жараённинг мақсадга мувофиқ равишда оқиб ўтишига тескари таъсир
кўрсатувчи ҳамда тизимлардаги моддий ва
энергетик балансини бузувчи
ўзгарувчилар ғалаёнланишлар
деб аталади. Ғалаёнланишлар таъсирида хато
пайдо бўладиган технологик жараён режими
турғунлашмаган режим
дейилади.
Ҳар бир бошқариш тизимида кириш ва чиқиш параметрлари
(ўзгарувчилари) бўлади. Кириш параметрларига хом ашёнинг бошланғич
ҳолатини характерловчи ўзгарувчи ҳамда вақт ўтиши билан ўзгарадиган
ускуна параметрлари, технологик жараённинг оқиб ўтишини аниқловчи
ўзгарувчилар
киради.
Кириш
ўзгарувчилари
ростланадиган
ва
ростланмайдиган
бўлиш мумкин.
Чиқиш параметрларига чиқарилган маҳсулот сифатини (кимёвий таркиб,
зичлик ва бошқалар) характерловчи кўрсаткичлар, шунингдек, ҳисоблаш йўли
билан аниқланадиган техник-иқтисодий (ускуналарнинг ишлаб чиқариш
унумдорлиги, маҳсулотнинг таннархи) кўрсаткичлар киради.
Тизимнинг ишлаш вақтида ростланувчи катталикнинг ҳозирги қиймати
берилган қийматига мос келиши учун тизимга таъсир кўрсатиш
керак
(бошқариладиган ўзгарувчи орқали). Бошқариладиган ўзгарувчи тизим
бошқарув таъсирининг (хом ашёнинг сарфи, таркиби ва бошқалар) сонли
характеристикасидир.
Шундай қилиб, саноатнинг энг муҳим талабларидан бири - технологик
жараённинг турғунлашган режимини сақлашдан иборат. Моддий ва энергетик
балансга риоя қиладиган машина ёки аппарат
ростланувчи объект
дейилади.
Технологик жараёнларни автоматик бошқаришнинг вазифаси ростлагич
ёрдамида ростланувчи объектдаги керак бўлган
технологик шароитни
автоматик равишда сақлаш, агар бу шароит бузилса, уни қайта тиклашдан
иборатдир. Автоматик ростлаш вақтида (ростланувчи объектга ростлагичнинг
таъсири туфайли) ростланувчи катталикнинг айни қиймати берилган қийматга
тенг ёки шунга якин бўлади.
Автоматик тизимлар бир-бирлари билан маълум кетма-кетликда
боғланган бўлиб, ҳар бири тегишли вазифани бажарувчи алоҳида
элементлардан иборат. Мустақил
функцияни бажара оладиган, автоматик
тизим таркибининг бирор қисми
автоматика элементи
дейилади.
Автоматика элементларини уларнинг функционал вазифасига кўра таснифлаш
мақсадга мувофиқ. Автоматик тизим элементларининг таркибига кирувчи
функционал боғланишни
ифодаловчи схема
функционал схема
деб аталади.
Бундан ташқари, шу автоматик тизимни турли динамик хусусиятларига эга
бўлган ва бир-бирлари билан боғланган содда бўғинлар шаклида тасвирлаш
ҳам мумкин. Бу ҳолда автоматик тизимнинг схемаси бўғинларнинг
боғланишини акс эттиради ва тизимнинг
структруравий (тузилиш) схемаси
дейилади.
Ростланувчи объект ва автоматик ростлагич бирлиги автоматик ростлаш
тизимни (АПТ) ташкил қилиб, ростлаш контури номли берк занжирни ҳосил
қилади.