1-мавзу. Тарбия фанининг предмети, мақсад ва вазифалари


Тарбиянинг асосий категориялари



Download 54,47 Kb.
bet3/9
Sana20.06.2022
Hajmi54,47 Kb.
#678921
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-маъруза

Тарбиянинг асосий категориялари Хар бир фаннинг мустакил фан сифатида вужудга келиши ва ишлаши учун зарур шарт унда тушунчавий (категориал) аппаратнинг мавжудлигидадир.
Инсон ҳакидаги фанлар тизимида тарбиянинг тутган ўрни шу билан белгиланадики, у шахсни ривожлантириш, шакллантириш, тарбиялаш, маълумотли килиш ва ўкитиш (унга таълим бериш) конуниятларини тадкик килади. Бу тушунчаларнинг хар бирига изох бериб утамиз.
Индивиднинг тараккиёти (онтогенез) унинг туғилгандан то умрининг охиригача анатомик - физиологик ва психик тузилишида муайян конуният асосида содир бўладиган сон ва сифат ўзгаришларидан иборатдир.
Ривожланиш олга томон килинган харакатдир, куйи даражадан юкори даражага, оддийдан мураккабга, шахснинг жисмоний ва маънавий шаклланишида номукаммаликдан мукаммалрок холга ўтишдир.
Тарбия шахсни шакллантиришнинг бошка омилларидан сифат жихатдан шу билан фарк киладики, тарбиячи ўз олдига онгли суратда маълум бир максад кўяди ва шу максадга эришиш учун интилиб, уни амалга ошириш воситаларини топади. Шундай килиб, тарбия шахсни муайян йўналишда шакллантириш максади билан турли одамлар бир-бирига таъсир кўрсатадиган ижтимоий муносабатдир.
Тарбия бор жойда тарбияланувчиларнинг ривожланишини харакатлантирувчи кучлар, тарбияланувчиларнинг ёши, типологик ва индивидуал хусусиятлари хисобга олинади. Тарбия бор жойда микромухитнинг ижобий таъсиридан тўла фойдаланилади ва салбий
таъсирини заифлаштиришга харакат килинади. Тарбия бор жойда киши (тарбияланувчи) ўзини ўзи тарбиялаш кобилиятига эртарок эга бўлади.
Энг мухим ва энг умумий педагогик тушунчалар каторига таълим ва ўкитиш тушунчалари хам киради. Таълим деганда биз тарбиянинг инсоният томонидан яратилган илмий ва маданий бойликларни эгаллаш томонини тушунамиз. Таълим ўз даражаси ва вазифасига караб умумий ўрта, ўрта махсус, касб - хунар хамда олий таълимга бўлинади. Келажакдаги ихтисосидан катъи назар хар бир киши учун зарур бўлган билим, малака ва кўникмаларни умумий таълим мактаблари беради. Маълум касбдаги ходим ўзи учун зарур бўлган билим, малака ва кўникмаларни махсус ўкув юртларида олади. Кишининг ўкимишлилик даражаси унинг доим ўз билимини ошириб бора олиш, мустакил фикрлаш кобилиятига караб белгиланади.
Маълумот турли йўллар билан (мустакил равишда китоблар ўкиш, радио ва телевизион эшиттиришни тинглаш, курсларда ўкиш, лекторийларга бориб туриш, ишлаб чикаришда ишлаш ва хоказолар йўли билан) хосил килиниши мумкин. Аммо энг тўгри ва ишончли йўл кишига нормал ва тўла кимматли билим берадиган, режа асосида ташкил килинган таълимдир.
Таълим педагогларнинг (дарс бериш) фаолиятидан ва ўкувчиларнинг (ўкиш) фаолиятидан иборат кўшалок жараёндир. Педагоглар билан ўкувчиларнинг биргаликдаги фаолияти ўкувчиларни билим, малака ва кўникмалар билан куроллантиришга, уларнинг билиш ва ижодий кобилиятларини хар томонлама ўстиришга каратилгандир.
Тарбиядаги асосий тушунчалар, уларда акс этадиган ходисалар каби, бир-бири билан чамбарчас боғликдир.
Фанларнинг бир-бирига хар томонлама кириб бориш жараёни, педагогик ходисаларни комплекс равишда ўрганишнинг ривожланиши педагогиканинг бошка фанлар билан узвий алокада бўлишини такозо килади.
Тарбия умумий психология, турли ёш психологияси ва педагогик психология билан узвий богланган. Психология кишиларнинг турли ёш даврларидаги психик ривожланиш конуниятларини, таълим ва тарбия таъсирида психиканинг ўзгариш механизмини тушунтиради. Сўнгги йилларда тарбиянинг турли ижтимоий шароитдаги кишиларнинг ўзаро муносабатларини, хис-туйгулари, кайфиятлари, фикрларини, турли вокеа ва ходисаларга берадиган бахолари, характер сифатларини ва психик тузилиш хусусиятларини ўрганувчи ижтимоий психология билан алокаси кучаймокда.
Таълим ва тарбиянинг табиий-илмий асоси бўлган умумий ва турли ёш физиологияси педагогикасини инсон жисмоний тараккиётининг табиати тўгрисидаги гоят кимматли билимлар билан куроллантирмокда.

Download 54,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish