1 мавзу: Тижорат банкларда бухгалтерия ҳисобни ташкил этишнинг асослари



Download 24,28 Kb.
bet1/3
Sana10.06.2022
Hajmi24,28 Kb.
#652692
  1   2   3
Bog'liq
Маъруза 1.1


1-1. мавзу: Тижорат банкларда бухгалтерия ҳисобни ташкил этишнинг асослари

1.1.Тижорат банкларда бухгалтерия ҳисобининг узига хос хусусиятлари ва унинг олдига қўйилган асосий вазифалар.
1.2.Тижорат банк операцияларининг тўркумланиши ва уларнинг мазмуни.

1.1. Тижорат банкларда бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг олдига қўйилган асосий вазифалар

Банкларда бухгалтерия ҳисобини тўғри юритиш мухим аҳамиятга эга. Чунки у банкларнинг уз функцияларини тўғри бажаришини таъминлайди. Бунинг учун эса бухгалтериядан маълум даражада билимлар, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг асосий тамойиллари ва услубий асослари тўғрисида малъум даражада тушунчага эга бўлишни жалб этади.


Банкларда бухгалтерия ҳисобини ўрганаётган талабалар энг аввало унинг корхоналар, бюджет ва бошқа кредит муассасаларидан юритиладиган бухгалтерия ҳисобидан туб фаркларини тушунишлари зарур.
Банкларда бухгалтерия ҳисоби энг аввало узининг оперативлиги билан ажралиб туради. Чунки соат 16 гача операцион кун мобайнида амалга ошириладиган операциялар уша куниёк клиентларнинг аналитик ҳисобидаги шахсий счетларда акс эттирилади ва кундалик баланс оркали умумлаштириш усули билан назорат килинади. Бу пул маблагларининг сакланиши, кундалик пул обороти ва ҳисоб-китоб кредит муносабатларининг холати, касса режасининг бажарилишини назорат қилиш имкониятини бериш билан биргаликда пул муомаласи ва кредит ресурсларининг оборотини тартибга солишни таъминлайди.
Банкларда бухгалтерия ҳисобининг объектлари бўлиб қўйидагилар ҳисобланади:
юридик ва жисмоний шахслардан пул хужжатларини қабул қилиш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;
ҳисоб-китоб хужжатларини қабул қилиш;
уз муддатида кайтарилмаган банк кредитларини ҳисобини юритиш;
муддатли Мажбуриятларнинг ҳисоби;
банклараро операциялар бўйича ва филиаллараро оборотлар ҳисоби;
тўрли пунктлардаги тўловчи ва олувчиларнинг маблаглари ҳисоби;
берилган кредитлар ҳисоби.
Шунингдек, бухгалтерия ҳисобининг объекти бўлиб асосий воситалар, номоддий активлар, материаллар, арзон бахоли ва тез эскирузувчи буюмлар, кассадаги пул маблаглари, киммтли қоғозлар, қимматли материаллар, чет эл валюталари ва улар билан амалга ошириладиган операциялар; Бюджет билан бўладиган ҳисоб-китоблар, капитал кўйилмаларни молиялаштириш, банкнинг даромадлари ва харажатлари ва бошқалар.
Бухгалтерия ҳисобининг объектларини ҳисобда акс эттириш ва банк фаолиятининг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотларни олиш учун уларга улчов бирлиги (натура, мехнат ва пул) қўлланилади.
Банкларда бухгалтерия ҳисоби олдига қўйидаги асосий вазифалар қўйилган:
* ҳисоб-китоблардаги маблаглар айланишини тезлаштириш, мижозларга тез ва пухта хизмат кўрсатиш, ҳисоб-китоб, касса, валюта, кредит ҳамда бошқа банк операцияларини тўғри бажариш;
* бажарилган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида ўз вақтида ҳамда аник акс эттирилишига эришиш;
* банкдан чиқаётган хужжатларни тегишлича расмийлаштириш ва бунинг натижасида улардан бу хужжатлар борган жойда фойдаланишини енгиллаштириш, шунингдек, бошқа банкларда ушбу хужжатлар билан операциялар бажарилаётганда ҳамда улар хизмат кўрсатувчи мижозлар ҳисоби юритилаётганда йул қўйилиши мумкин бўлган хатоларнинг, қонунга ғилоф хатти-харакатининг олдини олиш;
* банкдан пул маблаглари, моддий бойликлар, шунингдек, қатъий ҳисобда турадиган бланкалар кам чиқиши, ортикча ҳамда қонунга хилоф равишда сарфланишининг олдини олиш;
* банк мансабдор шахсларининг ўрнатилган тартибга зид равишда банк операцияларини амалга оширилганликларини, қимматликлар ва хужжатларни йукотиб қўйиш ҳамда шу каби бошқа холларда уларнинг жавобгарлигини хужжатлар билан асослаш;
* операцияларни амалга ошириш ва расмийлаштиришни маълумотлар тўплаш оркали қонунийлиги ҳамда тўғрилигини текшириш имкониятини берилиши;
* банкда иш куни тартибига қатъий риоя этилиши;
* замонавий компьютер техникаси воситаларидан кенг кўламда фойдаланиш асосида банк операцияларини амалга ошириш улар ҳисобини юритиш ҳамда ҳисоботлар тузиш учун мехнат ва маблаг сарфини камайтириш.
Республикамизда бухгалтерия ҳисобининг қонуний асоси бўлиб, 1996 йил 30 августда Ўзбекистон Олий мажлиси 10 сесиясида қабул килинган "Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонуни" ҳисобланади. Ушбу қонун бухгалтерия ҳисобининг юритилишини тартибга солувчи қонуний хужжат ҳисобланади ва мулкчилик шаклидан, қайси тармокка тегишлигидан ва катта-кичиқлигидан қатъий назар барча хўжалик субъектлари ва уларнинг филиаллари унда белгиланган тартиб-қоидалар асосида бухгалтерия ҳисобининг ташкил қилиши ва юритишлари зарур бўлади. Ушбу қонунда банкларда бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи барча меъёрий хужжатларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ишлаб чиқариши кўрсатилган, яъни Марказий банк услубий марказ ҳисобланади.
Умуман Республика Марказий банки бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш бўйича қўйидаги ишларни ошириши зарур:
- бухгалтерия ҳисобиниг счетлар режасининг ишлаб чиқади ва уни такомиллаштира боради.
- тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг счетлар режасини қўллаш бўйича йўрикномаларни ишлаб чиқади.
- мулк, пул ва ҳисоб-китоб жараёнларини хужжатлаштириш ва уларнинг кайта ишлашни тартибга солувчи "Низом" ва "Кўрсатма"ларни ишлаб чиқади.
- тижорат банкларида айланишининг тартибини белгилаб беради.
- даврий ва йиллик ҳисобот шаклларини ишлаб чиқади, ушбу ҳисоботларнинг таркибини белгилайди ва уларни тўлдириш бўйича йўрикнома ва методик тафсиянома ишлаб чиқади.


Download 24,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish