1-мавзу: Қурилиш ташкилотларида


Халқаро бухгалтерия ҳисобини шаклланишида профессионал ташкилотларининг аҳамияти



Download 0,73 Mb.
bet7/40
Sana26.04.2022
Hajmi0,73 Mb.
#583386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40
Bog'liq
Халқаро бух.ҳис

2.2. Халқаро бухгалтерия ҳисобини шаклланишида профессионал ташкилотларининг аҳамияти.
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро профессионал ташкилотларга қуйида-гилар киради:

  1. Бухгалтерия стандартлари бўйича халқаро комитет (БСХК).

2. Бухгалтерларнинг халқаро федерациялари (БХФ).
3. Африка кенгашига аъзо мамлакатлар бухгалтерлар федерацияси (АКАМБФ).
4. Бухгалтерларнинг Америкааро ташкилоти (БААТ).
5. Осиё ва Тинч океани мамлакатлари бухгалтерлари конфедератция (ОТМБК).
6. Иқтисодий ва молиявий ҳисоб бўйича экспертларнинг Европа иттифоқи (ИМХЭЕИ).
Бухгалтерия стандартлари бўйича халқаро комитет 1973 йил 29 июнда ўнта индустриал ривожланган мамлакатнинг етакчи профессионал идоралари ўртасидаги келишув асосида ташкил этилган. Ҳозирги кунда қириқ иккита мамлакатнинг бухгалтерия ҳисоби профессионал ташкилотларини ўзида бирлаштирган.
2004 йилда Бухгалтерия стандартлари бўйича халқаро комитет таркибига саксон олтита мамлакатнинг бир юз еттита профессионал бухгалтерия ташкилотлари киради.
Бухгалтерия стандартлари бўйича халқаро комитет мақсадлари стандартларининг жамоа мақсадларида ишлаб чикиш ва публикациясидан иборат. Улар аудиторлик текширувидан ўтказилган молиявий ҳисоботларни ва ҳужжатларни тақдим этиши ҳамда халқаро амалиётда қўлланилаётган тамойиллар ва асосларини қўллашни барча аъзоликларда жорий килиш.
Бухгалтерия стандартлари бўйича халқаро комитет ўттиз тўққизта стандартни чоп қилган. Улар бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тамойиллари ҳисоб ахборотини қайта ишлашни услубий тамойилларни қамраб олди.
Ҳар бир меъёр ҳисобни ташкил этишнинг умумий тамойиллари, ҳисоблар объектини баҳолаш усуллари, тавсия этилган методологик фикрлар ва қоидаларни баён қилади.
Масалан, 1997 йил 1 январдан кучга киритилган бухгалтерия стандартлари бўйича халқаро комитетнинг тўртинчи стандартининг луғотини аниқлайдиган ўн тўрта параграфида амортизация бўйича асосий тамойиллар ва сарфлар ҳисоби услубияти баён қилинган.
Бухгалтерия ҳисоби соҳасида халқаро стандартларни ўрганиш, халқ хўжалигини бошқаришда самарали иқтисодий усуллардан фойдаланиш имконини беради.
Бухгалтерларнинг халқаро федерациясига 1977 йил Мюнхенда ўтказилган бухгалтерлар XI халқаро конгрессида асос солинган.
Бухгалтерларнинг халқаро федерациясининг асосий мақсади, келишилган стандартлар асосида барча мамлакатлар учун умумий бухгалтерлик касбини ривожлантириш ва мукаммаллаштиришдан иборат.
Бухгалтерларнинг халқаро федерациясига эллик уч аъзо мамлакатлар Бухгалтерларнинг халқаро федерациялари томонидан ишлаб чиқилган миллий ҳисоблар тизимларида тавсиялар ва стандартларни қўллашга келишишди. 1990 йилда улардан етмиш етти мамлакат фойдаланмоқда.
Айни пайтда Бухгалтерларнинг халқаро федерацияси бухгалтерия ҳисоби стандартлари ва аудит ўтказишнинг халқаро тамойилларини чоп этди:

  • молиявий ҳисоботларни аудит ўтказишнинг кўламлари ва мақсади;

  • аудит ўтказиш ҳақида эълон қилиш;

  • аудит ўтказишни тартибга солувчи асосий тамойиллари;

  • аудит ўтказишни режалаштириш;

  • ташқи аудит материалларидан фойдаланиш;

- аудит ўтказиш муносабати билан ички назорат ва ҳисоб тизимини баҳолаш ва тадқиқ қилиш;
- аудит қилинган иш сифатининг назорати;
- исботловчи ҳужжатлар тизими (тафтиш маълумотида);
- ҳужжатлаштириш;
- ички аудит таъсири;
- алдовлар ва хатолар;
- компьютер ва ҳисоблаш техникасини қўллаб тафтиш ўтказиш;
ҳисобот;

  • қатнашувчи томонлар.

Бу ҳужжатларда, барча аъзо мамлакатларнинг миллий бухгалтерия федерацияси учун тавсия этилган ҳисобларни ташкил қилиш ва тафтиш ўтказиш стандартларини ишлаб чиқилган.
Тинч океани хавзаси мамлакатлари иқтисодий хамкорлигига (ТОХМИХ) аъзо мамлакатларнинг бухгалтерлар федерацияси, Индонезия, Малайзия, Сингапур, Таиланд ва Филиппиннинг миллий ҳисоблар ташкилотлари вакиллари билан 1977 йил Тайландда бўлиб ўтган мажлисда ташкил этилди.
Бу ташкилотни бунёд қилиш асосида, минтақани ривожлантиришда Тинч океани хавзаси мамлакатлари иқтисодий хамкорлигига аъзо мамлакатларда бухгалтерлар янада самарали ёрдам кўрсатишлари мумкинлиги ҳамда иқтисо-дий ривожлантиришда бухгалтерларнинг билими ва касбий хизмати ниҳоятда муҳим омил ҳисобланишини тан олиш ётади.
Тинч океани хавзаси мамлакатлари иқтисодий хамкорлигига аъзо мамлакат-ларда бухгалтерлар Федерацияси, беш мамлакатда фойдаланилган ҳисоб тамойиллари ва ҳисобот усуллари таҳлилини ўтказди ҳамда қуйидаги соҳаларда умумий хусусиятлар борлигини аниқлади:

  • асосий бухгалтерия тамойиллари;

  • бухгалтерия ҳисоботини чоп қилиш ҳақидаги низом;

  • фойда ва зарар ҳисоби;

  • фойдадан солиқ ҳисоби;

  • фавқулодда моддалар ҳисоби;

  • ҳисоб усулларидаги ўзгаришни ҳисоботда акс эттириш.

Федерация ҳисоб тамойиллари ва стандартлари унификациялаш ҳужжатини қабул қилди ва унга мувофиқ иштирокчи–мамлакатларда ҳисобни стандартлаш бўйича ишларни амалга оширмоқда.
Америкааро бухгалтерлар ташкилоти 1949 йилда Сан-Хуанада (Пуэрто-Рило) ташкил этилди, йигирма битта мамлакатдан бухгалтерия ҳисоби бўйича йигирма еттита касбий ташкилотлар унга аъзо ҳисобланади.
Америкааро бухгалтерлар ташкилоти расмий журналида, дунё миқёсидаги ҳисоб амалиётида сезиларли фарқ борлиги, натижада мамлакат ташқарисида молиявий ҳисоботнинг фойдалилиги пасайиши қайд этилганлиги билдирилган.
Бухгалтерия ҳисоботлари қуйидагича фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни ўз ичига олишлари керак:

  • бошқариш самарадорлиги таҳлили;

  • солиқ ёки ва бошқа мақсадларга солиқ ва ижтимоий сиёсатни аниқлаш;

  • статистика учун ахборотлар манбаининг бири сифатида;

  • фойдани қонунан тақсимланишини аниқлаш;

  • молиявий ва тижорат кредитларни олиш учун талабномаларни асослаб бериш;

- баҳо ва ставкалар, шунингдек кредит, иқтисодий ва молиявий ҳолатни аниқлаш;
- капитал омонатчиларининг ахбороти.
Америкааро бухгалтерлар ташкилотининг асосий ҳаракати Лотин Америкаси мамлакатлари ҳисоб амалиёти унификация қилишга (ягона тизимга келтириш) йўналтирилган.
Осиё ва тинч океани мамлакатлари бухгалтерларининг конфедерацияси (ОТМБК) 1976 йилда ташкил этилиб, минтақанинг ўн саккиз мамлакатидан йигирма саккизта бухгалтерия ташкилотларини бирлаштиради.
Осиё ва тинч океани мамлакатлари бухгалтерлари конфедерациясининг асосий мақсади, унификацияланган (ягона тизимга келтирилган) стандартлар асосида барча мамлакат минтақалари учун умумий бухгалтер мажбуриятларини аниқлаш ҳисобланади.
Молиявий ҳисоб бўйича экспертларнинг Европа иттифоқи (МХЭЕИ) 1951 йилда ташкил этилди. Бу ташкилотга бухгалтерия ҳисоби бўйича ўн саккиз мамлакатнинг йигирма саккиз ташкилоти аъзо ҳисобланади.
Молиявий ҳисоб бўйича экспертларнинг Европа иттифоқи низоми қуйидаги мақсадларни кўзда тутади:
- Европада ҳисоб стандартлари ва аудит ўтказишни мувофиқлаштириш ва мукаммаллаштириш;
- бу муаммоларни ҳал этишда бухгалтерия ходимларининг доимий ишти-рокини таъминлаш.
Уларни ҳал этиш учун қуйидаги олттита комитет ташкил этилди:

  • бухгалтерия тафтиши бўйича кенгаш;

  • техник комитет;

  • профессионал этика масалалари бўйича комитет;

  • ходимлар тайёрлаш масалалари бўйича комитет;

- саккиз тилда бир минг тўрт юз ҳисоб луғотлари бўйича маълумотнома чоп этган, бухгалтерия лексикографияси бўйича комитет;
- иттифоқнинг бухгалтерия журнали таҳририяти.
Бу комитетлар аъзо мамлакатларнинг бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва тафтиш бўйича меъёрий ҳужжатларни чоп этади.
Халқаро касаба уюшмалари доимо миллий ва халқаро корпорациялар фаолияти ҳақида солиштирма маълумотларни олиш заруратига урғу беради.
Эркин касаба уюшмаларининг халқаро конфедерацияси (ЭКУХБ), бутун дунё меҳнат конфедерацияси (БМК) ва касаба уюшмаларинг Европа конфе-дерацияси (КУЕК) 1977 йилда чоп этилган корхона ва компанияларда ҳисоб ва маълумотларни нашр қилиш бўйича касаба уюшмалари талаби ҳужжатларга мувофиқ улар қуйидаги иқтисодий кўрсаткичларни акс эттириш учун ҳисоб ва ҳисобот тартибга солишни тавсия этдилар:

  • корхонанинг умумий иқтисодий ривожлвниши;

  • ишлаб чиқариш омиллари ва тоза маҳсулот;

  • рентабеллик;

  • капитал қўйилма ва уларни молиялаш йўллари ;

  • самарадорлик ва соф маҳсулотни тақсимлаш;

  • гуруҳнинг иқтисодий ҳамжиҳатлиги тамойиллари;

  • гуруҳнинг молиявий ҳолати;

  • нақд пул воситаси ҳаракати тўғрисида ҳисобот;

  • тафтиш ўтказиш.

Ҳисобот тузишга муҳим талаблар, эркин касаба уюшмалари халқаро конфедерацияси томонидан тайёрланган ва чоп этилган халқаро ташкилотлар ҳақидаги харитада кўрсатилган. Харитада ижтимоий-иқтисодий кўрсаткич-ларнинг муайян тизимини тақдим этишни таклиф этадиган мамлакатлараро бухгалтерия ҳисобининг халқаро шакллари ва кўрсаткичлари билан бир қаторда, мамлакатлараро корхоналар молиявий ҳисоботининг намунавий шакли келтирилган:

  • корхона ривожланиши;

  • ишлаб чиқариш фаолиятининг бутун дунё тузилмаси;

  • фойда;

  • ўз-ўзини молиялаш ялпи маржа;

  • капитал қўйилмалар харажатлари ва лойиҳалари;

  • кредитлар;

  • бошқа фирмаларда иштирок этиш;

  • соликлар;

  • бандлик;

  • иш хақи;

  • акцияларга мулкчилик.

Шуни алохида таъкидлаш зарурки, халқаро ҳисоб ва ҳисоботларни ташкил этишда касаба уюшмаларининг таъсири сўнгги пайтларда ошмоқда.
Шу билан бир вақтда ҳисоб ва ҳисоботни мукаммаллаштиришда мамлакат-лараро ташкилотлар уюшмаларининг аҳамияти ва роли доимий кучайтирил-моқда ҳамда кенгайтирилмоқда, ҳозиргача бир неча бор ҳисоб ва ҳисоботнинг жаҳон тизимини яратиш ҳақидаги масала қўйилмоқда.
Афсуски, Шарқий Европа мамлакатлари юқорида кўрсатилган мамлакат-лараро профессионал ва касаба уюшмаларининг ҳеч бирига кирмаслиги миллатлараро ташкилотлар билан ҳисобни ташкил қилишни тўлиқ таққослай олмасликка олиб келишини таъкидлашга тўғри келади.



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish