Трансорт воситасининг эгаси – транспорт васитасининг милкдори, шунингдек транспорт воситасига хужалик юритиш хуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқида ёхуд бошқа қонуний асосда (мулк ижара шартномаси, транспортвоситасини бошқариш, ҳуқуқини берувчи ишончнома, тегишли органнинг маскур шахсга транспорт воситасини топшириш туғрисидаги фармойиши ва шу кабилар ) эгалик қилувчи шахс. Ўз хизмат ёки мехнат мажбуриятларини бажариши туфайли, шу жумладан транспорт воситасининг мулкдори ёхуд ўзга эгаси билан мехнат шартномаси ёки фуқаролик хуқуқий шартномаси асосида транспорт воситасини бошқарувчи шахс транспорт воситаси эгаси хисобланмайди.
Ҳайдовчи – транспорт воситасини бошқарувчи шахс. Транспорт воситасини бошқариш ўргатилаётганда ўргатувчи шахс ҳайдовчи хисобланади.
Транспорт воситаси эгасини фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси – суғурта шартномаси бўлиб унга кура суғурталовчи суғурта ходисаси содир бўлганда жабрланувчиларга уларнинг хаёти, соғлиги ва мол-мулкига ушбу суғурта ходисаси оқибатида етказилган зарарнинг урнини шартномада шартлашилган ҳақ(суғурта мукофоти) эвазига суғурта пули доирасида қоплаш мажбуриятини олади.
Транспорт воситасидан фойдаланиш – транспорт воситасидан унинг (йулларда йул харакатида),шунинигдек уларга туташ, таранспорт воситаси харакати учун мулжалланган худудларда харакатланишдан иборат бўлган фойдаланиш. Транспорт воситасига урнатилган ва транспорт воситасининг харакатланишида иштирок этиши билан узвий боғлиқ бўлмаган ускуналардан фойдаланиш транспорт воситасидан фойдаланиш хисобланмайди.
Транпорт воситаси – Йўлларда одамларни багажда юкларни ёки ўзига ўрнатилган асбоб ускуналарни ташиш учун мулжалланган қурилма.
Транспорт твоситаси эгалик ҳуқуқи вужудга келган кундан эьтиборан ўн кундан кечиктирмай ўзининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилдириши
шарт. Транспорт воситалари эгаларининг фукаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта килиш сохасидаги низолар конун хужжатларидабелгиланган тартибда хал этилади.
Транспорт воситалари эгаларининг фукаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта килиш тўгрисидаги конун хужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Фуқаролик жавобгарликни суғурта қилиш мажбурияти қуйидаги транспорт воситалари эгаларига нисбатдан тадбиқ этилмайди:
Энг катта констуруктив тезлиги соатига 20 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари;
Тиркамалар ва икки, уч ғилдиракли ёки иш хажми 50 куб сантиметргача бўлган двигатель ёки инсон ёхуд хайвон кучи билан харакатга келтириладиган бошқа транспорт воситалари;
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг транспорт воситалари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг хўжалик фаолиятини таминлаш учун фойдаланиладиган автобуслар, енгил автомобиллар, бошка транспорт воситалари бундан мустасно;
- чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, агар улар эгаларининг фукаролик жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси худудида амал киладиган халкаро мажбурий суғурта тизимлари доирасида суғурта килинган бўлса;
- эгаларининг фукаролик жаваобгарлиги конунга мувофик бошка шахс томонидан суғурта килинган транспорт воситалари.
Ўзбекистон Республикаси худудига кириб келишда ва Ўзбекистон Республикаси худудида амал киладиган халкаро мажбурий суғурта тизимларининг суғурта полислари мавжуд бўлмаган такдирда чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси худудида вактинчалик фойдаланилаётган транспорт воситалари эгалари фукаролик жавобгарлигини ушбу транспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси худудида вактинчалик фойдаланишнинг бутун муддатига, лекин камида ўн беш кунга суғурта килдириши шарт.
Куйидагилар окибатида транспорт воситалари эгалари фукаролик жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ходисаси хисобланмайди:
мажбурий суғурта бўйича суғурта полисида кўрсатилмаган транспорт воситасидан фойдаланишда зарар етказиш;
маънавий етказилган зарар ва (ёки) бой берилган фойданинг ўрнини коплаш бўйича мажбуриятнинг юзага келиши;
транспорт воситасидан махсус ажратилган жойларда мусобакалар, синовлар ёки ўкув хайдови давомида фойдаланишда зарар етказилганлиги;
атроф мухитнинг ифлосланиши;
ташилаётган юк таъсирида зарар етказилиши, агар бундай жавобгарлик мажбурий суғуртанинг тегишли тури тўгрисидаги конун хужжатларига мувофик мажбурий суғурта килиниши керак бўлса;
ходимлар хизмат ёки мехнат мажбуриятларини бажараётганида уларнинг хаёти ёки соглигига зарар етказилиши, агар бу зарарнинг мажбурий суғуртанинг тегишли тури тўгрисидаги конун хужжатларига мувофик копланиши лозим бўлса;
ходимга зарар етказилганлиги туфайли келиб чиккан зарарнинг ўрнини иш берувчи томонидан коплаш бўйича мажбурияти;
хайдовчининг ўзи бошкараётган транспорт воситасига ва унинг тиркамасига, уларда ташилаётган юкка ва (ёки) уларга ўрнатилган асбоб-ускуналарга зарар етказилганлиги;
юкни ортиш ёки туширишда, шунингдек транспорт воситаси мазкур транспорт воситасининг эгаси бўлган корхона, муассаса ёки ташкилот худудида харакатланганида зарар етказилганлиги;
нодир ва бошка ноёб буюмлар, меъморий ёдгорликлар, кимматбахо ва ярим кимматбахо тошлар ва металлардан ишланган буюмларга, диний кадриятга эга буюмлар, санъат асарлари, кўлёзмалар, ноёб аудиовизуал асарларга хамда интеллектуал фаолиятнинг бошка махсулларига, кимматли когозлар, накд пулларга, шу жумладан чет эл валютасига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг йўк килинганлиги;
жабрланувчиларнинг суғурта ходисаси юзага келишига каратилган касддан килган хатти-харакатлари натижасида етказилган зарар.
Ушбу бандда кўрсатилган холларда транспорт воситаси эгаларининг фукаролик жавобгарлиги юзага келган такдирда етказилган зарарнинг ўрни улар томонидан конун хужжатларига мувофик копланиши керак.
Чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси худудида вактинча фойдаланилаётган транспорт воситаларининг эгалари томонидан мажбурий суғурта бўйича конун хужжатларида белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат килиш божхона органлари ва давлат йўл харакати хавфсизлиги хизмати томонидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |