ҳар қандай вакили ўзининг ташаббускорлиги, яратувчилигини ишга солиши ва янги ҳуқуқий нормалар ижодкорлиги билан жамият ҳаётига ўзининг маълум маънодаги ҳиссасини қўшиши мақсадга мувофиқдир. Акс ҳолда, ҳуқуқшуноснинг етук мутахассис бўлиши гумон остида қолади. Зеро, етукликка доимий изланиш, тиришқоқлик, ижодий меҳнат орқали эришилади. Шунинг учун ҳам киши ўзининг бундай хислатларини ривожлантириши, улардан ўрнида ва унумли фойдаланган ҳолда муваффақиятли карьерасини яратиши лозим.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, ҳар қандай ташаббус ўзига хос қийинчилик ва масъулиятни келтириб чиқаради, аниқроғи, ўзи билан бирга етаклаб келади. Мисол учун, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш – анчагина мушкул ва кўп ақлий, интеллектуал қувват талаб этадиган жараёндир. Бу борада ташаббус кўрсатилган пайтдан токи олдинга қўйилган мақсадга эришмагунига қадар ҳуқуқшунос барча зарур чора-тадбирларни вақтида, етарли даражада амалга ошириши зарур. Агар у мазкур жараённи охирига қадар муваффақиятли олиб бормаса, кўрсатган ташаббуси, ҳатто, уни жамият, ҳамкасблари олдида бебурд қилиб қўйиши ҳам мумкин.
Маълумки, собиқ шўролар тузуми даврида фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини яхши билиши, уларни қонуний ҳимоя қилиш йўлларини ўрганиши, адолатни талаб қилиш усулларидан фойдаланиши масалалари иложи борича кўтарилмас, бу борада “барча муаммоларни давлат билади ва ўзи ҳал қилади” деган тушунчани миллионлаб одамлар онгига сингдиришга ҳаракат қилинар эди. Шўролар империяси даврида ўтказилган қатли омлар, миллионлаб бегуноҳ одамларнинг судсиз-сўроқсиз оғир жазоларга, сургунларга мубтало этилиши айни шу сиёсатнинг – фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларидан бехабар ва бебаҳра тутилиши, уларни ҳимоя қилиш тизимининг эса мутлақо ишламаслиги оқибатидир. Шу туфайли ҳам одамлар, ҳеч қандай айби бўлмаса-да, милиционерни, прокурорни кўрса, бирдан сергак тортишар, судга мурожаат қилишни эса деярли ҳеч ким ўйламасди.
Афсуски, қарийб етмиш беш йил давомида шаклланиб, қотиб улгурган мана шу дунёқараш, кайфият ҳали ҳамон бир қисм фуқароларимиз, айниқса, катта авлод вакиллари онгу шуурини тарк этмаган. Бошқача айтганда, ҳуқуқий билимсизлик, баъзан эса очиқдан-очиқ ҳуқуқий жаҳолат реал ҳаётда жуда кўп муаммоларнинг келиб чиқишига, оддийгина келишмовчиликларнинг жиддий зиддият даражасига ўсиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Натижада, арзимас маиший конфликтлар ортидан кишиларнинг оғир жиноятларга қўл уруши, ҳатто қотиллик содир этишидек мудҳиш ҳодисалар юзага келяпти. Ҳолбуки, ҳуқуқ борасидаги саводсизлик, билимсизлик ҳеч бир фуқарони жавобгарликдан озод қилмайди.
Демак, бугунги кунда фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш энг муҳим масалалардан бўлиб турибди. Бунинг энг ишончли, самарали усулларидан бири – ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ҳисобланади.
Очиғини айтиш керакки, мана шу иборалар ишлатилганида кўпчиликнинг энсаси қотиши, ҳатто ғаши келиши ҳам бор гап, ҳаётий ҳақиқатдир. Яъни аксарият ҳолларда “ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот” деганда одамларнинг тасаввурига саратоннинг иссиғи ёки қишнинг чилласида мактаб ёхуд маҳалланинг мажлислар залига ўттиз-қирқта одамни йиғиб олиб, бир кишининг қоғоздан бош кўтармай бир-икки соатлик зерикарли маърузани ўқиши-ю, унинг охирида йиғилиш раисининг “Кимда савол бор, демак, саволлар йўқ, маърузачимизга катта раҳмат” дея машваратни якунлашидек кўпдан-кўп фойдасиз тадбирлар келади. Ҳолбуки, чинакам ижодкор, ташаббускор ҳуқуқшунос айни вазифани шундай уддалаши мумкинки, унинг бу саъй-ҳаракатидан неча-неча одамлар умрбодлик сабоқ, ҳаётий зарур билим ва кўникмага эга бўлиб қолишлари аниқ.
Бугунги техник-технологик янгиликлар эса одамлар онгу шуурига керакли билим ва кўникмаларни, хусусан, ҳуқуқий маданиятни самарали сингдиришнинг кўплаб усул ва услубларини яратиш, амалда қўллаш имконини беради. Бунинг учун ҳуқуқшунос тарғиботчидан ўз ишига ижодий ёндашув, недир ташаббус кўрсатиш, тарғиботнинг янги, аудиторияга қизиқарли бўлган усулларини ўйлаб топиш талаб қилинади.


Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish