1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси



Download 2,03 Mb.
bet73/243
Sana29.03.2022
Hajmi2,03 Mb.
#516527
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   243
Bog'liq
ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ МАЖМУА 2020 ТЕХ таъл

2 бўлим. Бичиш-тикишни ўргатиш услубиёти бўйича умумий масалалар бўлиб, унда тикувчилик услубиёти фанининг мақсад ва вазифалари, тикувчилик тўгараги жараёнида тарбиялаш, тўтарак режалари турлари, уларни тузиш, тўгарак машғулотлари турлари, меҳнатни гашкил этиш шакллари, тикувчилик мутахассислигн тавсифномаси. тўгарак раҳбарларининг машғулотларга тайёрланиши, уни кузатишни таҳлил этиш, ижодий ишлар кўргазмасини ташкил этишни ўрганиш каби мавзулар ўтилади.
3 бўлим. Бичиш-тикиш тўгараги машғулотларини ўтказишни ўргатиш услубиёти бўлиб, тўгарак учун хонанинг моддий базаси, қўл, машина, дазмоллаш ишларини ўргатиш. Аёллар ва болалар кийимлари учун газлама сарфи, уларни лойиҳалаш, бадиий безашни ўргатиш, майда деталларни тайёрлашни, аёллар, қиз ва чақалоқ болалар кийимларини, миллий кийимларни тикишни ва таъмирлашни ўргатиш бўйича назарий билим, кўникма, малакалар шакллантириш назарда тутилган. Бу бўлимда кўрсатилган тикувчилик буюмлари хиллари, ўргатиш тартиблари, уларга ажратилган соатлар миқдори, маҳаллий ва миллий шароитни ҳисобга олиниб, ўзгартирилиши мумкин бу ўзгариш фан бирлашма йиғилишида кўриб чиқилиб, педагогик кенгашда тасдиқланиб қўлланиши мумкин.
Умумтаълим мактабларида тўгарак ишларини ташкил этишда янги ўқув йили учун тўгаракка қабул қилиш ва уни ташкил этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади.
Синфдан ва мактабдан ташқари иш ўқувчиларни касб-корни онгли равишда танлашга, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, моддий ишлаб чиқариш, фан, техника борасида ва шу каби соҳаларда уларда ишга қизиқишни шакллантиришга кўп жиҳатдан ёрдам беради.
Синфдан ташқари машғулотларда олиб борилаётган касбга йўналтириш ишида ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларига қараб бир неча босқични кўрсатиб ўтиш мумкин.
Биринчи босқич (И-ИВ синфларнинг ўқувчилари билан ишлаш) – моддий ишлаб чиқариш соҳасида меҳнатга бўлган ижтимоий қизиқишларни шакллантиради, ўқувчиларда умуман меҳнатга ижобий муносабатда бўлишни, энг муҳими-жисмоний меҳнатга шундай муносабатда бўлишни, ишчи деган номни ҳурмат қилишни, қўлидан келадиган ўз меҳнати билан атрофдаги кишиларга қувонч бағишлашга ва бундан маънавий қониқиш олишга интилишни шакллантиради.
Бу борадаги ишлар олдиндан тузилган режа асосида олиб борилади. Бу режага мувофиқ экскурсия уюштириш ва энг оммалашган касблар тўғрисида қишлоқ мактабларининг ўқувчилари учун жамоа хўжалигида, шаҳар мактабларининг ўқувчилари учун корхоналарда, ота-оналарнинг ишлари ва уларнинг меҳнатда эришган муваффақиятлари ҳақида суҳбатлар ташкил қилиш кўзда тутилади.
Иккинчи босқич (В-ВИИ синфларнинг ўқувчилари билан ишлаш) – Бирон иш қилишга ундайдиган босқич. Маълумки, таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларда билишга бўлган қизиқиш, одатда, касбга бўлган қизиқишдан олдин шаклланади. Шу босиадан Ушбу босқичда касбга йўналтириш соҳасида олиб борилаётган ишда ўқувчиларда иш турларини билишга бўлган қизиқишни уйғотиш муҳимдир. Касбга йўналтиришнинг ана шу босқичида техникага ва меҳнатга оид синфдан ташқари машғулотлар, викториналар, ўйинлар катта рол ўйнаши лозим. Бу босқичда ўқувчиларда ижтимоий мақсадларнинг шаклланиши давом этади, шу билан бирга касбга йўналтириш ҳам бошланади.
Учинчи босқич (асосан ВИИИ-ИХ синфларнинг ўқувчиларини қамраб олади)-бу босқичда ўқувчилар ўз кучларини конкрет меҳнатда текшириб кўрадилар, ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишлари ва майллари янада шаклланади. Ўқувчилар бу босқичда ўз касбий ниятларини бирмунча умумий касблар бўйича амалий кўникма ва малакалар билан мустаҳкамлайдилар. Бу босқич конкрет касбни танлаш, уни ўзлаштириш йўлларини белгилаш билан тугайди.
Дарсдан ташқари вақтда ўқувчиларни касбга йўналтириш иши қуйидаги мақсадларда:
- меҳнатга муҳаббат, меҳнат аҳлига ҳурмат ҳисларини сингдириш, унумли меҳнатга ижтимоий майлларни шакллантириш;
- барқарор касбий қизиқишлар ва майлларни шакллантириш ва ривожлантириш;
- мутахассисликни, касбни танлаш ва уни ўзлаштириш йўлларини танлаш мақсадида ўтказилади.


Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish