1 мавзу: Тижорат банкларда бухгалтерия ҳисобни ташкил этишнинг асослари


Банк операцияларининг тўркумланиши ва уларнинг мазмуни



Download 24,28 Kb.
bet2/3
Sana10.06.2022
Hajmi24,28 Kb.
#652692
1   2   3
Bog'liq
Маъруза 1.1

1.2. Банк операцияларининг тўркумланиши ва уларнинг мазмуни.

Банкларнинг узига хос хусусиятлари уларнинг фаолиятиги бевосита боғликдир. Ушбу фаолиятнинг натижаси эса банк хизматининг яратилиши ҳисобланади ва уни қўйидагиларга бўлиш мумкин:


1. Тўлов воситасини амалга ошириш.
2.Хизматлар кўрсатиш.
Бозор хужалигида олди-сотди операцияларини амалга ошириш учун умумий тўлов воситаси сифатида пул зарур бўлади. Чунки усиз товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида бўладиган алмашинув амалга оширилмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам Марказий банк муомала ва моддий бойликларни сотиб олиш ва уларни истеъмол ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксиз давом этишини таъминлаш учун зарур булган пул массасини чиқариши зарур.
Банк махсулотининг таркибий қисми ҳисобланган хар хил хизматлар кўрсатишни қыйидагича тўркумлаш мумкин :
Тўркумлаш критерияси
Кўрсатилган хизматларнинг типлари
1. Банк фаолиятининг узига хос хусусиятларига қараб:
1. Ўз фаолиятига мос хизматлар.
2. Ўз фаолиятига мос бўлмаган хизматлар
2. Хизматларни олувчи субъектларга қараб:
1. Хукукий шахслар
2. Жисмоний шахслар
3.Банк ресурсларини шаклланиши ва жойлашиш усулига қараб:
1. Актив операциялар
2. Пассив операциялар
4.Кўрсатилган хизмат учун тўланишига қараб:
1. Пулли хизмат.
2. Бепул хизмат
5 Моддий неъматларнинг харакатига боғликлигига қараб:
1. Моддий неъматларнинг харакатига боғлик бўлган хизматлар.
2. Соф хизматлар.
Юкоридаги схемада кўриниб турибдики, банк кўрсатган хизматларни энг аввало уз фаолиятига мос хизматлар ва уз фаолиятига мос бўлмаган хизматларга бўлинади.
Уз фаолиятига мос хизматлар банк фаолиятининг узига хос хусусиятларидан келиб чиқиб кўрсатиладиган хизматларни тушунилади.
Уз фаолиятига мос хизматларга банк бажарадиган 3 та операцияни киритиш мумкин:
1. Депозитлар бўйича операциялар.
2. Кредит операциялари.
3. Ҳисоб-китоб операциялари.
1. Депозит операциялари банк клиентларининг омонатларини жойлаштириш билан боғлик. Тарихдан маълумки кишилар ўз маблагларини хар хил талон-тарожлардан асраш максадида банкларга қўйишган. Кейинчалик эса пул маблагларининг қадрсизланишининг олдини олиш учун банкларга қўйишган бўлса, хозирги пайтда эса даромад олиш учун банкка қўйишади. Улар бунинг учун ссуда фоизларини оладилар.
2.Кредит муомалалари банкнинг асосий муомаласи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам банкни кредит муассасаси деб аталади. Банк ўз даромадларининг асосий қисмини кредит бериш эвазига олади. Аммо хозир иқтисодиёт баркарор бўлмаганлиги учун банклар кўпрок даромад келтирадиган ва унчалик хавфли бўлмаган муомалалар билан шугулланишни афзал кўришади. (Масалан, валюта операциялар)
3. Ҳисоб-китоб муомалалари накд пул билан ва накд пулсиз шаклларда амалга оширилади. Клиентларнинг топширигига мувофик банк уларга хар хил счетлар очиши мумкин ва улар оркали олди-сотди ва тўлов муомалаларини амалга оширади. Ҳисоб-китобларда банк воситачи вазифасини бажаради.
Юкорида кўрсатилган учта хизмат турини баъзан традицион банк операцияси деб ҳам аташади ва учаласини бир вактда бажармаган банкни, банк деб аташ мумкин эмас. Чунки учта хизмат турининг бирини бошқа кредит муассасалари ҳам бажариши мумкин. Масалан, почта (пулни утказиш мумкин), хар кандай ташкилот буш пул маблаглари эвазига кредит бериши мумкин, хар хил фондлар омонатларини олиш эвазига фоиз тўлаш мумкин.
Банклар кўрсатадиган депозит, кредит ва ҳисоб-китоб муомалаларидан ташкари банклар касса муомалаларини ҳам амалга оширади. Аммо хозирги қонунчилик хужжатларида бу махсус кўрсатиб утилмайди.
Ўз фаолиятига мос бўлмаган ёки нотрадицион хизмат турларига кўшимча операциялар киради. Уларнинг таркибига қўйидаги муомалаларни киритиш мумкин: Валюта, қимматли қоғозлар, олтин, қимматбахо металлар ва қўйилмалар бўйича ошириладиган муомалалар.
Банк хизматларидан хукукий ва жисмоний шахсларнинг барчаси бирдай фойдаланиш хукукига эга. Аммо Республикамиз банкларининг жисмоний шахсларга кўрсатаётган хизматларининг хажми сезиларли эмас. Шунинг учун ҳам келгусида уларнинг турлари ва микдорини кўрсатиш зарур.
Маълумки, банклар бўш пул маблагларини йигади ва уларни буюртмачилар ўртасида кайтариш шарти билан таксимлайди. Банк кўрсатадиган хизматлар актив ва пассив шаклларда амалга оширилиши мумкин.

Download 24,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish