Bog'liq ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ МАЖМУА 2020 ТЕХ таъл
Экскурсияларни ташкил этиш ва ўтказиш методикаси. Экскурсияга тайёрланиш. Бу иш экскурсия обектини танлашдан бошланади. Обектни танлаш экскурсия жараёнида қўйиладиган вазифалар билан белгиланади. Масалан, ўқувчилар касб-ҳунар коллежининг биринчи курсида тикув материалларини қирқиш ишларини бажарадилар (тахта тиладиган корхоналарга экскурсия уюштириб, ўқувчиларни тикув материаллари қирқиш билан таништириш мумкин) ; 2-курсда материалларга ишлов бериш ўрганилгандан сўнг асосий таълимий вазифа ўқувчиларга технологик жараёнларни автоматлаштириш ҳақида тушунча беришдан иборат бўлади (табиийки, бундай пайитда экскурсия учун автомат линия ёки алоҳида автомат машиналар мавжуд обект танланиши керак).
Экскурсия обектларини танлашда қишлоқ жойларида касб таълими ўқитувчисининг имконияти ниҳоятда чекланганини назарда тутиш керак. Бунинг устига баъзан ҳамма экскурсияларни битта корхонанинг ўзида ўтказишга тўғри келади. Бундай ҳолларда касб таълими ўқитувчиси экскурсиялар мазмунан такрорланмаслиги ва уларга ўқувчиларнинг қизиқиши сусаймаслиги учун олдиндан устахоналарда таълим беришнинг бутун даври учун ўтказиладиган экскурсияларнинг режасини тузиб олади.
Ўқитувчи экскурсия учун обект танлагач корхона раҳбарлари билан келишиб олади ва экскурсияни кам ўтказиши масаласини ҳал қилади. Экскурсияни ўқитувчининг ўзи ўтказса, энг кўп таълимий самарага эришилади. Чунки ўқитувчи мана шу тадбирнинг таълмий вазифаларини, ўқувчиларнинг тайёрлиги ва фан асосларига доир билимларини яққол тасаввур этади. Буларнинг хаммаси унга ишни аниқ олиб бориш, ўқувчиларнинг диққат – эътиборини улар учун энг муҳим ҳисобланган асосий нарсаларга қаратиш имконини беради. Афсуски, ҳар бир касб таълими ўқитувчиси ҳозирги саноат корхоналарида ўтказиладиган экскурсияларни бошқаришга тайёрланган, деб бўлмайди. Ана шундай ҳолларда экскурсияни корхонанинг ходими ўтказиб, ўқитувчи унга аввал экскурсиянинг вазифаларини тушунтиради.
Касб таълими ўқитувчиси екскурсовод билан биргаликда экскурсиянинг маршрутини ва ўқувчиларга кўрсатиладиган обектни белгилайди. Бунда ўқувчилар учун хавфсизлик масалаларига катта эътибор берилади. Ўқитувчи екскурсовод билан биргаликда ўқувчиларнинг корхона территориясидаги ҳаракати хавфсизлигини қандай таъминлаш уларни сехга қандай жойлаштириш кераклиги ҳақида фикрлашади.
Ўқитувчи экскурсия вақтида ўқувчиларнинг активлигини ошириш учун уларга индивидуал топшириқлар беради. Бу топшириқлар турли характерда бўлиши, масалан: муайян деталга ишлов бериш тартибини ёзишдан(маршрутли технологик карта тузишдан), қатор операциялар бўйича детал загатовкасининг ескизини тайёрлашдан, қўл меҳнати билан машинада ишлашнинг унумдорлигини таққослашдан иборат бўлиши мумкин.