1-мавзу: “Типология ҳақида умумий маълумот”


§ 4. Гапни тасниф этиш тамойиллари



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/33
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#162895
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
tillarni tipologik organish

§ 4. Гапни тасниф этиш тамойиллари 
Гап типологиясининг асосий муаммоларидан бири гапни тасниф этиш 
муаммоси ва тасниф тамойилларини аниқлашдир. 
Гап таснифининг турли аспектлари мазкур таснифнинг турлича 
ўлчамлари ва схемаларини аниқлашга ёрдам беради. Тасниф тамойиллари 5 та: 
1) тарихийлик тамойили; 
2) гап таркибидаги предикатив конструкцияларнинг миқдор таркибига 
кўра тасниф (содда ва қўшма гаплар); 
3) семантик тамойил (ифода мақсадига кўра: тасдиқ ва инкор дарак 
гаплар; тасдиқ ва инкор сўроқ гаплар; тасдиқ ва инкор ундов гаплар); 
4) морфологик тамойил (кесимнинг ифода типига кўра: а) феъл кесимли; 
б) от кесимли гаплар); 


 60 
5) гап таркибидаги конструктив қисмларнинг тартибига кўра. 
Бу тасниф тамойилларидан асосийлари иккита: а) диахрон ёки 
тарихийлик тамойилидаги тасниф; б) синхрон тамойил асосидаги тасниф.
Тарихийлик тамойили асосидаги таснифда туркий тилларда гап 
конструкциясининг такомиллашиш босқичлари 4 асосий даврга бўлинган. 
Биринчи даврда қўшма ва содда сўз-сигналлар шаклидаги предикатив 
конструкциялар мавжуд бўлган. 
Иккинчи даврда қўшма сўз-сигналлар ва мураккаб детерминатив сўз 
бирикма – конструкциялар асосида содда йиғиқ ва содда ёйиқ гаплар 
ривожланган. 
Учинчи даврда ёйиқ содда гаплар ва қаратқичли сўз бирикмалари асосида 
боғланган ва эргашган қўшма гаплар ривожланган. 
Тўртинчи даврда таркибида равишдош оборотлар, ёйиқ гап бўлаклари ва 
эргаш гаплар бўлган комбинацияли гаплар ривожланган. 
Иккинчи тамойил бўйича гапнинг синхрон таснифи қилинган. Типологик 
тадқиқотларда гап структурасининг асосий типлари аниқланган. Бу таснифда 
семантик структура ҳам ҳисобга олинган. 
Н.А.Баскаков таснифи структур-функционал белгилар асосида бўлиб, 
унда бир томондан, ҳар бир гап структураси предикатив конструкциялар 
таркибига кўра, иккинчи томондан эса, гапнинг асосий ва конструктив 
бўлакларининг состави ва тартиби ҳисобга олинган. 
Предикатив конструкциялар составига кўра туркий тиллардаги барча 
гаплар икки асосий гуруҳга бўлинган: содда гаплар ва қўшма гаплар. 
Содда гаплар ўз навбатида, яна икки подгруппага бўлинади. Биринчи 
подгруппани ёйиқ бўлакларсиз сода гаплар ташкил этади: 1) йиғиқ – тўлиқсиз 
гаплар: а) фақат кесимдан иборат бўлган гаплар; б) фақат эга ва кесимдан 
иборат бўлган гаплар; 2) ёйиқ гаплар: а) оддий ёйиқ гаплар; б) уюшиқ бўлакли 
гаплар; в) ажратилган бўлакли гаплар; г) ундалмали гаплар; д) кириш сўзли 
гаплар. 
Вазифа: мазкур моделларга мисоллар топиш: 
Биринчи подгруппа: 
1)Э — К; 
2) Э— ТК (тўлдирувчили); 
3) Э—ҲК (ҳолли); 
4) Э—ТҲК; 
5) Э—ҲТК; 
Иккинчи подгруппа: 
1) 
Э—К; 
2) 
Э—ТК; 
3) 
Э—ҲК; 
4) 
Э—ТҲК; 
5) 
Э—ҲТК. 
Ёйиқ бўлакли содда гаплар: 
ºЭ1—ºҲ1 ºТ1—ºК1. Вазифа: мисол топинг. 
Уюшиқ бўлакли содда гаплар: 


 61 
Вазифа: мисол топинг. 
II. Қўшма гапларнинг асосий типлари ва уларнинг таснифи. 
I. Боғланган алоқа типлари (паратаксис). 
1. Аналитик тип. 
1) боғловчисиз боғланган алоқа: 
а) аморф бўлиниш; 
б) равишдошли бўлиниш. 
2) боғловчили боғланган алоқа: 
а) бириктирувчи боғловчилар воситасида қисмларга бўлиниш; 
б) зид боғловчилар воситасида қисмларга бўлиниш. 
2. Синтетик тип. 
Уюшиқ бош бўлакли гаплар иштирок этган содда конструкциялар (эгали ёки 
кесимли). 
II. Эргашиш алоқа типлари (гипотаксис). 
1. Аналитик тип. 
1) боғловчисиз эргаш алоқа: 
а) аморф бўлиниш; 
б) равишдош шаклли бўлиниш. 
2) эргаш боғловчили боғланган эргаш алоқа. 
2. Синтетик тип. 
1) масдарли, сифатдошли ва равишдош оборотли содда конструкциялар. 
III. Боғланган ва эргаш алоқанинг аралаш типлари. 
Вазифа: мисоллар топиш. 
(Манба: Баскаков Н.А. Историко-типологическая характеристика структуры 
тюркских языков. Словосочетание и предложение. М., “Наука”, 1975. 
– 287 с.). 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish