1-мавзу. Туризм логистикасининг мохияти ва мазмуни туризм логистикасининг назарий асослари Логистикасининг интеграциялашган тузилмаси


Логистикасининг интеграциялашган тузилмаси



Download 1,79 Mb.
bet3/6
Sana09.06.2022
Hajmi1,79 Mb.
#649336
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу

2.Логистикасининг интеграциялашган тузилмаси

ХХ аср охирида логистика фанига харид қилиш (таъминлаш), ишлаб чиқариш, сотиш (тақсимлаш), транспорт, ахборот логистикасини олувчи фанга айланган. Инсон фаолиятининг санаб ўтилган соҳалари етарлича ўрганилган ва тегишли адабиётларда баён қилинган. Логистик ёндашишнинг янгилиги эса санаб ўтилганлар ва фаолиятнинг бошқа соҳаларини исталган натижага оқимларни мувофиқ тўғри бошқариш йўли билан вақт ва ресурсларнинг энг кам ҳаражатлари ёрдамида эришиш мақсадида интегратсиялашдан иборатдир. Шундай қилиб, логистика аввалло, истеъмолчиларга, уларнинг сўровларини кўпроқ қаноатлантиришга ҳаракат қилган ҳолда ишлайди.

1992-йил Стокголмда Логистика Европа ассоциацияси Халқаро симпозиумида логистика атамасининг умумқабул қилинган таърифининг ҳали йўқлиги таъкидланган. Бу ривожланишнинг яққол акс эттирилган динамикасига эга янги илмий йўналиш бўлганлиги сабабли ушбу тушунчанинг турли ифодаланишлари таклиф қилинган. Шунинг учун фақат логистикага тегишли таърифлардан баъзи бирларини кўриб чиқамиз:
- Бу истеъмолчи талабларини кўпроқ қаноатлантириш мақсадларида хомашё, ярим фабрикатлар, тайёр маҳсулотлар ва тегишли ахборотларни жамлаш, сақлаш, ишлаб чиқарилган жойдан истеъмол жойига ташиш ва узатишнинг технологик ва тежамкор самарали оператсияларини режалаштириш, амалга ошириш ва назорат қилиш жараёнидир. Санаб ўтилган оператсиялар материаллар ва ахборотларнинг кириш ва чиқиш, ички ва ташқи оқимлари устида ўтказилади (ушбу талқин логистик менежментнинг кенгаши томонидан берилган);

- саноатда логистика ишлаб чиқаришни хомашё ва материаллар билан таъминлаш ва тайёр маҳсулотларни сотишни ташкил қилишдир. (Ишлаб чиқариш ва захираларни бошқариш муаммоларининг Америка жамияти);


- бу ишлаб чиқарувчидан хомашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва тайёр маҳсулотларни жойлаштириш ва ишлаб чиқарувчи фирма орқали истеъмолчиларга ҳаракатланишини бошқаришдир (фирма Гоопере & Лйбранд);
- бу янги илмий йўналиш, ишлаб чиқариш ва энергетика тизимларидаги моддий ва ахборот оқимларининг ҳаракатланишида режалаштириш, бошқариш ва кузатиш ҳақидаги таълим (проф. А.А.Смехов, Россия);
- бу корхонага келиб тушувчи, у ерда ишлаб берувчи ва бу корхонадан чиқиб кетувчи моддий оқим ва тегишли ахборот оқимини режалаштириш, бошқариш ва назорат қилишдир (проф. Г.Павеллек, Германия);

- моддий ва ахборот оқимларини бирламчи манбадан ва якуний истеъмолчигача масофа ва вақтдаги ҳаракатини режалаштириш, ташкил қилиш, бошқариш, назорат қилиш ва тартибга солиш ҳақидаги фан (А.Н.Родников);


- бу аввалло, йирик ишлаб чиқариш - хўжалик (соҳавий, минтақавий, халқ хўжалиги) ташкилотлари, йирик кўламли тадбиркорлик ва тижорат фаолиятидаги белгиланган илғор тафаккур, энг самарали методологиядир («еркин» бозор иқтисодиётига татбиқ этганда) (А.Т.Семенов);
- бу катта тизимларда оқимларни бошқариш ҳақидаги фандир (Б.К.Плоткин);
- бу моддий, товар ва ахборот оқимларини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш тизими йўли билан жамият ишлаб чиқариш кучлари ўзаро самарали ҳамкорлигининг илмий қуролидир (Н.В.Афанасева);

- бу амалий фан, унинг предмети тизими иқтисодий ёндашиш асосида иқтисодий обектларни бошқаришни мувофиқлаштириш методологиясидан иборатдир. (К.В.Инютина);


- кенг маънода логистика - белгиланган микро, мезо, макроиқтисодий тизимда унинг олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун моддий оқимлар, хизмат оқимлари ва улар билан боғлиқ ахборот ва молиявий оқимларни бошқариш ва мувофиқлаштириш ҳақидаги фан (В.И.Сергеев). В.И.Сергеев логистикани тор маънода тадбиркор нуқтаи назаридан амалий йўналтирилган механизм сифатида кўриб чиқади: бу моддий ва сервис оқимлари ҳамда улар билан бирга бўлувчи ахборотлар ва молиявий маблағлар оқимларини самарали (якуний истеъмолчиларнинг маҳсулот ва хизматлар сифатига талабларини қаноатлантиришга умумий ҳаражатларни пасайтириш нуқтаи назаридан) бошқариш ҳисобига бизнесни ташкил қилишнинг стратегик, тактик, оператив мақсадларига эришишга ёрдам берувчи менежментнинг интеграл қуролидир;
- бозор иқтисодиёти тизимида моддий, молиявий, меҳнат, ҳуқуқий ва ахборот оқимлари мажмуасининг ҳаракатланиш жараёнини режалаштириш, ташкил қилиш ва вазифавий бошқариш ва назорат қилишнинг назарияси ва амалий фаолияти (О.А.Новиков ва С.Уваров);

- моддий ресурслар, товарларни назорат қилиш, ташқарисидан хомашё ва материаллар харид қилиниши, уларни ишлаб чиқаришдан ўтишидан бошлаб, то тайёр маҳсулотларни истеъмолчиларгача етказиб беришгача ҳаракатланишини мувофиқ, фойда олиш нуқтаи назаридан жадаллаштириш мақсадида ҳар бир корхона учун ишлаб чиқилган тизимдир («Дандас» - энг йирик - немис, транспорт - фойдаланиш фирмаларидан бири). Таъкидлаб ўтилган фарқларга қарамай, логистиканинг санаб ўтилган тушунчалари ягона умумий элемент - ратсионаллик ва умумий мақсадга эга.


Шундай қилиб, логистикани хомашё ва материалларни ишлаб чиқариш корхонасига етказиш, хомашё, материаллар ва ярим фабрикатларни завод ичида қайта ишлаб чиқиш, тайёр маҳсулотни истеъмолчига, унинг манфаатлари ва талабларига мувофиқ етказиш ҳамда тегишли ахборотларни узатиш, сақлаш ва ишлаб чиқиш жараёнида амалга ошириладиган ташиш, омборга жойлаштириш ва бошқа моддий ва номоддий оператсияларни режалаштириш, назорат қилиш ва бошқариш ҳақидаги фан сифатида кўриб чиқиш мумкин (Родников А.Н. Терминологический словар. 2000).
Логистика иқтисодий фаолиятнинг таъминот, ишлаб чиқариш, сотиш, транспорт логистикаси каби соҳаларини бирлаштиради.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish