1-mavzu: Sug`urtaning iqtisodiy mohiyati va funksiyalari. Reja: Sug‘urta nazariyasining kelib chiqish tarixi. Sug‘urta nazariyasi predmeti va ob’ekti


–Мавзу: ЖАВОБГАРЛИКНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ



Download 453,58 Kb.
bet61/91
Sana30.04.2022
Hajmi453,58 Kb.
#599086
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   91
Bog'liq
sug\'urta ishi

10 –Мавзу: ЖАВОБГАРЛИКНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ.


Режа:

  1. Жавобгарлик суғуртаси ҳақида тушунча, объектлари ва субъектлари.

  2. Ўзбекистон Республикасида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш.



Таянч сўз ва иборалар:
Жавобгарлик суғуртасининг объектлари. Ўзбек суғуртачилигининг қоидаларига мувофиқ суғурта объекти бўлиб учинчи шахс олдида суғурта қилдирувчи ва суғурталанган шахс жавобгарлиги ҳисобланади.
Жавобгарлик суғуртасининг предмети. Жавобгарлик суғуртасининг предмети бўлиб алоҳида қоидаларга мувофиқ тўсатдан содир этилган суғурта ҳодисаси ҳисобланади. Бунда фуқаролик ҳуқуқига мувофиқ айбланувчи учинчи шахс мулкига ёки шахсига етказган зарарни қоплаши зарур.
Суғурта ҳимояси – кўзда тутилмаган офатлар ҳимоя қилишни талаб қилади. Бу моддий жиҳатдан суғурта фондидир.
Суғурта мукофоти –суғурталанувчининг суғурталовчи ташкилотга тўлайдиган суммаси.
Суғурта жавобгарлиги – суғурталанувчи ва суғурталовчининг шартномада ва қонунда кўзда тутилган жавобгарлиги ўз зиммасига олган мажбуриятлари ва вазифаларидир.
1-савол баёни: Жавобгарлик суғуртаси биз учун янги суғурта соҳаси ҳисобланади. Бу суғурта соҳасининг объекти суғурталанувчи томонидан қандайдир ҳаракат ёки ҳаракатсизлик натижасида зарар кўрувчи учинчи шахс (жисмоний ёки ҳуқуқий) олдидаги жавобгарлик ҳисобланади.
Мулк суғуртаси ва шахсий суғуртадан фарқли равишда, жавобгарлик суғуртасининг бевосита мақсади зарар етказувчиларнинг иқтисодий манфаатларини суғуртавий ҳимоялашдир. Бундай суғурталаш суғурта фаолиятининг алохида сохаси бўлиб, мамлакатимиз суғурта бозорида янги суғурта хизматидир. Суғуртанинг ушбу тури объекти бўлиб суғурталовчининг шартномасиз ёки шартнома асосида мажбуриятлари бўйича учинчи шахслар мулкига ёки шахсга етказилган зарар учун жавобгарлиги хисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 918-моддасида жавобгарликни суғурта килишнинг асосий коидалари белгиланган. Ушбу кодекснинг кўрсатилган моддасида айтилишича:
“Бошка шахсларнинг хаёти, соғлиги, ёки мол-мулкига зарар етказилиши оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар юзасидан жавобгарлик хавфини суғурта килиш шартномаси бўйича суғурта килдирувчининг ўзининг ёки бундай жавобгарлик юкланиши мумкин бўлган бошка шахснинг жавобгарлик хавфи суғурталаниши мумкин. Зарар етказганлик учун жавобгарлик хавфи суғурталанган шахс суғурта шарномасида кўрсатилиши лозим. Агар бу шахс шартномада кўрсатилмаган бўлса, суғурта килдирувчининг ўзининг жавобгарлик хавфи суғурталанган хисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 919-920-моддаларида шунингдек, жавобгарликни суғурталаш кўринишларидан бўлиб саналувчи шарнома бўйича жавобгарликни ҳамда тадбиркорлик хавфини суғурталаш хакидаги коидалар кўзда тутилган. Бўлардан ташкари суғурта бозорида фукаролик жавобгарлигини, касбий жавобгарликни, мажбуриятлар бажарилмаганлиги туфайли юз берган жавобгарликни ва бошка турдаги жавобгарликларни суғурталаш холлари ҳам учрайди. Жавобгарликни суғурталаш ихтиёрий шартнома тўзиш ёки мажбурий суғурталаш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Бундай суғурта шартномасининг ўзига хос хусусияти, бундай шартнома зарар куриши мумкин бўлган учинчи шахс фойдасига тўзилади ва зарар суғурта ходисаси юз берганда талаблар бевосита манфаат олувчи шахс томонидан ҳам суғурталовчига ҳам билдирилиши мумкин. Тиббий суғуртада суғурта ходисаси юз берганда суғурта бадаллари хисобидан жамгарилган маблағлар ва олдини олиш тадбирларни молиялаштириш маблағлари хисобидан тиббий ёрдам олишликнинг кафолатлашдан иборат. Тиббий суғурта объекти бўлиб суғурта ходисаси юз берганда тиббий ёрдам кўрсатиш билан боглик харажатлар тарзидаги суғурта таваккалчилиги хисобланади. Суғурта ходисаси бўлиб шартнома олганда бўлган давр давомида суғурталанган шахсни ўткир сурункали касалликлар, жарохатланиш, захарланиш, бошка турдаги бахтсиз ходисалар туфайли маслахат-профилактик, даволаш ва бошка турдаги ёрдамлар олиш мақсадида тиббиёт муассасасига мурожаат килиши сабабланади.Давлат ижтимоий суғурталаш мехнат муносабатлари бўлиб фукароларнинг жисмоний ва аклий кобилиятларини руёбга чикарилиши жараёнида ходим ҳамда иш берувчи ўртасидаги мехнат туғрисидаги қонунлар билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар хисобланади. Ишлаб чикаришда юз берган бахтсиз ходисалар ёки касб касаллигига чалиниш окибатида юз берган моддий зарар деганда согликка зарар етган холда ходим йукотган иш хаки, унинг муайян кисмини коплаш, кушимча харажатларни коплаш, бир йўла копланадиган нафака бериш, маънавий зарарни коплаш кабилардан иборат бўлади. Ходим вафот этган такдирда эса, ушбу харажатлар унинг мехнатга яроксиз карамогида бўлиб келган оила аъзоларига тўланади (хотини ёки болаларига). Суғурталовчи томонидан тўланиши лозим бўлган суғурта мукофоти (бадали) йиллик иш хаки фондига нисбатан фоизларда, суғурталовчи томонидан белгиланган тарифларга мувофик белгиланади. Хулоса килиб айтиш мумкинки, суғурталаш жараёни мухим ва уни туғри ташкил этиш эса ўз навбатида мамлакатда
Суғурта ташкилоти-бу махсус суғурталаш компанияси. Хозирги кунда Ўзбекистонда суғурталаш давлат ва нодавлат суғурталаш идоралари томонидан утказилади. Суғурта ташкилотлари уз таркибига турли суғурта жамиятлари, компаниялари, халкаро ва минтакавий молиявий гурухлар ҳамкорлигидаги кайта суғурталовчи компаниялари, давлат суғурта компаниялари мустакил фаолият юритувчи хўжалик субъектлари булиб хисобланади. Ҳуқуқий томондан суғурта ташкилотлари мамлакатдаги амал қилаётган қонунлар доирасида фаолият юритади. Молиявий тизимнинг мустакил булиши сифатида мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига хисса кушади. Суғурта ташкилотлари мамлакат худудида бошка ташкилотлар билан шартномалар тузиш, суғурта фондларини шакллантириш, вактинча буш пул маблағларини фойда келтирадиган сохаларга сармоя сифатида йуналтириш, чикарган кимматли когозларни сотиш, буш пул маблағларини фойда олиш учун кредитга бериш ҳуқуқига эга.
Суғурталовчи-сифатида юридик ва жисмоний шахслар тушунилади, улар суғурта ташкилотлари билан муайян суғурта муносабатлари ўрнатиб суғурта суммасини тўлайдилар.
Суғурталаш объекти ва предмети бўлиб шахснинг соғлиги, ҳаёти ёки мол-мулки ҳисобланади.
Суғурта бахосининг ушбу ибора мол-мулкни суғурталаш жараёнида қўлланилади. Бу жараёнда суғурта суммасини белгилаш учун аввало суғурта объектини баҳосини туғри аниқлаш керак. Суғурта суммаси деб шундай маблағларнинг тушиши керакки бу суммага мол-мулк, шахснинг хаёти ёки соглиги суғурталанади. Суғурта тарифи деб суғурта суммасининг бирлик кисмини тушуниш лозим. Суғурта тарифи асосида суғурта фонди шаклланади. Узбёкистон Республикаси “Суғурта туғрисидаги ” қонунининг 10 моддаси 2- бандига кура “Суғурта тарифлари суғуртага доир тулов микдорлари булиб, улар суғурта ташкилоти суғурта пулини тулаш (суғурта товони), захира фонди ва бошка фондлар хосил килиш учун молиявий маблағ билан таъминлайдиган микдорда белгиланади. Мажбурий суғурта турларига доир суғурта тарифлари қонун хужжатларида белгилаб қуйилади. Ихтиёрий суғурта турларига доир суғурта тарифининг микдори томонларнинг келишувига мувофик белгиланади. Фукароларни ихтиёрий ва мажбурий суғурталаш, суғурта шартнома муносабатлари энг кенг тарқалган ижтимоий соха булиб, унинг воситасида моддий ва бошка манфаатларни кутилмаган ходисалардан мухофазалаш ана шундай нохуш холлар юз берган такдирда эса унинг салбий окибатлари таъсирини бартараф этиш ёки лоакал камайтиришни таъминлайди.
Жавобгарлик суғуртаси учинчи шахснинг соғлиги ёки мулкига зарар етказиш эҳтимолини назарда тутади. Буларга қонун бўйича ёки суд қарори бўйича етказилган зарарни компенсацияловчи тегишли тўловлар амалга оширилади.
Бу суғурта соҳасининг ҳарактерли томони шундан иборатки, суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи билан бир қаторда муносабатларнинг учинчи томони, яъни суғурта ҳолати рўй берганда тегишли тўловларни олувчи ҳар қандай олдиндан белгиланмайдиган ҳуқуқий ёки жисмоний шахс бўлиши мумкин. Шу билан бирга суғурта суммаси ҳам белгиланмайди. Буларнинг ҳар иккаласи ҳам аниқ суғурта ҳолати рўй берганда, яъни учинчи шахсга зарар етказилганда аниқланади.
Ўзбекистон Республикасининг суғурта тўғрисидаги қонунига мувофиқ жавобгарлик суғуртаси мустақил тармоқ ҳисобланмайди. Бу суғурта соҳаси мулкий суғурта соҳасига киради ва унинг таркибий қисми ҳисобланади. Лёкин жавобгарлик суғуртаси жуда мураккаб ва кўпгина ўзига хос хусусиятларга эга бўлганлиги учун ушбу суғурта мулкий ва шахсий суғурталардан фарқли равишда алоҳида кўриб чиқилиши керак. Ёки бошқача қилиб айтганда жавобгарлик суғуртасини шахсий суғуртадан кейин ўрганиш керак, чунки жавобгарлик учинчи шахснинг ҳам мулкига, ҳам шахсига тегишлидир.
Ўзбекистон Республикасининг суғурта амалиётида жавобгарлик суғуртаси суғуртачилар томонидан иккита ҳужжат ёрдамида амалга оширилади: “жавобгарлик суғуртасининг умумий қоидалари” ва “қўшимча қоидалари” билан.
Қўшимча қоидалар суғурта қилдирувчиларнинг жавобгарлигининг ўзига хослигини акс эттиради, масалан:

  • Юқори хавфли объектлардан фойдаланувчи, эгалик қилувчиларни суғурталаш;

  • Маълум касб эгаларини суғурталаш;

  • Учинчи шахс фаолияти ёки фаолиятсизлигини суғурталаш;

  • Маълум фуқаролик ҳолатини суғурталаш;

  • Тижорат шаклидаги жавобгарликни суғурталаш.

Жавобгарликни тижоратли суғурта қилиш тажрибасини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин:

Download 453,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish