1-мавзу. Туризм логистикасининг мохияти ва мазмуни туризм логистикасининг назарий асослари Логистикасининг интеграциялашган тузилмаси


Туристик оқим туризм логистикасининг асосий объекти сифатида



Download 1,79 Mb.
bet4/6
Sana09.06.2022
Hajmi1,79 Mb.
#649336
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу

3.Туристик оқим туризм логистикасининг асосий объекти сифатида
Логистика фан ва фуқаролик соҳасидаги бизнеснинг қуроли сифатида 1950-йилларнинг бошларида, аввалло, АҚШда шакллана бошлаган. Унинг эволютсияси саноати ривожланган мамлакатлардаги бозор муносабатларининг тарихи ва эволютсияси билан яқиндан боғлиқдир, бунинг устига «логистика» атамасининг ўзи фақат 1970-йилларнинг охирида бизнесга кириб келган ва жаҳонда ҳамма ерда қўлланила бошлаган. Логистика ривожланаётган фандир.
Унинг тушуниш аппарати ва терминологиясига тегишли кўпгина масалалар янги мазмун билан тўлган ҳолда доимо аниқланади ва ўзгаради. Логистика моддий оқимларни бошқаришни кўриб чиқади, яъни хомашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларнинг айланиши, уларни етказиб берувчилардан ишлаб чиқарувчи корхоналар ва якуний истеъмолчиларга уларнинг талабларига мувофиқ етказиб берилиши жараёнлари билан боғлиқ масалаларнинг бутун мажмуасини қамраб олади.
ХХ асрда логистика ривожланишининг тарихий босқичларини ажратишга бир неча ёндашишлар мавжуд.
Биринчи ёндашиш. Баъзи бир олимлар логистика ривожланишининг тўртта даврини ажратадилар.
1. «Фрагментлаштириш» даври (1920-1950) логистик консепсия ҳамда моддий оқимларни бошқариш ва умумий ҳаражатларни пасайтириш қуроллари вужудга келишининг шарт-шароитлари шаклланиши билан таърифланади. Аммо логистика тамойиллари тўлиқ даражада талаб қилинмай, фақат баъзи бир ташкил қилувчи, масалан ишлаб чиқариш, ташиш ёки омборга жойлаштиришдаги ҳаражатларни пасайтиришга имкон берувчи айрим логистик вазифалар қўлланилган.
2. Маркетингнинг таркибий қисми сифатида жисмоний тақсимлаш консепсиясининг вужудга келиш даври (1950-1970), логистиканинг назарияси ва амалиёти шаклланиши, ишлаб чиқариш ва тақсимлашда ҳаражатларни пасайтиришнинг янги йўлларини қидириш, ахборот технологияларининг ривожланиши билан таърифланади.
Маркетинг фалсафаси хорижда кенг тарқалган. Шу билан бир вақтда, аввалло ҳаражатларни пасайтириш нуқтаи назаридан дистрибютсиялаш (жисмоний тақсимлаш)ни яхшилаш имкониятларини энди назарга илмаслик мумкин эмаслиги тушунила бошланди.

3. Ривожланиш даври (1970-1980) бизнес-логистика консепсияси асосида ишлаб чиқариш ва дистрибютсиялаш (тақсимлаш)да ҳаражатларни камайтиришнинг янги йўлларини қидириш ҳамда логистик тизимларни кенг ёйиш ва саноат логистикаси тамойиллари ва сифатни умумий бошқаришнинг фалсафасини қўллаш билан таърифланади.


Аммо фойдани оширишдан манфаатдор фирмаларнинг кўпчилиги учун ҳаражатларни назорат қилиш ва камайтиришга логистик ёндашиш ҳали аниқ бўлмаган. Логистик мувофиқлаштиришни татбиқ қилишга ҳаракатларни кўпгина йирик фирмаларда менежментнинг ўртача юқори бўғинининг қаршилигига дуч келган. Узоқ вақт давомида анъанавий вазифаларни (масалан, харид қилиш, ташиш, юкларни қайта ишлаш) бажаришга одатланган менежерлар кўпинча умумий ҳаражатларни пасайтириш консепсияси асосида моддий оқимларни тўғри бошқаришни амалга ошириш учун зарур ташкилий ўзгаришларни татбиқ этишга тўсқинлик қилганлар. Ўша вақтда мавжуд бўлган логистик ҳаражатларни ташкил қилувчиларни ажратиш ва назорат қилиш ва фирмалар логистик оператсияларининг молиявий натижаларини баҳолаш учун мослашмаган бухгалтерия ҳисоби тизими қўшимча қийинчиликларни яратган.

4. Интегратсиялаш даври (1980-1990) фирманинг логистик хизматлари ва унинг логистик шерикларини тўлиқ логистик тармоққа (харид қилиш - ишлаб чиқариш - дистрибютсиялаш ва сотишга) бирлашиши ҳамда моддий бирга бўлувчи оқимларни бошқариш, халқаро логистик тизимларнинг ташкил қилиниши билан таърифланади.


Кўриб чиқилаётган даврда жаҳон иқтисодиётида муҳим ўзгаришлар содир бўлган, улар логистик «парвоз»нинг феноменини изоҳлайди. Уларнинг асосийлари қуйидагилар: ахборот технологияларида инқилоб ва шахсий компютерларни татбиқ этилиши; иқтисодиёт инфратузилмасини давлат томонидан тартибга солинишидаги ўзгаришлар, сифатни умумий бошқариш фалсафасини ҳамма жойда тарқатиш; шериклик ва стратегик иттифоқларнинг ўсиши; бизнесни ташкил қилишдаги таркибий ўзгаришлар.
Кўпгина хорижий ва мамлакатимиз олимлари логистиканинг ривожланиши босқичларини кўриб чиқишга бошқача ёндашувга амал қиладилар, моддий маҳсулотлар товар ҳаракатлари тизимлари ривожланишининг уч босқичга ажратадилар:
1) логистикагача давр (50-йилларгача), бунда моддий тақсимланишни бошқариш фрагментли характерга эга бўлган, фирмаларнинг ҳар хил бўлинмалари ҳаракатларини мувофиқлаштириш эса етарлича бўлмаган;
2) классик логистика даври (60-йилларнинг боши - 70-йилларнинг охири) фирмаларда ташишларнинг мувофиқроқ шаклларини ташкил қилиш ўрнига логистик тизимларнинг яратилиши; фирмалар томонидан товар ҳаракатланиши жараёнини мажмуавий ёндашиш, товар ҳаракатланиши вазифаларини битимга келишлар билан интегратсиялаш асосида бошқарилиши билан таърифланади;

3) энг янги логистика ёки иккинчи авлод логистикаси даври (80-йилларнинг боши), унинг учун логистика консепсиясида битимга келишларни таъсир қилиш соҳаларининг кенгайиши, бутун корхона асосидаги логистика тизимларининг ривожланишига умумий мақсад бутун фирма ишининг кўпроқ самарадорлигига эришишдан келиб чиққан ҳолда мажмуавий ёндашишнинг устуворлиги хосдир. 80-йилларнинг ўрталарида мажмуавий ёндашиш «умумий жавобгарлик» консепсияси кўринишида янги ривожланиш олган; бу ёндашишнинг ўзига хослиги логистик тизимни иқтисодий соҳа ва ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жиҳатларнинг ҳисобида ташқарига чиқишидан иборат бўлган, фойдалар ва ҳаражатларнинг кўпроқ нисбати эса мувофиқлик мезони бўлган.


Туристик бозорнинг сиғими туристик объект (ресурс) сиғими ва тегишли инфратузилманинг ривожланиш даражаси билан белгиланади.
Туризм истеъмолининг хослиги шундаки, истеъмолчига ҳеч қандай товар етказиб берилмайди ва истеъмолчи (турист) маҳсулотни ишлаб чиқариш жойига, уни истеъмол қилиш учун келади (яъни туристик ресурсга (объектга), истеъмол қилиш туризмда жумлалар тузишнинг асоси ҳисобланади).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish