10.2- расм. Технологик жараённи автоматлаштириш схемаси. Шчит ва пултлардан ташқарига ўрнатиладиган ҳамда бевосита технологик қурилмалар ва коммуникасиялар билан боғлиқ бўлмаган асбоблар ва автоматлаштириш воситалари шартли равишда тўғри тўртбурчак ичида «жойида ўрнатилган асбоблар» деб кўрсатилади. Бу тўғри тўртбурчак шчитлар ва бошқариш пултлари тўғри тўртбурчаги устида тасвирланади.
Технологик схемада И тўплам маҳсулотни қайта ишлашга узатишдаги нотекисликларни (ҳар хилликларни) йўқотиш учун мўлжалланган, ИИ тўплам эса тўпловчи бўлади. Автоматлаштириш схемаси ундаги сатҳни икки позисияли ростлаш учун мўлжалланган. (Юқори) сатҳ 1–1 ва (пастки) сатҳ 1–2 датчиклари маҳсулотнинг тўплагичга узатилишини бошқарувчи электромагнит клапан 1–4 га таъсир қилувчи позитсион ростловчи қурилма 1–3 га сигнал беради. Насос ИВ ишлов бериш учун узатиладиган маҳсулотнинг ҳароратсини барқарорлаштириш вазифасини АРТ таъминлайди, унга 2–1 датчик, кўрсатувчи ва ростловчи асбоб 2–2, ижро этувчи механизм 2–4 ва ростловчи органлар 2–5 киради, у иссиқлик элтгични ИИИ иссиқлик алмаштиргичга узатилишини ўзгартиради. АРТда ростловчи органнинг шчитда ўрнатилган масофадан туриб бошқариш панели 2–3 воситасида бошқариш кўзда тутилган.
Маҳсулот сарфини барқарорлаштириш АРТда трубопроводда ўрнатилган датчик 4–1 дан келаётган сигнал оралиқ ўзгарткич 4–2 орқали кўрсатувчи, ўзиёзар ва ростловчи 4–3 асбобга келади. Қаралаётган контурда сарфланиш катталиги ростловчи клапан 4–6 нинг очиқлик даражасига боғлиқ бўлган оқимни дросселлаш даражаси билан белгланади. Кўпинча АС да ростлагичларнинг тасвири ёнида улар амалга оширадиган ростлаш қонунининг шартли белгиси берилади. 2–2 ва 4–3 ростлагичлар томонидан ПИ-ростлаш қонуни амалга оширилади.
ТЖАСда фойдаланиладиган автоматлаштириш воситаларининг тури, маркаси ва асосий тавсифлари махсус ҳужжатда келтирилади, бу ҳужжат автоматлаштиришнинг истаган лойиҳасининг матни материалнинг такибий қисми ҳисобланади.
Автоматлаштириш воситалари сони катта бўлган мураккаб ТЖАСларни тасвирлашда АТ адрес усулида бажарилади.(12.2-расм).
Ёниш камераси ИИ да вужудга келадиган ёндириш газлари ҳаво оқими билан аралашади ва қуритиш камераси И га келади, у ерга хамиртуруш суспензияси ҳам узатилади.
Иссиқ газлар оқими суспензиянинг чангланишини (заррачаланишини), пайдо бўлаётган томчиларнинг талаб қилинаётган намликдаги қуришини таъминлайди. Гранулларнинг ўртача ўлчами газларнинг ва хамиртурушли суспензия сарфининг нисбатига боғлиқ бўлади. Тайёр маҳсулот қуритиш камерасидан чиқарилади, камерада у ажралувчи газлардан ажоалади.
Пурковчи қуриткич АТ қуйидаги асосий ростлаш контурларини ўз ичига олади:
1) қуриткичга (1–4 ростлагичга) келадиган хамиртуруш суспензияси сарфи; бу контур қурилманинг барқарор унумини таъминлайди;
2) ҳаво сарфининг берилган нисбатдаги газ сарфи (2–7 ростлагич); бу газнинг тўла ёнишини таъминлайди;
3) қуруқ хамиртурушларнинг қолдиқ намлиги билан коррексияланган чиқувчи газларнинг (3–2 ростлагич) ҳароратси;
4) ишлатиб бўлинган ҳаво сарфининг берилган нисбатда хамиртуруш суспензияси сарфи билан (4–7 ростлагич); қуруқ хамиртурушларнинг талаб қилинган гранулометрик таркибини таъминлаш учун.