Буюмларни таъмирлаш бўлими: Турли чокидан сўкилган буюмларни таъмирлаш. Кийимларни сақлаш ва тузатиш усуллари. Истеъмолдан чиққан буюм ўлчамига қараб, болалар кийимининг андозасини тайёрлаш ва тикиш.
Қишлоқ хўжалиги йўналиши
қишлоқ хўжалиги асослари бўлими: ўқувчилар қишлоқ хўжалиги соҳалари; деҳқончилик ва чорвачиликни ривожлантириш истиқболлари; агрономия асослари, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва мелиорация асослари; фермерлик ва мулкдорликнинг бошқа турлари; қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик; маҳсулотлар бозори ҳақида тушунчалар; маданий экинларнинг келиб чиқиши, тарқалиши, ўсиши ва ривожланиши; тупроқнинг тузилиши, унумдорлиги; ерга ишлов бериш ва бунда қўлланиладиган меҳнат қуроллари, машина, мосламалар ва уларнинг умумий тузилиши ҳамда ишлаш жараёнлари, уларга қўйиладиган агротехник талаблар; ўғиттурлари, ўғитлаш муддати ва унда ишлатиладиган машиналар; уруғларни тайёрлаш ва уларга ишлов бериш; уруғ ва кўчат екиш усуллари ҳамда машиналари; ғалла, дон, дуккакли, тугунакли ва илдиз-мевали экинлар; сабзавот, полиз, мева, мойли, толали ва зиравор экинлар этиштиришда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва машиналар мажмуаси; ёпиқ жойларда (иссихоналарда) экинэтиштиришнинг аҳамияти, истиқболи, хусусиятлари ва уларда ишлатиладиган кичик ўлчамли машиналар; этиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш, бирламчи ишлов бериш ва сақлашга оид билимлар ва амалий кўникмалар; чорвачилик биологияси; чорва моллари, паррандачилик ва бошқалар; чорвачиликда наслчилик; озуқабоп экинлар; чорвачиликда санитария-гигиена талаблари, зоотехника, зооветеринария асослари; чорвачиликда маҳсулдорликни ошириш усуллари; қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича касб-ҳунар турлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўладилар.
Электротехника ишлари бўлими: ўқувчилар электр монтаж ишларида иш ўрнини ташкил қилиш; электр ўтказиш симларининг турлари; электр ўтказгичларни монтаж қилиш, изоляциялаш ишлари; электр асбоблари; электр ўтказиш симларини монтаж қилиш ҳамда иш асбоблари билан ишлаш усулларини ўрганиш; битта хонани ёритиш занжири схэмасини тузиш; маиший электр асбобларини электр манбаига улаш, уларнинг атроф-муҳит ва инсон соғлигига таъсири; электр енергиясини тежамли ишлатиш усуллари; кавшарлаш асосида электр монтаж ишларини бажариш иш ўрнини ташкил қилиш; кавшарлашда симлар, кавшар, флюслар турлари; кавшарлаш асосида электр монтаж ишларини бажариш иш асбоблари ҳамда иш усуллари; электр монтаж иш асбоблари турлари ва уларда ишлаш усуллари; электр билан ишловчи содда ускуна ва жиҳозлар тайёрлаш; электротехник ҳамда электрон ускуналарни ишлаб чиқариш, ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш, асбобларни электр монтаж қилиш ва ишга туширишга тайёрлаш билан боғлиқ касб-ҳунарлар бўйича билим, кўникма ва малакаларга эга бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |