Сервис хизмати йўналишида: озиқ-овқат маҳсулотларига бирламчи ишлов бериш усуллари, озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишлаганда фойдаланиладиган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва мосламалардан фойдаланиш тартиби ўргатилади. Газламаларга ишлов беришда қўл ишлари ҳақида маълумот, фойдаланиладиган асбоб ва мосламалар, улардан фойдаланиш тартиби, санитария гигиена ва техника хавфсизлик талабларини ўргатилади. Газламага ишлов бериш технологияси. Меҳнат таълимида материалшунослик бўлимининг мазмуни.
Меҳнат таълими ДТС талабларига асосан барча йўналишларда материалшунослик бўлими ўқитилади. Меҳнат таълими ўқув режасига асосан материалшунослик бўлимида ҳар бир йўналишда фойдаланиладиган материалларнинг таркиби, уларнинг олиниши, уларнинг қўлланилиш соҳаси ва улардан буюм тайёрлашдаги хусусий томонлари, хусусиятлари ўргатилади.
Технология ва дизайн йўналишида: ўқувчилар турли материаллар (ёғоч, мэталл, Қоғоз, шиша, пластмасса ва бошқалар)нинг хусусиятлари тўғрисида бошланғич билимларга эга бўладилар.Метал ва ёғочларнинг турмушда ва халқ ҳўжалигида
Сервис хизмати йўналишида: ўқувчилар газламаларга ишлов бериш технологияси материалшунослик бўлимида газлама турлари, хусусиятлари, уларга ишлов беришни ўрганадилар.
Пазандачилик асослари бўлимида республикада этиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг турлари, навлари, сифатига бўлган талаблари, турли озиқ-овқат маҳсулотларига бирламчи ишлов бериш жараёни, озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳамда таомларнинг инсон ҳаётидаги ўрни, хусусиятлари, кимёвий таркиби ва тўйимлилигини, овқатланиш меёри ва тартиби, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шароити ва муддатларини билан танишадилар
Пазандачилик асослари. Қишлоқ хўжалиги асослари ва бошқалар.
Меҳнат таълими, касб танлашга йўллаш дарсларида янги педагогик
технологияларни қўллаш. Педагогик технологияларнинг пайдо бўлиши ХХ асрнинг иккинчи ярмида жамиятда кечиб ўтган фан-техника революсияси натижалари би-лан боғлиқ. Кишилик жамияти тараққиётининг кейинги 3 – 4 асри мобайнида бир қатор буюк илмий ва техникавий кашфиётларга эришилди. Бу ғалабалар микрокосмос (электроника) ва макрокосмос (коинот) нинг ўзлаштирилишида ўзининг ёрқин ифодасини топди. Фан-техника револю-сиясининг натижалари одамлар онгида ўзликни, жамиятни, атроф-муҳит ва оламни англашда улкан ўзгаришлар содир етди. Бу ўзгаришлар минглаб йиллар мобайнида инсон турмуш тарзининг муҳим қисмларидан бири бўлиб хизмат қилиб келаётган таълим-тарбия тизими анъаналарига нисбатан ҳам ўз муносабатларимизни ўзгартириш лозимлигини тақозо етди. Хусусан:
фан-техника тараққиётининг бетўхтов ривожланиб бориши жараё-нида ахборотлар кескин кўпайди, лэкин уларни ўқувчиларга ўзлаштириш учун вақт чегараланганлигича қолди;
анъанавий таълим-тарбия тизимининг ёзма ва оғзаки сўзларгаги-на таяниб иш тутиши таълим-тарбия жараёнининг ташкилотчисидек ша-рафли касб эгаси бўлмиш ўқитувчи фаолиятини «ахборотли ўқитиш» фаолиятининг механизмига айлантириб қўйди, ўқитувчи ўқув жараёнининг ташкилотчисидан кўра кўпроқ керагидан зиёд билимлар манбаига айла-нишга мажбур бўлиб қолди;
кишилик жамияти анъанавий – назарий ва эмпирик билимларга асосланган тафаккурдан янгича – фойдали натижага эга бўлган, аниқ якунга асосланган техник тафаккурга ўта бошлади ва ҳ.к.
Шундай қилиб, педагогик технологиялар (бу ерда «технология» сўзи юнонча – «течне» – маҳорат, санъат ва «логос» – фан, таълимот сўз-ларидан ташкил топган) жамиятда ва кишилар онгида содир бўлиб ўтаётган ана шундай ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда анъанавий таълим-тарбия тизимига инсоннинг ўз муносабатларини ўзгартириши асосида пайдо бўлди.
Ҳар қандай технологияга хос бўлганидек, педагогик технологияларга кўзланган натижаларга эришишни ва педагогик жараённинг ва педагогик натижаларнинг қайта такрорланувчанлигини кафолатловчи яхлит тизимлилик хосдир. Ана шундай хусусиятларга эга қилиш йўлида амалдаги таълим-тарбия тизимини педагоглар ўртасида қуйидагидек йўналишлар бўйича тубдан ислоҳ етиб чиқиш иши бошланиб кетди:
таълим-тарбия жараёнининг натижаларини мақсадлар шаклида ол-диндан белгилаб қўйиш;
ҳар бир мақсад натижасини қатъий белгилаш;
ўқитувчи ва ўқувчининг педагогик мақсадларини бирма-бир ўзаро мослаштириш;
таълим-тарбия жараёнини юксак савияда аниқ қисмларга ажратиш, ўқувчи фаолиятини алгоритмлаш;
баҳолаш мезонлари ҳақидаги маълумотларни ўқувчиларга олдиндан еткизиб қўйиш;
якуний баҳолаш мақсадлари мажмуасининг таълим-тарбия жараёни ти-зими мақсадлари билан тўлиқ мувофиқ бўлишлигини таъминлаш;
таълим-тарбия жараёнининг оралиқ мақсадлар бўйича бўлакларга бўлинганлигига ва бу мақсадларнинг якуний натижалар билан мувофиқ-лаштирилганлигига эришиш;
оралиқ баҳолашларда ўқувчи эришган натижаларнинг аниқ ва пи-шиқ бўлишлигига эришиш;
таълим-тарбия жараёни босқичларини таҳрирлашда жорий баҳолаш натижалаларидан восита сифатида кенг фойдаланиш;
жараённи таҳрир этишда унинг ўқувчи йўл қўяётган хатоликларга эмас, балки ҳар бир ўқувчига нисбатан уюштирилаётган таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш усулини ўзгартиришга йўналтирилган бўлишли-гига эришиш;
таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш усулини танлаш ва уни ал-маштиравэриш мумкинлиги эришиш;
таълим-тарбия жараёнига интерактив усулларини кенгроқ жалб этиш;
таълим-тарбия жараёни учун ёқимли психологик муҳит яратиш;
педагогик жараённинг пурра ва якунланган бўлишлигига эришиш.
Бунга ўхшаш масалаларни ҳал этишда ХХ асрнинг 70 – 80-йилларида, айниқса, Америка Қўшма Штатларининг педагог-олимлари жуда катта ютуқларга эришишди. Улар ишлаб чиққан ва кенг кўлҳамда синаб кўриш мобайнида амалда ўзини ҳар томонлама оқлаган бир қатор педагогик тех-нологиялар бугунги кунда барча ривожланган мамлакатларга тарқалишга улгурди. Педагогик технология ғояси нуфузли халқаро ташкилот – ЮНЭСКО томонидан тан олиниб, қўллаб-қувватланди. Педагогик технология тарихи, келиб чиқиши назарияси.
Умумлаштириб айтадиган бўлсак, «педагогик технологиялар» ни педагогнинг таҳсил олувчиларга муайян шароитларда ўқитиш воситалари ёрдамида кўрсатган тизимли таъсири натижасида уларда жамият учун за-рур бўлган ва олдиндан белгилаб қўйилган ижтимоий сифатларни жадал тарзда шакллантирувчи жараён деб таърифлаш мумкин.
ЮНЭСКО таърифи (1998 й.): «Педагогик технология – ўз олдига таълим шаклларини мақбуллаштириш вазифасини қўювчи, техник ҳамда шахс ресурслари ва уларнинг ўзаро фаолиятини ҳисобга олган ҳолда таълим бериш ва таҳсил олиш жараёнини яратиш, қўллаш ва белгилашнинг тизимли методидир».
Бир гуруҳ ўзбек педагог олимлари томонидан ижодий ҳамкорликда ишлаб чиқилиб, таклиф этилган таъриф (2008 й.): «Педагогик технология – таълим олувчи шахсига йўналтирилган, демократик ҳамда такрор-ланувчан ўқиш натижаларини кафолатлайдиган таълим жараёнини лойиҳалаш, (моделлаштириш)*, амалга ошириш ва баҳолашнинг тизи-мий методидир».
Шу ўринда ўзбек педагог олимлари томонидан таклиф этилган таъ-рифдаги педагогик технологияларга хос «таълим олувчи шахсига йўнал-тирилган» ва «демократик» сифатлари устида қисқача тўхтаб ўтиш жо-издир.
Шахсга йўналтирилган педагогик технологияларда таҳсил олувчи шахси таълим жараёни марказига қўйилади, унинг ривожланишига ва табиий имкониятларини рўёбга чиқаришга қулай шарт-шароитлар ярати-лади.
Маълумки, Кадрлар тайёрлаш миллий дастуриба кўрсатилганидаек, ўзбекистон Республикаси таълим тизими модели беш таркибий қисмдан иборат: шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш. Бу ерда таълим тизими миллий моделининг асосий таркибий қисми сифатида «шахс» биринчи ўринда туради. Бошқача қилиб айтганда бутун таълим тизими, шу жумладан бутун педагогик жараён ўқитишнинг шахсга йўнал-тирилган технологиялари асосида амалга оширилиши лозим.
Шахсга янгича қараш, анъаналардагидек ўқитувчи шахсининг яккаю ягона субектлигидан фарқли равишда, қуйидагилардан иборат:
· таълим жараёнида шахс обект эмас, субект ҳисобланади;
· ҳар бир таҳсил олувчи қобилият эгаси, кўпчилик эса истеъдод эгаси ҳисобланади;
· юксак етик қадриятлар (олийжаноблик, бағри кенглик, меҳрибон-лик, самимийлик, меҳнатсеварлик, виждонлилик ва бошқалар) шахснинг устувор фазилатлари ҳисобланади.
Шахсга йўналтирилган педагогик технологиялар айрим нозик жиҳат-ларига қараб яна қуйидагидек номлар остида ҳам юритилади: инсонпар-вар-шахспарвар технологиялар (психотерапевтик моҳиятга урғу берилади), ҳамкорлик технологиялари (ўқитувчи ва ўқувчиларнинг теппа-тенг ҳуқуқлар эгалари эканликларига урғу берилади), эркин тарбия тех-нологиялари (ўқувчининг табиий ривожланиши йўлида унга кенгэркин-лик берилади), езотерик технологиялар (бундай технологияларда педагогик жараён Ҳақиқат ҳақида маълумот бериш ёки Ҳақиқат билан муло-қотда бўлиш деб эмас, балки Ҳақиқат ичига ғарқ бўлиш деб тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |