Компьютер техникаси ва электрон телекоммунакацияларнинг тез ривожланиши, юқори тезликка ва тежамкорликка эга транспортнинг пайдо бўлиши барча қитъалар ва давлатларни бир-бирига яқинлаштирди, халқаро айирбошлашнинг кескин ўсиши учун керакли шарт-шароитларни яратди. Мамлакатдан мамлакатга кўчаѐтган товарлар ва хизматлар, капитал ва ишчи кучи оқимлари, глобал компаниялар ва ахборот тизимлари, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар ва корпорациялар фаолияти глобал иқтисодиѐтни ташкил этадики, унга барча миллий хўжаликлар у ѐки бу даражада қўшилади. Глобал иқтисодиѐтдаги ҳар қандай узилишлар хавф- хатарларни олиб келади. - Компьютер техникаси ва электрон телекоммунакацияларнинг тез ривожланиши, юқори тезликка ва тежамкорликка эга транспортнинг пайдо бўлиши барча қитъалар ва давлатларни бир-бирига яқинлаштирди, халқаро айирбошлашнинг кескин ўсиши учун керакли шарт-шароитларни яратди. Мамлакатдан мамлакатга кўчаѐтган товарлар ва хизматлар, капитал ва ишчи кучи оқимлари, глобал компаниялар ва ахборот тизимлари, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар ва корпорациялар фаолияти глобал иқтисодиѐтни ташкил этадики, унга барча миллий хўжаликлар у ѐки бу даражада қўшилади. Глобал иқтисодиѐтдаги ҳар қандай узилишлар хавф- хатарларни олиб келади.
Иқтисодий глобаллашувнинг эришилган даражаси кўпгина башоратлардан ўтиб кетди. Юқорида келтирилган жаҳон товарлар ва хизматлар экспорти ва жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўртасидаги ўзаро нисбат глобал ўзаро боғлиқликнинг ҳақиқий кўламларини камайтиради. Чунки жаҳон ЯИМнинг 60% и хизматларга тўғри келади, уларнинг кўп қисми эса (таълим, тиббий хизмат кўрсатиш, давлат бошқаруви, улгуржи ва чакана савдо) халқаро савдонинг предмети ҳисобланмайди. Бу савдо қилинмайдиган (nontradable) деб аталувчи, яъни халқаро савдода иштирок этмайдиган хизматлардир. Жаҳон савдосида иштирок этмайдиган хизматлар чиқариб ташланган жаҳон ЯИМда товарлар экспортининг улуши умумий жаҳон ЯИМ ҳажмида товарлар экспортининг улушига нисбатан анча кўп (айрим ҳисобларга кўра, деярли 50%). - Иқтисодий глобаллашувнинг эришилган даражаси кўпгина башоратлардан ўтиб кетди. Юқорида келтирилган жаҳон товарлар ва хизматлар экспорти ва жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўртасидаги ўзаро нисбат глобал ўзаро боғлиқликнинг ҳақиқий кўламларини камайтиради. Чунки жаҳон ЯИМнинг 60% и хизматларга тўғри келади, уларнинг кўп қисми эса (таълим, тиббий хизмат кўрсатиш, давлат бошқаруви, улгуржи ва чакана савдо) халқаро савдонинг предмети ҳисобланмайди. Бу савдо қилинмайдиган (nontradable) деб аталувчи, яъни халқаро савдода иштирок этмайдиган хизматлардир. Жаҳон савдосида иштирок этмайдиган хизматлар чиқариб ташланган жаҳон ЯИМда товарлар экспортининг улуши умумий жаҳон ЯИМ ҳажмида товарлар экспортининг улушига нисбатан анча кўп (айрим ҳисобларга кўра, деярли 50%).
Do'stlaringiz bilan baham: |