1-мавзу: таълимда менежмент психологияси фанининг предмети менежмент фани предмети ва вазифалари


Германия Конституцияси 7, 12-моддаларига



Download 68,55 Kb.
bet6/13
Sana25.01.2023
Hajmi68,55 Kb.
#902278
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-мавзу

Германия Конституцияси 7, 12-моддаларига кўра, барча немислар ўзлари учун таълим олиш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадирлар. Барча мактаб ишлари давлат назорати остида бўлади, хусусий мактаблар очиш ҳуқуқи кафолатланади. Давлат мактабларини алмаштирувчи хусусий мактаблар давлат рухсатини талаб қилади ва ерлар қонунларига буйсунади. Болаларни тарбиялашга ваколатли шахслар ўз фарзандларини диний таълимда иштирок этишини ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Диний таълим давлат мактабларида мажбурий предмет ҳисобланади, ноконфессионал мактаблар бундан мустасно. Давлатнинг назорат ҳуқуқига зарар етказмаган ҳолда диний таълим диний жамоаларнинг асосий принципларига мувофиқ ҳолда амалга оширилади. Ҳеч бир ўқитувчи ўз иродасига қарши равишда диний таълимни олиб боришга мажбур этилиши мумкин эмас.
Греция Конституцияси 16-моддасига мувофиқ, барча греклар давлат ўқув муассасаларининг барча босқичларида бепул таълим олиш ҳуқуқига эгадирлар. Олий таълим муассасаларининг хусусий шахслар томонидан таъсис этилиши таъқиқланади. Бепул олий таълим давлат олий таълим муассасаларида олинади, уларнинг ўқитувчилари давлат хизматчилари ҳисобланади ҳамда лавозимидан хизмат муддати тугаганига қадар фақатгина хизмат тартибида озод этилиши мумкин. Олий таълим муассасалари ўзини ўзи бошқаришдан фойдаланадилар, бироқ давлат назорати остида бўладилар.
Россия Федерацияси Конституцияси 42-43-моддаларига мувофиқ, ҳар бир шахс таълим олиш ҳуқуқига эга. Давлат ва муниципал таълим муассасаларида ва ташкилотларида мактабгача, асосий умумий ва ўрта касбий таълим бепуллиги ва умумочиқлиги кафолатланади. Асосий умумий таълим мажбурий. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар болалар томонидан асосий умумий таълим олинишини таъминлайдилар. Ҳар бир шахс давлат ёки муниципал таълим муассасаси ва ташкилотида танлов асосида олий таълим олиш ҳуқуқига эга. Россия Федерацияси федерал давлат таълим стандартларини ўрнатади, таълим ва мустақил таълимнинг турли шаклларини қўллаб-қувватлайди.
Хорижий мамлакатларда таълимга оид махсус қонун ҳужжатлари ҳам қабул қилинган. Мисол учун, АҚШда федерал миқёсда таълим масалалари АҚШ Қонунлар мажумасининг 20-титули (“Таълим”) билан тартибга солинган бўлиб, у ўз ичига икки муҳим бўлимларни қамраб олади: 8 – “Говард университети” ва 28 – “Олий таълим тўғрисида”ги Қонун асосида “Олий таълим олиш учун маблағ ва талабаларга ёрдам” (бу кейинчалик Талабалар ссудасини молиялаштириш ассоциацияси тузилиши учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилган).
АҚШ Қонунлар мажумасининг 20-титули (“Таълим”) Федерал норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Кодекси (Code of Federal Regulations) 34-титули билан таъминланади, хусусан, у аккредитация бўйича агентлик ҳуқуқий мақомини, федерация ва штатлар ўртасида келишув қоидаларини, штатларнинг олий таълимни молиялаштиришдаги иштирокини ва бошқа масалаларни тартибга солади.
Таълим соҳасидаги менежмент хусу-сиятлари, олий таълим муассасаларининг мустақиллиги, бошқарувни демарказлаштириш каби масалалар 1994 йилдаги “Таълимнинг миллий мақсадлари тўғрисида”ги ва 2002 йилдаги “Таълим тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳам тартибга солинган.

Download 68,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish