2.3. Халқаро бухгалтерия ҳисоби тизимларини ривожланиш босқичлари. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг халкаро тизими 1980-йиллар бошида, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи соҳасидаги халқаро меъёр ва стандартларни амалиётга тадбиқ этиш, бошқарув ҳисобининг стратегик босқичга ўтиши натижасида шаклланади.
Халқаро бухгалтерия ҳисоби тизимини ривожланиши ўз тарихий босқичларга эга. Савдо босқичи тарихий ривожланишда салкам олтти асрни эгаллади ва бош китоб, баланс, назорат усуллари, икки ёқлама ёзув, хронологик ва систематик ёзувлари юзага келишини тавсифлайди ва миллий савдо тизими яратилашига олиб келади.
Тадбиркорлик босқичи бухгалтерия ҳисоби счётлар тизимини, устама харажатларни тақсимлаш усуллари, маҳсулотнинг алоҳида турлари таннархини белгиловчи саноат бухгалтерияси юзага келишини тавсифлайди. Корхона бухгалтерия ҳисоби счётлари режасини тузиш юқори босқич ҳисобланади.
Ташкилий босқич бухгалтерия ҳисобини бутунлигича ривожлантириш ва мукаммаллаштириш миллий счётлар режаси ривожланишини юзага келишига олиб келувчи бухгалтерия ҳисоби давлат стандартлари билан тафсифланади. Бу босқичда ҳисоб ривожланишига асосий қўшилган касса бухгалтерияни иккига ажратиш ҳисобланди: молиявий ва таҳлилий ҳамда молиявий ва бошқарув бухгалтериясида режа кўрсаткичлари: стандартлар, меъёрлар, сметалар ва бошқаларда кенг фойдаланиладиган жавобгарлик марказлари бўйича нати-жаларни аниқлаш ва таҳлил қилиш асосида бошқаришнинг тактик муаммо-ларини ҳал этувчи, бошқарув бухгалтерияси йиллари юзага келиши.
Натижада, бухгалтерияда жавобгарлик марказлари фаолияти каби корхона ишларининг умумий натижалари сифатида тафсифланадиган режали кўрсаткичлар тизимидан ташкилиш фойдаланади.
Режа кўрсаткичларини жамловчи бухгалтерия бюджет номини олди ва ўз-ўзини молиялаш, таъминот ишлаб чиқариш, сотиш, жавобгарлик марказлари фаолияти, фойда ва зарар, ҳақидаги маълумотларни тавсифловчи ахборотни тақдим этди.
Бу босқичда бухгалтерия ҳисоб ва режалаштириш вазифасини қўшиб олиб борди ва унинг негизида янги мутахассислик “бошқарув назорати” яратилди.
Оптималлаштирилган босқич ва унда “директ-костинг” усулидан фойда-ланиш асосида харажатларни ишлаб чиқариш ҳажми билан боғлиқ бўлмаган доимий ва ишлаб чиқариш ҳажмига пропорционал бўлган, ўзгарувчиларга харажатларни бўлиш ва илғор информацион технологиялардан фойдаланиш асосида бухгалтерия ҳисоби тактик масалалар билан бирга бошқарувни стратегик масалаларини ҳам ҳал қила бошлади.
Европада маржинал бухгалтерия сифатида машҳур бўлган «директ-костинг» асоси, ҳисобида бир неча марж ва яриммарж категориялари ва молиявий натижага доимий харажатларни юборишни акс эттириш, яъни уларни марж ёки ўзгарувчан харажатларни чиқаришни (сотиш) камайтиришдан аниқланган қўйилмалар ҳисобига уларни компенсациялаш ҳисобланади.
Бундай ҳисоб ва зарарсизлик нуқта (ишлаб чикаришнинг критик ҳажми) тушунчаси таҳлилидан яъни, бошланғич молиявий натижани берувчи ва доимий сарфларни компенсацияловчи сотш ҳажмидан кенг фойдаланиш.
Ушбу босқичда ҳукуматлараро ва профессионал бухгалтерия ташкилотлари миллий ва минтақавий ҳисоб тизимларида таҳлил ўтказдилар ва бухгалтерия ҳисоби халқаро тизимини яратишга киришдилар.
Стратегик босқичда халқаро бухгалтерия ҳисоби тизимини тўлалигича яратиш тугатилди, ҳисоб ва мазкур стратегик режалаштириш бўйича уларнинг таҳлили ва стратегик қарорларни қабул қилишни таъминловчи стратегик тушунчаси юзага келди.
Ҳисоб ва ҳисобот халқаро тизимининг ташкил қилишнинг асоси, бозор иқтисодиётини тартибга солиш ва асосида тактик ва стратегик бошқарув қарорлари қабул қилинадаган ҳисоб ахборотларини олиш имкониятини яратиш учун характерли бўлган асосли қатор низомларни ҳисобда қўллаш ҳисобланади.
Собиқ иттифоқ иқтисодчилари ҳам, 1924-1928 йилларда яратишни бошлаган ҳисобнинг халқаро тизими “Харажатлар - маҳсулот чиқариш (сотиш)” усулидан фойдаланишга асосланган, бу усул келиб чиқиши рус миллатига мансуб бўлган Василий Леоньтев хизматлари эвазига иқтисодиётда жаҳон эътирофини олди.
Бухгалтериянинг халқаро иттифоқи ва бухгалтерия стандартлари бўвйича халқаро комитет меъёрларидан фойдаланишни ҳисобга олиб, микроиқтисодиёт даражасида (индивидуал меҳнат фаолияти, фермер хўжалиги, кооперативлар ва прекооперативлар, акционер, давлат, аралаш корхоналар, командитлик ва бошқалар) “Харажатлар - маҳсулот чиқариш (сотиш)” усулини амалга ошириш-нинг асосий тамойиллари қуйидаги асосий қоидаларга мосланиши мумкин.
Усулдан фойдаланишнинг асоси, реализация ва ишлаб чиқариш ва таъминот бўйича унинг сарфлари билан хўжалик бирлигини чиқариш ўлчови ҳисобланади. Кўрсатилган солиштирма ўлчовлар ишлаб чиқариш ва моддий қолдиқлар ўзгаришини ҳисобга олиши билан маълум муддатга корхана (фойда ёки зарар) фаолиятининг молиявий натижасини аниқлашга имкон беради. Шундай қилиб, молиявий бухгалтерияда молиявий натижа аниқланади. Бунда белгиланган элементлар бўйича ҳисобга олинади. Сотиш эса ташувчи ёки харидорга товар бериш ёки хизмат кўрсатиш пайти бўйича савдо ҳуқуқига мувофиқ аниқланади ва тўлов пайтига боғлиқ бўлмайди.
Натижада, сарфлар ҳисоби ва молиявий бухгалтерия асоси сарфларнинг бухгалтерия ҳисоби сметали тизим, яъни сарфлар элементлари тизими ҳисоб-ланади. Сарфлар билан сотишнинг солиштирма ўлчови йигирманчи аср бош-ларигача “Харидорлар билан ҳисоб-китоб” счётида, кейин махсус “Эксплуата-ция” счётида,1970 йиллар охиридан эса “Фойда ва зарарлар” счётида амалга оширилган.
Натижада, молиявий натижани аниқлаш учун, натижани аниқлаш жара-ёнини маълум даражада осонлаштириб тезлаштирадиган маҳсулот таннархида калькуляция ўтказиш зарур эмас, энг асосийси эса давлатга молиявий натижаларни тўғри аниқлаш учун назоратни кучайтириш имконини беради.
Сарфлар билан чиқариш солиштирма ўлчов тамойиллари бўйича солиққа тортиш усулини қўллайдиган мамлакатлар, солиқ инспекторлари иш юритиш-нинг сезиларли самарадорлигига эришдилар (США, Германия, Франция).
Собиқ иттифоқ иқтисодиётида “сарф-чиқариш” усулини қўллаш, 45 ва 46 счётларидан фойдаланишдан молиявий натижаларни аниқлаш, бухгалтерия ҳисобининг ишончлилиги ва иқтисодий асосланганлигини корхона ишлари натижасини нотўғри тушунтириш ва чет эл иқтисодчилари томонидан танқид қилинган, амалга оширилган натижаларни аниқлашда “кассали” тамойилини қўллашдан, ортилган ҳамда реализация қилинган маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархини меҳнат билан текширилган ва нотўғри ҳисоб-китобларини олиб боришга имкон беради.
“Харажатлар - маҳсулот чиқариш (сотиш)” усули билан мувофиқ ҳолда молиявий натижа “Буюртмачилар ва харидорлар билан ҳисоб-китоблар” 62-счётида ёки “Фойда ва зарарлар” 80-счётида аниқланган.
“Харажатлар - маҳсулот чиқариш (сотиш)” усулидан фойдаланиш, счётларнинг бир қаторли тизимидан икки қаторли тизимига ўтиш заруратига олиб келади. Мамлакатимизда фойдаланиладиган, бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси тузилиши бир қаторли тизимида, барча счётлар баланс таркибида иштирок этади.
Бухгалтерия стандартлари бўйича халқаро комитет тавсия этган счётларнинг икки қаторли тизими, счётларни икки қаторга аниқ бўлишни кўзда тутади: баланс тузишда қатнашадиган балансли ва бошқарув бухгалтериясида фойдаланиладиган ва “Харажатлар - маҳсулот чиқариш (сотиш)” усули бўйича молиявий натижаларни аниқлаш учун қўлланиладиган операцион харажатлар кўзда тутилади.
Бунинг натижасида молиявий натижа камида уч турдаги ўлчамли усуллар билан аниқланади:
актив ва пассив счётлар бўйича қолдиқлар ўлчами;
сарфлар элементлари асосида молиявий ҳисобда «сарфлар-чиқариш»;
- сарфлар моддаларидан фойдаланиш базаси бошқарув ҳисобида “Харажатлар - маҳсулот чиқариш (сотиш)” усули.
Бунда тахминий натижа жавобгарлик марказлари, фаолият сегментлари бўйича маълум муддат учун тугалланмаган ишлаб чиқаришда сарфлар ўзгаришларига олинган натижа корректировкаси ва сарфлар билан чиқаришни ўлчаш йўли билан аниқланади.
Счётлар режасида барча бухгалтерия счётлари уч бўлимга бўлинади: баланс счётлари “Харажатлар - маҳсулот чиқариш (сотиш)” ва бошқарув счёти - ягона счётлар режасидан фойдаланиш асосида ҳисоб тизимларидан фойдаланишнинг уч вариантини кўзда тутишга имкон беради (бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган, асосий, ривожланган тизимлари).
Бу тамойил жаҳон ҳисоб тизимида кенг фойдаланилади.
Жаҳон тажрибаси кўрсатишича “Харажатлар - маҳсулот чиқариш (сотиш)” усулидан фойдаланиш ҳисоб самарадорлигини тахминан икки баробар оширади, бошқарув бухгалтериясида ҳисобга олинган ишчилардан қарийб 70 %идан фойдаланишга имкон берадиган, ҳисобнинг бошқарув функцияларини кенгай-тиради. Айниқса, замонавий бухгалтер кадрларини яратиш ва илғор инфарма-цион технолагиялардан фойдаланиш шароитида “Харажатлар - маҳсулот чиқариш (сотиш)” усулига тадбиқ этиш зарур. Бу усул уларни сон билан самарали функциялашни таъминлаб молиявий ҳамда аудитор назоратини ташкил қилиш учун мамлакатларда қўлланилади.
Шуни алохида таъкидлаш зарурки, ҳисоб ва ҳисоботларни ташкил этишда касаба уюшмаларининг таъсири сўнгги пайтларда ошмоқда. Шу билан бир вақтда ҳисоб ва ҳисоботни мукаммаллаштиришда ҳукуматлараро ташкилотлар ҳамжамиятининг аҳамияти ва роли доимий кучайтирилмоқда ҳамда кенгай-тирилмоқда, ҳозиргача бир неча бор ҳисоб ва ҳисоботнинг жаҳон тизимини яратиш ҳақидаги масала қўйилмоқда.
Шу кунгача хорижий ва мамлакатимиз олимлари томонидан бухгалтерия
ҳисоби тизимини замон талабларига мос ҳолда такомиллаштириш ва ривож-лантиришда кўплаб ишлар амалга оширилди. Амалга оширилган илмий изла-нишлар, чоп этилган адабиёт ва рисолаларнинг асосий қисми харажатлар ҳи-соби тизимини ташкил қилиш ва такомиллаштиришга бағишлангандир. Чунки харажатлар ҳисоби тизими бухгалтерия ҳисобининг бошқа объектларига нисбатан тез ўзгарувчан ва ўзида бир нечта элементларни бирлаштирувчи объект бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, харажатлар ҳисоби тизими мантиқан бирин-кетин келадиган тизимларни ўзида мужассамлайди, яъни ишлаб чиқариш харажатлари, муомала харажатлари, устама харажатлар ва бошқарув ха-ражатлари. Бошқарув нуқтаи назаридан умумишлаб чиқариш харажатлари ва умумхўжалик харажатлари. Бу харажатлар тизимида шаклланган маҳсулот таннархи ҳам ишлаб чиқариш ва тўла таннарх шаклида намоён бўлади. Ха-ражатлар ҳисоби тизимига кирувчи харажат турлари давлатда олиб борилаётган иқтисодий сиёсат ва унинг асосида амалга оширилаётган корхона ҳисоб сиёсати таъсирида ўз мазмуни, шакли, хулқи ва йўналишини ўзгартириб туради. Бизнинг республикамизда харажатлар ҳисоби тизими ўз шаклини ўзгартириши таъкидлаб ўтганимиздек, XX асрнинг охирлари XXI асрнинг бошларига тўғри келди. Давлатда олиб борилаётган иқтисодий сиёсат туфайли аввал ягона бўлган харажатлар тизими икки қисмга ажралди, яъни ишлаб чиқариш харажатлари ва давр харажатларига. Бундай сиёсат таъсирида корхона молиявий натижа-ларининг мазмуни шакли ва шаклланиш таркиби ҳам ўзгарди.
Жаҳон амалиётида бухгалтерия ҳисоби мантиқан ишлаб чиқариш, харажат-
лар, даромад ва фойдани ифодаловчи счётлар режаси асосида ишлаб чиқариш, таъминот, сотиш босқичларини умумлаштирувчи маълумотлар билан макро ва микро даражадаги бошқарувни таъминлаш манбаи ҳисобланади. Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятининг асосини харажатлар тизими ташкил қилади. Яъни ҳар қандай молиявий-хўжалик фаолияти маълум бир қийматдаги хара-жатларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Шу кунгача фаолият кўрсатган ва бугунги бухгалтерия ҳисобининг ташкил қилиш муаммоларини миллий ва халқаро даражадаги муаммоларга ажратиш мумкин. Халқаро даражадаги муаммо – бу дунё миқёсида харажатлар ҳисоби тизимини ягона стандартлар асосида ташкил қилиш ва такомиллаштириш. Бу муаммо билан 1973 йил 29 июнда ташкил бўлган бухгалтерия ҳисоби стандартлари бўйича халқаро комитет шуғулланади. Комитет томонидан бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш тамойилларини қамраб олувчи ва ҳисоб маълумотларини қайта ишлаш услубий тамойилларини ифодаловчи 29 меъёр эълон қилинди, жумладан:
Бухгалтерия ҳисоби усулларини чоп этиш.
Захира ва тугалланмаган ишлаб чиқаришни баҳолаш.
Корпорациянинг молиявий ҳолатини баҳолаш.
Амортизация ажратмалари ҳисоби.
Молиявий ҳолат бўйича тақдим қилинадиган маълумот.
Фирмаларга давлат ёрдами ҳисоби ва уни олишда тақдим қилинадиган
маълумот.
Валюта курси ўзгариши натижалари ҳисоби.
Корхоналарни бирлаштириш ва ажратиш ҳисоби.
Олинган кредит фоизларини баъзи активларни қабул қилиш ва ўзлаш-тириш бўйича харажатларга киритиш.
Шўъба корхоналар ўртасидаги операциялар бўйича маълумот.
Қарзлар бўйича харажатларнинг капитализацияси.
Ҳамкорлар тўғрисида маълумотни эълон қилиш.
Капитал қўйилмалар ҳисоби.
Пенсия билан таъминлаш режаси бўйича ҳисобот ва ҳисоб.
Қарам корхоналарда инвестиция ҳисоби ва умумлаштирувчи молиявий ҳисоботлар.
Ассоциациялар инвестицияси ҳисоби.
Юқори инфляцияли иқтисодда молиявий ҳисобот.
Ҳар бир меъёр бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг умумий тамо-йиллари, ҳисоб объектларини баҳолаш усуллари, таклиф қилинаётган услубий низом ва қоидалар билан ифодаланади. Масалан, комитетнинг тўртинчи меъёри 1977 йил 1 январдан амал қилиб, амортизация бўйича харажатлар ҳисоби услубиёти ва асосий тамойиллар, тушунчалари мазмунни ифодаловчи 14 та параграфларни ўз ичига олади. Бухгалтерия ҳисоби ва молия борасидаги халқаро стандартларни ўрганиш шуни изоҳлайдики, у иқтисодиётни самарали бошқаришда иқтисодий усуллардан фойдаланиш имкониятини беради.
Миллий даражадаги бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш муаммоларига давлат миқёсида амалга ошириладиган ишлар ва вазифалар киради. Давлат миқёсида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва уни тартибга солиб турувчи қонун-қоида, низом ва миллий стандартларни яратиш, ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий қилиш бу борада қилинган ва қилиниши керак бўлган ишлар
жумласига киради.
Жаҳон амалиёти ва халқаро ҳисоб тизимига Василий Леонтьев томонидан яратилган “Харажатлар - маҳсулот чиқариш (сотиш)” усулини кириб келиши дунё миқёсида харажатлар ҳисоби тизимида кескин бурилиш ясалишига сабаб бўлди. “Харажатлар-маҳсулот чиқариш (сотиш)” усули микроиқтисодий масш-табга эга бўлиб, таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлари билан ягона хўжалик ишлаб чиқаришни ўлчаш усули ҳисобланади. Бу усул орқали корхонадаги материал заҳиралар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотлар қолдиғини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг молиявий натижаси аниқланади. “Харажатлар – маҳсулот чиқариш (сотиш)” усулида харажатлар белгиланган элементлар бўйича аниқланади, маҳсулот чиқариш (сотиш) натижаси, яъни товар ёки хизмат харидорга жўнатилиши билан тўлов вақтидан қатъий назар сотилган ҳисобланади.
Афсуски, бу усул баъзи бир адабиётларда бошқачароқ талқин қилини-ши туфайли унинг маъноси ўзгариб кетмоқда.
“Харажатлар - маҳсулот чиқариш (сотиш)” усули бўйича молиявий на-тижалар қуйидагича аниқланади:
P = O1 + В – (О2 + П + З)
бу ерда, Р – давр молиявий натижаси;
О1 ,О2 – ой боши ва охирига материал заҳиралар, тугалланмаган
ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот қолдиғи;
В – давр ичидаги маҳсулот чиқариш (сотиш);
П – давр ичида сотиб олинган товар;
З – давр ичидаги харажат элементлари.
АҚШ, Канада, Англия давлатларида корхонанинг охирги натижаси қу-йидаги икки йўналиш бўйича аниқланади:
- жавобгарлик марказлари бўйича маҳсулот чиқариш (сотиш) билан
харажатларни таққослаш йўли асосида молиявий натижани аниқлаш мақсади-
даги маҳсулот чиқариш (сотиш) ҳисоби;
- маҳсулот тури бўйича маҳсулот чиқаришни (сотишни) аниқлаш.
Иккинчи йўналиш маълумотлари харажатларини пайдо бўлиш жойлари бўйича гуруҳлаш ва ҳисобга олиш асосида шаклланади. Бу эса айнан ишлаб чиқариш ҳисобининг ташкилий белгиларидан бирини ифодалайди.
“Харажатлар - маҳсулот чиқариш (сотиш)” усулидан фойдаланиш ва режа-лаштириш бухгалтерия ҳисоби стандартлари бўйича халқаро комитети томо-нидан тавсия қилинган. Бу усул ўз навбатида республикамиз ҳисоб тизимига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Унинг асосида корхоналар ўртасидаги амалга оширилган ҳисоб-китобларда “касса” усули ўрнига “ҳисоблаш” усулига ўтилди яъни, маҳсу-лот харидорга жўнатилиши билан сотиш натижалари аниқланадиган бўлди.